1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ғазаб қурбони бўлган бечора хўроз

11:00 / 16.12.2021 2591 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Уй бекаси хизматкорларини жуда барвақт, биринчи хўроз қичқирган вақтидаёқ уйғотар эди. Ниҳоят бу иш хизматкорларнинг жонига тегди. Хизматкорлар бекалари барвақт уйғотмаслиги учун хўрозни сўйишга қарор қилишди. Улар хўрозни сўйишди. Аммо энди ишлари олдингидан ҳам оғир бўлди. Энди уй бекаси уларни ухлаб қолмасликлари учун олдингидан ҳам барвақт уйғота бошлади.

Хулоса:

Инсон шунақа. Ҳалқанинг энг заиф жойини топиб маломат қилади. Аслида хўрозда ҳеч қандай айб йўқ эди. Хизматкор аёллар бекаларига қарши чиқа олишмас эди холос . Шунинг учун хўрозга ҳужум қилиб қўя қолишди.

Қанча-қанча будильниклар ишга бормоқчи бўлган соҳибларини уйғотаман деб синишган. Неча марталаб қарор чиқарганни эмас, қарор ижросида бевосита масъул бўлган кишини маломат қилганмиз.

Хизматкор аёлларнинг тўғридан-тўғри бекаларига мурожаат қилмаганлари албатта ёмон иш бўлган.

Сен ҳам ҳаётингни қийинлаштирган кишига юзлан. Ғазабингни бошқаларга сочма»!

Лев Толстой

Яна шуни ҳам ёдда тутиш муҳимки, ғазаб отини сабот жилови билан қайсарлик йўлидан қайтариш лозим. Ҳар қандай шубҳа зимистонини ақл нури билан равшан қилиш керак. Шунда надомат ва пушаймонлик домига мубтало бўлинмайди.

Биров гуноҳ қилса, бўлсанг дарғазаб,

Жазо бермай туриб ўйла яхшилаб!

Бадахшон лаълини синдириш осон,

Бироқ асли каби бўлмайди ямаб.

Қилинмаган ишни қилса бўлади,

Қилгач, надоматдан суд йўқ, неажаб!

Хожа Самандар Термизий

Ғазабнинг аввали жиннилик, охири надоматдир.

Луқмони Ҳаким шундай буюради: «Бирор киши билан биродарлик ва дўстлик ипини боғламоқчи бўлсанг уни бирор қийинчилик устида сина, асосан ғазаби келиб турган пайтда имтиҳон қил. Агар у ғазабини боса олса, шундагина дўстлик қил, ғазабини боса олмаган киши билан дўстлик қилиш қийин»!

Бир кишининг уйида сичқон пайдо бўлган эди. У уй томини кавлайвериб, илматешик қилиб юборганди. Мушук уни ҳеч тутолмас, уй эгаси томга қараб оҳ тортар, уни тутиш чорасини тополмас эди. Бир куни у жаҳл билан ўрнидан туриб, сичқон кириб кетган тешикка қўлини тиқди ва икки дона марварид топиб олди. Уй эгасининг кўнгли хушҳол бўлди. Шу пайт қайтиб келган сичқон марваридни қидириб, у ёқдан бу ёққа чопа бошлади. Тополмагач, ҳолсизланиб пастга йиқилди ва жон берди. Эй дўстим, сенинг нафсинг ҳам олтин ва бойлик туфайли доимо сакрашда бўлади. Мард кишигина нафс жиловини тортиб, уни ўз измига солади.

Муҳаммад Жавҳар Заминдор: «Энг кучли киши шундай кишики, ғазаб келганда уни боса олади, ўз нафсини эса тўғри йўлга бошлай олади» деган.

Хожа Самандар Термизий Ардашер ўтмишнинг доно кишиларидан бири эди. У ўз ходимига учта хат ёзишни буюрди. Сўнг унга деди: «Эй ходим, агар менинг юзимда ғазаб туғёнини кўрсанг, бирор нарса устидан қатъий ҳукм чиқармасимдан аввал хатлардан бирини менга кўрсат. Шунда ҳам ғазабим босилмаса, иккинчи хатни кўрсат. Шунда ҳам таскин топмаганини кўрсанг, учинчисини кўрсат»!

Айтишларича, биринчи хатнинг мазмуни шундай эди: «Шошилма, иродангни ғазаб қулига асир қилма, шошган киши доимо афсус чекиб, кейинчалик пушаймонлик тортади»!

Иккинчи хатнинг мазмуни эса қуйидагича эди: «Давлат қўлимда деб ўзингдан ожизларга жазо бераверма, куни келиб, замонлар ўзгарса, улар ҳам сен қандай муомала қилган бўлсанг, шундай муомала қилишади»!

Учинчи хатнинг мазмуни эса қуйидагича эди: «Эй ғазабланаётган киши, шошиб ҳукм чиқарма, ғазабингни босиб, инсоф юзасидан иш кўр»!

Кимики, ўз жаҳлу ғазабини қайтарса, Аллоҳ таоло ундан ўз азобини қайтаради. Ғазаб шундай бир оловки, у ўз соҳибини ёндиради. Жавобнинг юмшоғи ғазабни сўндиради, сўзнинг қаттиғи одамни ўлдиради.

Хулоса ўзиздан...!

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши Жаъфар асСодиқ розияллоҳу анҳуга .Аллоҳнинг борлигига қандай далил бор Фақат менга олам, ундаги дунё матоҳи ва дуру гавҳарлардан далил келтирма, деди. давоми...

2283 07:10 / 31.07.2019
.Меърож, луғатда .юқорига кўтарилиш, деган маънони англатади. Шариатда эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Байтул Мақдисдан Сидратул Мунтаҳога ndash давоми...

3888 18:30 / 07.02.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбораётганларида.Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида давоми...

10231 11:00 / 13.11.2020
1993 йилда Америка фуқароси Жеймс Скот ўйнаши билан бемалол ишрат қилиш учун хотинининг ишдан уйга қайтишига халал бермоқчи бўлди. У бунга муносиб йўл қидирди. Ва давоми...

6071 17:06 / 05.06.2020
Аудиолар

210869 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130134 14:35 / 11.08.2021