1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Жанозани кузатиб боришдаги одоб

12:22 / 11.10.2024 1493 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ الْمُغِيرَةِ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الرَّاكِبُ يَسِيرُ خَلْفَ الْجَنَازَةِ، وَالْمَاشِي يَمْشِي خَلْفَهَا، وَأَمَامَهَا، وَعَنْ يَمِينِهَا، وَعَنْ يَسَارِهَا قَرِيبًا مِنْهَا. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улов минган жанозанинг ортидан юради, пиёда эса ортидан, олдидан, ўнгидан, чапидан унга яқин бўлиб юради», дедилар».

«Сунан» эгалари ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.

Шарҳ: Улов минган одамнинг ўзига қулай бўлиши ва бошқаларга ноқулайлик туғдириши мумкинлиги эътиборидан унинг жанозанинг орқасидан юриши тўғри ҳисобланади.

عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُتِيَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِفَرَسٍ مُعْرَوْرًى فَرَكِبَهُ حِينَ انْصَرَفَ مِنْ جَنَازَةِ ابْنِ الدَّحْدَاحِ وَنَحْنُ نَمْشِي حَوْلَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Даҳдоҳнинг жанозасидан қайтаётганларида у зотга яйдоқ от келтирилди. У зот уни миниб олдилар. Биз атрофларида юриб кетдик».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозани кузатишда пиёда кетганлар. Бу ҳам юксак одобнинг намунасидир. Вафот этган мусулмоннинг ҳурматидан у зот боришда пиёда юриб борганлар. Қайтишда эса устида ҳеч нарса йўқ яйдоқ отга минишлари ҳам камтарликларидан.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч киши бўлсак, биримизнинг олдинга ўтишини амр давоми...

5116 14:00 / 05.12.2021
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кишининг жамоат ила ўқиган намози давоми...

4025 13:00 / 12.09.2021
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўрганиш учун ташкил этиладиган интернет дарсларига ҳафтада уч кун устозимиз марҳум Шайх Муҳаммад давоми...

9898 09:09 / 21.11.2018
. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлардан биров масжидда туриб, мудраса, ўша ўтирган жойидан давоми...

3328 13:30 / 20.03.2022
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021