1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ҳар бир оиланинг сири бор

12:15 / 19.07.2025 1748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Отангизнинг сирларини асло бировларга айтманг. Ҳар бир оиланинг ўзига яраша сири бўлади. У ташқаридан бировга билдирилмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам оилангиздаги муносабатларни, хусусан, отангизнинг сирларини бировга оча кўрманг. Унинг изнисиз шахсий ишларига аралашиб, бошқаларни ҳам аралаштириб, муаммони янада катталаштириб қўйишингиз мумкин.

Бирор гуноҳи кабира, ичиш, чекиш каби ёмон иллатларга мубтало бўлган бўлса, имкон борича, бошқа яқинларингиз ва аҳли илмлар орқали ёки ўзингиз мавридини топиб, кўнглини ранжитиб қўймайдиган йўл билан ушбу одатидан қутулишига ёрдамлашинг. Агар унинг ёмон одати фақат сизга маълум бўлса, бу ҳақда бошқаларга ошкор қилмай, муолажасини ўзингиз қилишга уриниб кўринг. Сизни бирор гуноҳ ишга буюрса, ўта эҳтиёткорлик билан бундай иш қила олмаслигингизни тушунтиринг. Чунки ҳадисда айтилганидек, «Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат қилинмайди». Шунга кўра ота-она ёки ҳар қандай киши бирор гуноҳ ишга буюрса, унга итоат қилинмайди. Лекин бундай вазиятда ота-онани қўполлик қилиб оғринтириб ҳам қўймаслик керак. Сиз шундай ҳолатга тушсангиз, агар сиздан ранжимаса, эҳтиёткорлик билан тушунтиринг ёки унинг дўстлари, унга яқин кишилар орқали хатосини билдириб, ёмон одатини ташлашига кўмаклашинг.

Агар отангиз ибодатларини адо қилмаса, асло уни айблаб, нафратланманг. Аввало сабрли бўлиб, ҳаққига кўп дуо қилиб, унга Аллоҳдан ҳидоят сўранг. Имкон бўлганда динни очиқ юз, хушфеъллик билан етказинг. Масалан, намоз ўқимаётган бўлса, таҳоратига сув тайёрлаб, хонасига жойнамоз қўйиб қўйинг.

Айрим ёшлар диндан озгина хабардор бўлиб, ибодатга энди киришган пайтларида ота-оналарини ҳам ибодатга чақириш, ёмон ишлардан қайтариш учун қўполлик қилиш, менсимаслик каби ишлар билан нотўғри йўл тутадилар. Ҳатто баъзилари уларни намоз ўқимаганликлари учун куфрда айблайди. Оқибатда ўзлари оғир гуноҳга ботиб, дунё ва охиратларини барбод қилади. Фарзанд ота-онаси ҳатто ғайридин бўлса ҳам қўполлик қилишга, уларни ранжитишга ҳақли эмас. Балки динни мулойимлик ва самимийлик билан тарғиб қилиши лозим.

Отангизнинг меҳнатини қадрланг. У қурган уй ва иншоотларга унинг изнисиз ўзгартириш киритманг, бузманг. Чунки ҳар бир киши ўз меҳнати сингган, вақти, молини сарфлаган нарсага меҳр қўяди. Уни бировлар ўзгартириши, бузишини ёқтирмайди. Отангизга қадрли нарсаларни эҳтиёт қилишингиз унга нисбатан ҳурматингизни билдиради.

Ҳадя қилган буюмларини сотманг, уларни қадрлаб эҳтиёт қилиб ишлатинг ёки олиб қўйинг.

Унинг ҳусни хулқи, яхши одатларини ўзлаштиринг. Ҳар бир кишининг ўзига хос хислати ва одатлари бўлади. Кимдир саховатпеша, кимдир аҳли илмлар хизматига доим камарбаста ва яна кимдир етимларга мурувватли ва ҳоказо. Сизнинг отангизнинг ҳам бировлардан ажралиб турадиган шундай гўзал хислатлари бўлса, уни давом эттириб, бошқаларга ўрнак бўлинг.

«Қиблагоҳ» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 16 январдаги 02-07/296-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи уламолар ахлоқни .ироданинг одати, деб таъриф қилишган. Яъни ирода ўзига бир нарсани одат қилиб олса, ўша нарса ахлоққа айланган бўлади. Мисол учун, кишининг давоми...

2764 14:30 / 18.01.2023
Албатта, раҳмнинг ўзини узиш иложи йўқ нарсадир. Бу ерда раҳм орқали бўладиган қариндошлик алоқаларини узиш маъноси ҳақида сўз боради. Қатодадан ривоят давоми...

1034 14:10 / 09.12.2025
Баъзи ҳолатларда фарзанд аҳли солиҳ, отаона фожир ва фосиқ бўлиши ҳоллари ҳам учраб туради. Агар отаона Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишни қилса, бола нима қилиши керак давоми...

2968 18:20 / 16.11.2024
. , . . Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим .Яхшиликларнинг энг давоми...

3364 09:00 / 30.06.2022
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021