1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Навоийда «Ҳилол-Нашр» нашриётининг расмий дўкони очилди

12:28 / 07.12.2021 1609 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 7 декабрь куни Навоийлик мухлислар учун ажойиб янгилик бўлди десак муболаға бўлмайди. Чунки ушбу ҳудудда китобсевар мухлислар учун «Ҳилол-Нашр» нашриётининг навбатдаги расмий дўкони очилди.

Маросимга Навоий вилоятининг бош имом-хатиби Тоҳиржон домла Рўзиев, шунингдек, Тошкентдан аҳли илм устозлар, жумладан «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-ноиби, Қуръон ҳофизи Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва ушбу ҳудуднинг китобга ошно азизлари, мухлислар ташриф буюришди. Анжуманни вилоятнинг бош имом-хатиби Тоҳиржон домла Рўзиев очиб берди.

Сўнгра имом ноиб, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид сўзга чиқиб, «Ҳилол-Нашр» нашриёти ҳақида, у ерда иш жараёни жадал олиб борилаётгани ва бу янги филиал, яъни илм шуъба маскани мўмин мусулмонларга зиё чашмаларини кенг ёйишда хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, янги очилаётган дўкон билан пойтахтдаги савдо дўконларидаги нархлар тафовути бир хил эканлиги, китоблар қамрови ҳам нашриётнинг барча дўконларида тенг тақсимлангани маълум қилинди.

Барча китобсевар азизлармизни янги очилган китоб дўконига марҳабо!, деб қоламиз.

Манзил: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Жанубий 29 кўча.

Мўлжал: «Гулистон» бозори рўпараси, «Мастер Кебаб» ёнида

Телефон: +99890 234 43 42

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳридаги БоКаап маҳалласида .Аувал, номли масжид бўлиб, мамлакатда ташкил этилган биринчи масжид сифатида тан олинган. Масжидда 200 давоми...

2278 17:51 / 12.09.2023
Баҳрайн Миллий таълим вазирлиги, Дин ишлари бошқармаси ва бошқа мутасадди давлат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган Қуръон мусобақасида 63 давлат ва давоми...

2671 13:30 / 06.03.2019
Душанба куни Словения пойтахти Люблянада мамлакатдаги биринчи масжид очилди. Бу ҳақда arabnews.com манбасига таяниб, tarjumon.uz сайти хабар беради. Исломий жамият раҳбари давоми...

3364 13:37 / 04.02.2020
Кимки Қуръон ўқувчидир, азоб бўлмас,Яна Қуръон ўргатганга ҳисоб бўлмас.Маъно билган зотга пардаҳижоб бўлмас,Васли аён бўлсин десанг, Қуръон ўқи.Мирзо Кенжабек давоми...

1612 19:30 / 11.02.2021