1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом билим юртларида дарслик ва ўқув қўлланмалар қайта кўриб чиқилади

08:26 / 08.11.2021 2382 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров раислигида олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида диний таълим сифатини янада ошириш, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган истиқбол режаларга бағишланган онлайн мулоқот ўтказилди. Бу ҳақда ТИИ Матбуот хизмати хабар берди. 

Унда Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, ДИҚ биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, ЎМИ раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, хусусан Тошкент ислом институти раҳбарияти, ўқитувчи ва ходимлари иштирок этдилар.

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида кўп ижобий ўзгаришлар амалга оширилгани, кенг имкониятлар яратилганини эътироф этиб, келгусида таълим-тарбия сифатини ошириш, дарслик ва ўқув қўлланмаларни қайта кўриб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда замонавий илғор тажрибаларни қўллаш масалаларига алоҳида урғу қаратдилар.

Шунингдек, Муфтий мударрислик мақоми жуда ҳам улуғ вазифа экани, масъулияти ҳам шунга яраша катта бўлиши, ушбу мақом эгаларининг Аллоҳнинг олдида омонатдорликлари борлиги, имом-домлаларни тайёрлаш ўта нозик ва ҳассос масала эканига катта урғу қаратдилар.

Мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари, жумладан, 3 та олий – Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ва 10 та ўрта махсус ислом билим юртлари раҳбарлари сўзга чиқдилар.

Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров сўзга чиқиб, диний таълим, хусусан Олий маъҳад таълим тизими, ўзгаришлар ҳамда келажакда бажарилиши режалаштирилган муҳим масалалар бўйича фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларини берди.

Нотиқлар давлатимиз раҳбари томонидан профессионал диний соҳа ходимларини тайёрлаш учун жуда кенг имкониятлар яратилаётганини сўзлаб, етишиб чиққан кадрлар бугунги мураккаб даврда мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини тўла қондира олиши, диний таълим жараёнларида дунёвийлик ва динийликни ҳамоҳанг олиб бориш, ахборот-ресурс марказларини бойитиш, устозлар малакасини ошириш, ихтисослик фанларига урғу қаратиш ва илоҳиёт олимлари етиштиришни йўлга қўйиш каби жиҳатларга алоҳида тўхталдилар.

Амалий таклиф-ташаббуслар ва ҳаётий фикр-мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация ва Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт давоми...

1209 10:15 / 24.03.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган давоми...

2067 09:20 / 04.03.2024
Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳиймҚурбон ҳайити табригиАллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд.Ўз ҳузурида энг давоми...

24643 10:13 / 20.08.2018
Президент фармонига кўра, Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация давоми...

1179 16:56 / 06.12.2023
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021