1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

​Нур-Султон шаҳридан махсус хабар: Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари халқаро анжуманда қатнашиш учун етиб келдилар

11:39 / 25.11.2021 2082 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистонда ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун Нур-Султон шаҳрига етиб келдилар.  Муфтий ҳазратларини Қозоғистон муфтийси ноиби Сансизбай домла Қурбонов, Чимкент бош имом-хатиби Бакдаулет домла Aбдираҳманов, Чимкент ноиб имоми Бекаидар Кимбатовлар кутиб олишди.

Бугун куннинг биринчи ярмида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий, Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари билан ўзаро мулоқот ўтказишлари режа қилинган. Куннинг иккинчи ярмида эса Нур-Султон шаҳрида жойлашган “Rixos President” меҳмонхонасида “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиб, нутқ сўзлашлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу нуфузли тадбирда Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Шайх-ул Ислом, муфтий Талгат Сафо Тажуддин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Мўғилистон мусулмон ташкилотлари иттифоқи раиси Ҳадис Ботирбек ҳожи, Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий сингари Ислом оламининг мартабали уламолари, муфтийлари, экспертлари ва маҳаллий йирик дин пешволари қатнашиши кўзда тутилган.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Гамбург Ислом маркази томонидан тарқатилган хабарга кўра, VII Европа Қуръон ва азон мусобақаси жорий йилнинг 12ndash14 апрель кунлари Гамбур шаҳрида ўтказилади. Бу давоми...

2417 13:40 / 14.01.2019
Жорий йилнинг 5 август куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.Акрамов Ҳаж вазирлиги томонидан ҳар йили, ҳаж мавсумида ўтказиладиган илмий анжуманнинг 14402019 йилги давоми...

1576 09:45 / 06.08.2019
Савол Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, мeн 3 хафтадан кeйин имтиҳон топшираман. Бу ҳаётимдаги энг муҳим жараёнлардан бири. Шу сабабли динимизда имтиҳондан олдин давоми...

111958 17:59 / 31.07.2017
Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор, шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент ислом институтига ташриф давоми...

1506 14:06 / 25.11.2023