1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Озор бермаслик ва яхшиликка далолат қилиш

15:27 / 07.12.2021 2352 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Соиб отаси орқали бобосидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бирортангиз соҳибининг нарсасини ўйин қилиб ёки жиддийлик билан олиб қўймасин. Агар ҳассасини олиб қўйса ҳам, дарҳол қайтариб берсин», деганларини эшитдим».

Шарҳ: Демак, ўйин қилиб, ҳазил қилиб бировнинг нарсасини беркитиб қўйиш, уни ташвишга солиш, хижолат қилиш, кейин орқасидан мазаҳ қилиб кулиш мўмин-мусулмонларга тўғри келмас экан. Мўмин-мусулмонлар бундай ишларни мутлақо қилмасликлари шарт.

Албатта, бу каби ишлар мўмин кишига озор ҳисобланади. Мўминга озор бериш эса мумкин эмас. Бу иш мўмин-мусулмонлик одобига тўғри келмайди.

Агар бирор нарсани олган бўлса, дарҳол ўрнига қайтариш керак. Йўқса, эгаси уни ахтариб, хижолат бўлиши ва озор топиши мумкин.

Хуллас, мўмин-мусулмонларга озор етказадиган ҳар қандай ўйин ва ҳазилларнинг яқинига ҳам йўламаслик керак.

Абу Масъуд Ансорийдан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Менга миниш учун бир улов беринг, қийин аҳволда қолдим», деди.

«Менда ҳозир сенга берадиган улов йўқ, лекин сен фалончининг олдига бор, шоядки, сенга улов берса», дедилар.

У борган эди, мазкур киши унга улов берди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб келиб, хабарини берди.

Шунда у зот:

«Ким бир яхшиликка йўлласа, унга ўша яхшиликни қилувчига берилган ажр мислича ажр берилади», дедилар».

Шарҳ: Яхшилик қилиш ниҳоятда савобли иш. Шу билан бирга, ана шундай яхшиликка далолат қилиш, ишорат қилиш, унга йўллаб қўйиш ҳам ниҳоятда яхши ишдир. Ўша яхшиликни қилган одам қанча савоб олса, мазкур яхшиликка далолат қилган одам ҳам ўшанча савоб, ажр олади.

Шундай экан, ҳар биримиз қўлимиздан келганича яхшилик қилайлик ва қўлимиздан яхшилик келмай қолган бўлса, ҳеч бўлмаса яхшиликка далолат қилайлик, унга йўл кўрсатувчилардан бўлайлик.

«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анасдан ривоят қилинади.Бир яҳудий аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга заҳарланган қўй гўштини олиб келди. Ул зот ўшандан едилар. Ҳалиги аёл тутиб давоми...

3775 15:00 / 23.12.2021
. Отанинг вафотидан кейин унинг яқинларига силаи раҳм қилиш Собитдан ривоят қилинади .Умар ибн Хаттоб .Ким отасига унинг ўлимидан кейин силаи раҳм давоми...

1626 15:58 / 23.01.2025
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, киши ўзининг ҳусни хулқи ила кечалари бедор бўлганнинг даражасини топади,, давоми...

1399 09:00 / 16.02.2023
Ҳозирги кунда кўпчилик ёшлар ўзи ёқтирган машҳурларнинг ҳаётини қизиқиб ўрганади. Масалан, спортчи ёки машҳур қўшиқчиларни қачон, қаерда туғилгани, нима овқатни давоми...

1344 14:19 / 28.10.2025