1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

13:13 / 02.09.2020 1527 pdf Ўқиш режими + -

Hilol Nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси 75 ёшга кириб бу фоний дунёни тарк этган Мустафақул домла Меликовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Мустафақул домла динимиз равнақи йўлида узоқ йиллар меҳнат қилган, камтар кўп фазилатлар соҳиби эдилар. У киши Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Уламолари Кенгашининг аъзоси, 1974 йилдан йилдан бери,  Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги «Хўжа Зудмурод» жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаб келган эдилар.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.

Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз ва барча яқинларига Аллоҳ таоло гўзал сабр берсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Islom.uz портали 

Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги .Даштбоғ, кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин, маҳалладаги шароитларни кўздан кечириш учун давоми...

1949 12:00 / 19.02.2021
2025 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бошланган .Марказий Осиё умумий маънавиймаърифий мерос ndash умумий келажак, мавзусидаги халқаро давоми...

847 13:22 / 15.11.2025
Бугун, 23 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида .Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар муаммо ва ечимлар, мавзусида халқаро давоми...

1863 19:57 / 24.04.2024
Шаҳарликлар 2022 йилнинг илк бомдод намозини Аё София масжидида адо этишди.Унда Туркиянинг Дин ишлари раҳбари Али Эрбаш ҳамда фуқаролар иштирок этди.Дин ишлари давоми...

2117 08:00 / 02.01.2022