1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом Канадада энг тез ривожланаётган диндир

12:00 / 02.12.2021 2450 pdf Ўқиш режими + -

StatsCan томонидан ўтказилган Канадада диндорликка оид янги тадқиқот шуни кўрсатдики, мусулмонлар сони 1996 йилдан бери уч баробардан кўпроққа ошган. Ислом дини бу мамлакатда энг тез ўсаётган динга айланган. «Канададаги диний манзара сезиларли ўзгаришларга дуч келди», деб ёзади таҳлилчилар StatsCan томонидан чоп этилган ҳисоботда.

«Социологик нуқтаи назардан, мамлакатнинг диний таркибидаги ўзгаришларни ўрганиш замонавий жамиятлар дуч келаётган айрим ўзгаришларни яхшироқ тушуниш имконини беради. Бундан ташқари, дин аҳоли ўзгариши учун муҳим, чунки у никоҳ, ажралиш ва туғилиш каби муҳим демографик омилларга таъсир қилиши мумкин», дейди таҳлилчилар.

1985 йилда Канадада мусулмонлар шунчалик кам эдики, федерал сўровда дин «бошқа» нарса деб таснифланган эди. Урушдан кейин ҳам Канадада мусулмонлар сони жуда кам бўлган.

StatsCanнинг олдинги агентлиги Доминион Статистика Бюроси маълумотига кўра, 1944 йилги аҳолини рўйхатга олиш сўровномасидан «мусулмон» сўзи олиб ташланган эди.

Ҳозирда Канадада 1 053 945 га яқин мусулмон истиқомат қилади. Канададаги мусулмонларнинг аксарияти сунний мусулмонлардир.

Манба: Islam.ru

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Нигериялик муслима талаба, фан доктори Мистура халқаро илмий танловда тиббиёт соҳасида катта ютуқларни қўлга киритгани учун учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Legit давоми...

2735 13:30 / 24.08.2019
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Сурхондарё зиёратидан сўнг давоми...

3719 11:45 / 18.04.2019
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида 25 апрелдан бошлаб 34халқаро китоб кўргазмасайли бўлиб ўтмоқда. Унда 96 мамлакатдан ташриф буюрган 1 400 дан ортиқ давоми...

803 12:42 / 01.05.2025
Аввал хабар берилганидек, кеча 2019 йил 18 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Тошкент зиёрати асносида .Hilolnashr, матбаанашриётига ташриф давоми...

6277 09:00 / 19.04.2019