1446 йил 11 жумадул аввал | 2024 йил 13 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Илм-маърифат фидоийси (биринчи мақола)

17:00 / 03.12.2021 2024 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу мақолада 19-асрнинг иккинчи ярми ва 20-аср бошларида яшаб ўтган Наманганлик нақшбандия тариқатининг раҳнамоларидан бири бўлган Иноятхожа ибн Улуғхожа Лангарийнинг ҳаёти ва мураббийлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни беришга ҳаракат қиламиз.

Иноятхожа махдум Улуғхожа ўғли 1837 йил Наманган шаҳри, Чуқур кўча даҳаси, Лангар маҳалласида зиёлилар хонадонида таваллуд топди. Унинг насаби бир томондан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламга, иккинчи томондан эса Шайх Ҳованди Тоҳурга етиб боради. Отаси Улуғхожа эшон, бобоси Ниёзхожа эшон ҳамда катта бобоси Абдусамад эшонлар замонасининг етук олими, фозили ҳамда нақшбандия тариқатининг кўзга кўринган вакилларидан бири бўлган. Қолаверса, юқоридаги уч авлод вакиллари Лангар мавзесини бошқарган юрт улуғлари, махдумлари ва имом-хатиблари бўлишган.

Маълумки, хонлик даврида Наманган шаҳрида бир неча ўқув юртлари – мадрасалар, мактаблар ва қорихоналар мавжуд эди. Мактаблар масжидлар қошида ва хусусий уйларда ташкил этилган. Одатда мактабларда асосан араб ёзуви ўргатилган, арабий, туркий ва форсий китоблар ўқитилган, ҳуснихат ёзиш, ҳисоб-китоб (арифметика) ва адабиётдан сабоқлар берилган. Қорихоналарда эса талабалар Қуръони Карим, достон ва ғазалларни ёдлаганлар.

Иноятхожа болалигидан ғоят зийрак, илмга чанқоқ ва одобли бола бўлган. Ўғлидаги ноёб қобилиятни сезган ота-онаси фарзандининг таълимини назорат қилган.

Иноятхожа дастлабки таълимни отаси Улуғхожа ва онаси Барийдахон ойи қўлида олади. Шу сабаб болалик давридаёқ хат-саводи чиқади. Иноятхожа 8 ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб, хофизи Қуръон бўлиб етишади ва масжид хонақоҳида хатми Қуръонга имомликка ўта бошлайди. Иноятхожа отаси Улуғхожа эшон (1849 йил) вафотига қадар унда таълим олади. Сўнгра Наманганнинг таниқли мадасаларидан бири Хожа Амин мадрасасида Азизхожа эшон қўлларида таҳсил олади.

Иноятхожа илм талабида Бухоро ва Қўқон шаҳарларига боради. У ердаги улуғлар ва фозиллар суҳбатидан баҳраманд бўлиб, руҳий ва маънавий озуқа олиб қайтади. Сўнгра 1853 йили Бухорога боради ва у ердаги «Кўкалдош» мадрасасига ўқишга киради ва таълимни давом эттиради.

1861 йили мадрасани тамомлагач, қозилик ва мударрислик қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома олиб Наманганга қайтмоқчи бўлиб турганида, Бухоро амирининг ёзги қароргоҳи бўлган Ситораи Моҳи Хоса саройида Туркистоннинг таниқли ва машҳур уламоларининг катта илмий анжумани ўтказиладиган бўлиб қолади. Шу сабаб, устози Иноятхожага мана шу анжуман якунлангандан кейин Наманганга қайтишига рухсат беради. Анжуман амир ҳузурида бўлиб, унда Туркистоннинг кўзга кўринган олими уламолари турли илмий мавзуларда ўз маърузалари билан иштрок этишади. Анжуманининг иккинчи қисмиг, одатда савол-жавоб тарзида бўлиб, ғолиблар аниқланиши ва тақдирланиши керак эди. Хўқанди латифдан ҳайъат аъзоси сифатида анжуманга ташриф буюрган Саййид Убайдуллоҳ Миён  ҳазратлари бир пайт қўлларига бир китобни олдиларда, белгиланган саҳифасини очиб, шарҳлаб бериш учун анжуманни бошқариб турган устозга узатдилар. Устоз китобга бир назар солиб, Миён ҳазратга юзланди. Мени толиби илм шогирдим бор, рухсат берсаларингиз ўша жавоб берса майлими, деди Устоз. Ҳазрат Миён майли дедилар. Шу вақтда Иноятхожа мажлис аҳлларига чой ташиб, хизмат қилиб юрганди. Устоз шогирдини чақириб,  унга ишора қилди. Шунда Иноятхожа китобни дарров қўлларига олдилар. Ўша қўларидаги китоб «Тафсири Манар» эди. Иноятхожа мазкур китобнинг шарҳи бўлган «Манар ул-анвор» асарини (нурлар маъдани) жуда мукаммал ўрганганди. Шунинг учун асарни очиб, саҳифаларига бир кўз югиртириб чиқиб, китобни ёпибди. Сўнгра китобни кўзларига суртиб, сўнг кўксиларига босганларича нутқ сўзлай бошлабдилар. Иноятхожа кўрсатилган саҳифани ёддан ўқиб, ҳар бир жумлага равон, лўнда ҳамда тушунарли шарҳ ва иборалар билан жавоб берибдилар. Қолаверса, ёритилаётган мавзуга доир Қуръони Карим оятларидан ва ҳадиси шарифлардан мисоллар келтириб, сўзлаб берибдилар. Хуллас, анжуман аҳллари Иноятхожани нафақат етук фақиҳ, аҳли тафсир, ҳадис билимдони, балки тарихчи ва иқтидорли воиз эканлигига ишонч ҳосил қилишибди. Шу тариқа Иноятхожа мазкур анжуманнинг хотимасида Қуръони Каримдан тиловат қилибди. Миён ҳазрат эса фотиҳага қўл очиб дуо қилибдилар. Сўнгра ўрниларидан туриб унинг пешонасидан ўпиб, бошини силаб, ҳаққига дуои хайр қилиб, қўлларидаги тасбеҳларини Иноятхўжага ҳадя қилган эканлар.

Ҳозирги кунда Миён ҳазратнинг муборак тасбеҳлари Иноятхожа авлодлари хонадонида табаррукона сақлаб келинмоқда. Қизиғи, ушбу масжлисда Иноятхожадаги ноёб қобилиятни кўрган Бухоро амири унинг бошқа соҳадаги билимларини ҳам синаб кўради. Амир Иноятхожадаги билим, зукколик ва ҳозиржавобликни кўриб, унга саройдан бир лавозимни таклиф этади. Бироқ, Иноятхожа ҳали талаба эканлигини айтиб узр сўрайди. Ҳазрат Иноятхожа амирдан фақатгина биргина илтимос, амирлик кутубхонасидан фойдаланишга рухсат беришини сўрайди. Амир рози бўлади ва Иноятхожа мени ҳимоямдадир, деб эълон қилади. Сўнгра у зотга шайхул-ислом унвонини бериб илтифот кўрсатади.

(Давоми бор)

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи,
Чиноз тумани, Олмазор қўрғони.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Идрис алКуфий кўзга кўринган ҳофизлардан бўлиб, Имом Молик раҳимаҳуллоҳ билан ўрталарида дўстлик бор эди. Мадина аҳлининг мазҳабида эдилар. Ҳорун давоми...

1763 13:00 / 04.12.2021
Шайх Зокиржон Исмоилов ndash муфтий муовини 1989 ndash 1993, Шайх ҳазратларининг сафдоши хотираларидан Дўстимиз Муҳаммад Содиқ билан илк бор, тахминан, 1969 йили, у киши Мир давоми...

2006 16:35 / 25 февраль
Аҳмад ҳожи Муҳаммад Турсун Турсунов Аҳмад Мамажонович 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1979 йили Наманган давлат университетини тамомлаган.1967 йилдан буён давоми...

2228 12:07 / 19.05.2021
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Исмоил қори Исмоил ўғлининг уйларига ташриф буюрдик.Исмоил қори Исмоил давоми...

6336 02:05 / 05.06.2018
Аудиолар

134248 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7475 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54592 14:35 / 11.08.2021