1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзияда халқаро Қуръон конференцияси ташкил этилади

12:10 / 15.07.2019 1757 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг сентябрь ойида Малайзиянинг пойтахти Куала Лумпур яқинидаги Нила шаҳрида “Қуръони карим маданиятнинг асоси” мавзуида халқаро конференция ўтказилади.  Бу ҳақда  IQNA ахборот агентлиги хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, Малайзиянинг Исломий фанлар университети мазкур халқаро тадбирни Лондондаги Сураж тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ташкил этади. Ушбу халқаро конференция: "Оламларга раҳмат бўлган Қуръон: истиқбол ва қийинчиликлар" сарлавҳаси остида баҳс-мунозарлар майдони бўлади.  Конференцияда дунёнинг турли ерларидан келадиган олимлар ва мутахассислар Қуръони каримнинг маданиятни шакллантиришдаги ўрни ҳақида фикр алмашадилар. Унда Қуръоннинг бошқа дин вакиллари ҳаётидаги роли, замонавий фан, Қуръон ва суннатда илм, Қуръон, маданият ва санъат билан боғлиқ муаммолар, Қуръонни ёд олиш ва ўқиш каби мавзуларга эътибор қаратилиши кутилмоқда. Ушбу учрашувда, шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалалар ҳам муҳокама қилинади. Конференцияга Малайзиянинг Қуръон илмлари университети мезбонлик қилмоқда. Мақолалар учун тезислар тақдим этишнинг сўнгги мудати 15-июль, душанба куни, тўлиқ матнларни топширишнинг охирги муддати эса 8-август деб белгиланган. Конференция ҳақида маълумот олишга қизиққанлар қуйидаги манзилга мурожаат этишлари мумкин:   http://swatfpqs.usim.edu.my


Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институтида .Февраль ndash Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги, деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан талабалар давоми...

1346 16:12 / 16.02.2024
Лондон мэри Содиқ Хон Буюк Британия Бош вазири Тереза Мейни исломофиянинг янги таърифини қабул қилишга ва Косервативлар партиясидаги мусулмонларга қарши бўлган давоми...

2692 15:45 / 26.03.2019
Тошкент шаҳридаги .Кўкча Оқтепа, жоме масжиди имомхатиби Абдуллоҳ домла Ғуломовга оталари Абдуғани ҳожи Ғуломовнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча давоми...

1573 11:26 / 30.12.2025
2023 йил 6 июнь куни Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф алУтайбий подшоҳ Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари маркази давоми...

1860 16:30 / 07.06.2023