1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ёмғир сўраш ва хавфли касалликларга қарши ҳимоя (биринчи мақола)

13:00 / 06.11.2021 1220 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикмати буюк Аллоҳ субханаҳу ва таоло бандаларини доимо хавфу ражо (қўрқинч ва умид) билан тарбиялаб келади. У яратган ҳар-бир кўринишда Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг хавфу ражосини эслатиб турадиган нарса бор.

Азоб ва ҳалокат хатаридан ҳоли бўлган раҳмат кўринишларини топа олмайсиз. Ражо ва раҳматдан ҳоли бўлган ҳалокат кўринишларини ҳам учратмайсиз. Буларнинг бари инсонлар Аллоҳ таолога яратган нарсаларни кўрган вақтда уларни ражога боғлаш ва Унинг ҳавфига жалб қилиш учундир.

Аллоҳ таоло сувни ҳаётнинг сабабчиси қилди.

Буюк қудрат эгаси айтади;

«Сувдан ҳар бир тирик нарсани (пайдо) қилганимизни билмайдиларми»? (Анбиё сураси, 30оят).

Сувни ҳаёт учун, наботот ва ризқ учун сабаб қилди. Лекин шу билан бирга Аллоҳ субханаҳу ва таоло сувни Ўзи хоҳлаган пайтда ҳалокат ва вайрон бўлишга ҳам сабаб қилган.

Аллоҳ субханаҳу ва таоло инсоннинг атрофида эсиб турувчи шамоллар яратди. Бу шамолларни инсон ҳаёти давомийлигининг сирларидан қилди. Лекин Аллоҳ азза ва жалла бу шамолларни ҳаёт ва тикланиш учун сабаб қилган бўлса баъзида Ўзи истаган вақтда фалокат ва вайрон бўлиш учун ҳам сабаб қилган.

Аллоҳ субханаҳу ва таоло ернинг ҳар томонига нурини сочаётган қуёшни сиз билганингиздек ҳаётнинг сир-асрорларидан бири қилган. Лекин буюк ва қудратли Аллоҳ инсон олдига қуёш ҳароратини икки қурол қилиб қўйган. Баъзида яхшилик ва манфаат қуроли, баъзида эса ҳалокат ва вайрон этиш қуроли қилган.

Буларнинг ҳикмати нима, эй дўстларим?

Ҳикмат шуки, инсон моддий нарсаларни айнан ўзига боғланиб қолмасин. Инсон сувнинг моддасига боғланиб ҳаётнинг сири айнан сувнинг ўзида деб ўйламаслиги лозим.

Инсон ер ва осмон орасида айланиб юрган шамолларга боғланиб, бу шамоллар ҳаёт учун ёки доимо вайрон қилиш учун сабаб деб ўйламаслиги керак.

Инсон ўз нафсини ерга ва унинг ҳаракати ва ўрнашиб туришига боғлаб, албатта ер унинг устидаги инсон ҳаёти учун ва қўним топиб яшаши учун сабаб деб ўйламаслиги лозим. Балки биз айтиб ўтган оламдаги ҳамма нарсалар Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг қўл остидаги хизматчилари эканини тушуниб етиши керак.

Шарроз қуйилиб ёғаётган ёмғир, эсаётган шамол, айланаётган ер ва нурини сочаётган қуёш буларнинг ҳар-бири, ёлғиз ўзи бирор нарса беролмайди ҳам ололмайди ҳам. Шунингдек фойда ёки зиён ҳам етказа олмайди. Лекин улар Аллоҳ таолонинг қўл остидаги хизматчи ва аскарларидир.

Инсоннинг хизматчилар ҳаракатига эьтибор бериб, хизматчиларга топшириқ бераётган ва уларни қайтараётган Зотга бепарволиги нодонликдир.

“Роббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдир. Ва у (дўзах) башарият учун эслатмадан ўзга ҳеч нарса эмасдир”. (Муддассир сураси, 31-оят).

Нодон инсон - уловда кетаётган киши эътиборини олдига қаратгани каби – эътиборини моддий нарсанинг ўзига қаратади, у тикланиш ва ҳаёт сирини ёки ҳалокат ва вайрон қилиш сабабини айнан шу нарсани ўзида, деб билади.

Ким шундай ҳаёлга боради?

Иш ундай эмас, агар Аллоҳ хоҳласа сенинг ҳаётинг учун сабаб бўлган нарсани, бир сонияни ўзида ҳалокатинг сирига айлантириб қўяди.

Шунинг учун сен оламни идора қилиб турган ва сенинг тикланишингга сабаб бўлган нарсани ҳалокатингга сабаб қилиб қўювчи зотга нисбатан бундай муносабатда бўлмагин.

Сен доим Аллоҳга боғлан.

Аллоҳ таоло Каломида айтади;

“Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман”. (Зарият сураси, 50-оят).

Аллоҳ таолонинг Нуҳ алайҳиссалом қавмини ҳалок қилиш йўли қандай бўлганлиги ҳақида айтган сўзига эътибор беринглар, унда Аллоҳ нима деди;

“Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз”. (Ал-Ҳаққо сураси, 11-оят).

Сув ҳаёт сири, Аллоҳ Каломида айтган;

“Сувдан ҳар бир тирик нарсани (пайдо) қилганимизни билмайдиларми”? (Анбиё сураси, 30-оят).

Аллоҳ таоло ўз топшириғини сувга йўналтирганида сув туғёнга келиб ҳаддидан ошди. Ҳаёт учун белгиланган чегарадан чиқди ва ҳаёт сабаби бўлган нарса, ҳалокат сабабига айланди.

Сув туғёнга келган пайтда вайрон қилиш сабабига айланади. Сув ҳасис ва қизғанчиқ бўлганида (яъни ёмғир ёғмаганида) ҳам вайрон қилиш сабабига айланади.

Буйруқ бўлган пайитда ҳаёт ва раҳмат сабабларига айланади. Мезонни бу тарзда тутиб турган ким? Осмондан ерга тушаётган сувни мўътадил равишда оқизган, ҳатто уни туғёнга келтириб ёки ҳасис ва қизғанчиқ қилиб ҳалокат сабабига айлантирмаган ким?

Бу ўлчов кимнинг қўлида эканига эътибор беринглар ва Унга қочиб, Ўзига илтижо қилинглар.

Кечагинда кўрфазнинг қайсидир томонида сув туғёнга келиб, у ерни сув нима қилди? Ҳалок қилганини ҳалок қилди, нима бўлса вайрон қилди.

Аммо бу ерда эса сув йўқ, Аллоҳ уни ҳасис ва қизғанчиқ бўлишини хоҳлади.

Ҳа, Аллоҳ азза ва жалла бизни синаб имтиҳон қилаётгани сабабли, биз ҳалокат арафасида турибмиз.

Сувнинг ҳасислиги оқибатидан келиб чиқадиган ҳалокат биргина эмас, унинг ҳар-хил турлари бор. Бу турлар ҳақида гапирадиган бўлсак вақт чўзилиб кетади..

Юқумли касалликлар ана ўшанинг сабабларидан биридир.

Демак, сув хизматчи аскар бўлиб, Аллоҳ субханаҳу ва таоло сувнинг туғёнини Ўзи хоҳлаган кишини ҳалок этиш учун қурол қилган. Шунингдек сувнинг хасис ва қизғанчиқлигини ҳам Ўзи хоҳлаган пайтда ҳалокат қуроли қилган.

Мен буни айтиш билан Аллоҳ таолога бўлган қалбимиздаги иймонни ёки иймонимизнинг оз бўлсада қолган қолдиғини излайман. Мен ичимизда қолдиқ иймондан фойдаланаётган кишилар бор деб ўйламайман.

Бу шаҳар, тўлиқ ва мукаммал иймондан фойдаланадиган кишиларни ёки қолган озгина иймондан фойдаланадиган кишиларни ўз бағрига олганида ҳеч шубҳа йўқ.

Мен ҳозирда биз ўтиб бораётган бундай босқичда заиф иймонни уйғониб кучайишини тасаввур қила олмайман.

Мана у! Мисол учун сиз кузатаётганингиздек шаҳримизда ғарбдан шарқга, шарқдан ғарбга сузиб юрган булутлар аста-секин зичлашиб жуда қуюқлашади. Ҳатто буларни пойлаб турган мутахассислар кўпинча;

"Бир неча соатдан сўнг у ёқ бу ёқдан келаётган булутлардан ёмғир ёғади"- деб, айтадилар.

Лекин булутлар ўтиб кетади.

Ёмғирлар сабаби амалга ошди, аммо ёмғир тўсилди.

Бошимиздан ўтказаётган биргина ана шу ҳолатга эътибор беринглар.

Кўринг кимга илтижо қиламиз.

Моддага ибодат қилаётганлардан сўранг, бизга ёмғир бериши учун осмондан ёмғир ёғишини сўрашимизнинг йўли қандай?

Ичимиздаги хавфли касалликларга қарши сақланишимиз учун илтижо қилишимизнинг йўли қандай?

Ва яна бизларга огоҳлантирилган ўша хавфли касалликлардан ўзимизни ҳимоя қилиш учун кимга ёлворишимиз керак?

Бунинг йўли қандай, сўранглар улардан?

Жавоб йўқ. Модданинг жавоби модда бўлади.

(Давоми бор)

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбасидан.

1 декабрь 1995 йил. 

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир қария бор эди. Ўзи камбағал бўлса ҳам, саховатли эди, бирон нарса сўраб келган тиланчини қайтармас эди. Эгнига бир чопон ташлаб юрарди. Бир куни қария совқотиб давоми...

1258 08:00 / 05.11.2020
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Жума намози икки ракъатдир. Рўза ҳайити намози икки ракъатдир. Қурбон ҳайити намози икки ракъатдир. Сафар намози икки давоми...

1332 11:30 / 06.09.2019
11бобФақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Эшитувчи музаккирга юзланиб ўтириши, уни тўғри қалб билан тинглаши ва бошқа бирор нарса билан давоми...

1534 18:07 / 27.09.2020
Мана шу аканинг зиёратидан сўнг, каминада ҳам .тасуф,га қизиқиш ортиб, бу ҳақда вақтли матбуотдан маълумотларни излаш кал одамнинг бошидан тук қидиришдек давоми...

1237 14:30 / 27.12.2021