1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Ислом машаққат дини эмас

12:30 / 07.11.2021 2704 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким нидо қилувчи, яъни муаззинни эшитса-ю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан (намозга келмаса) ўқиган намози қабул бўлмайди», дедилар».

«Узр нимадир?» дейилди.

«Хавф ва беморлик», дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадисда узрсиз масжидга бориб, жамоат билан намоз ўқимаслик гуноҳ ҳисобланиши, ундай одамнинг ўзи ўқиган намози қабул бўлмаслиги ҳақида сўз бормоқда.

1. Хавф.

Агар инсон душман, йиртқич ҳайвон, ёнғин ёки шунга ўхшаш нарсалардан хавфу хатарда бўлса, жамоат намозига бормаса, узри мақбул.

2. Беморлик.

Бемор киши ҳам маъзур ҳисобланади. Чунки у жамоат намозига боришга машаққат чекади. Ислом дини одамларга машаққат бўлишини хоҳламайди. Мазкур узрлари йўқ инсонлар, албатта жамоат намозига боришлари керак. Бормасликлари мутлақо мумкин эмас.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага бир чийдухоба, бир меш ва ичига изхир солинган болишни давоми...

1950 08:56 / 05.01.2025
. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Йўлларда ўтиришдан сақланинг,, дедилар. .Эй давоми...

6579 10:03 / 22.01.2019
. . . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрни бўр билан сувашни, унинг устига ўтиришни ва давоми...

1866 11:48 / 27.10.2024
. . Муслим, Абу Довуд ва Термизийларнинг ривоятида .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар,, дейилган. Муслимнинг ривоятида давоми...

1022 11:31 / 09.11.2025
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021