1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом молия саноатида рўй берган муҳим воқеалар

11:00 / 01.11.2021 1711 pdf Ўқиш режими + -

Ҳаёт шиддат билан ўтар экан, ер юзидаги барча мавжудоту маҳлуқотларнинг бари ҳаракатда. Эрта тонгдан кимдир ишга шошаётган, яна кимдир фарзандларини боғчага олиб бораётган, кимдир ризқини топиш мақсадида сабаблар қидира иш излаётган, бошқалари эса инсоният учун фойдали бўладиган кашфиёт устида тинмай меҳнат қилаётган ва ҳоказо... Бугунги кунимизда биз хоҳлаймизми йўқми халқнинг маънавий ва иқтисодий ҳолатини ўнглаш муҳим масалалардан бўлиб турибди.

Ислом молияси телеграм каналида «Ўтган ҳафта давомида Ислом молия саноатида рўй берган муҳим воқеа-ҳодисалар» сарлавҳали маълумотларга кўзим тушиб қолди.

Унда қуйидагилар берилган:

Индонезияда рақамли ислом банкчилиги ривожлантирилади

Индонезия Молиявий хизматмалар бошқармаси мамлакат банкчилик соҳасида рақамли трансформацияни жадаллаштириш учун Рақамли банкинг Трансформацияси режасини ишга туширди.

Жакартада жойлашган Молиявий хизматлар бошқармаси Индонезия давлат агентлиги бўлиб, молиявий хизматлар тармоғини тартибга солади ва назорат қилади.

Малайзия LIBORдан воз кечмоқда

Малайзия Марказий банки 2022 йилнинг январ ойидан бошлаб асосий валюталар учун Лондон банклараро фоиз ставкаси (LIBOR) ўрнига хатарсиз ставкалар (Risk-Free Rate)га ўтилишини маълум қилди. Шу сабабли банклар LIBORга боғлиқ шартномаларни имзолашни жорий йилнинг 31 декабр куни тўхтатишлари шарт.

TRINE краудфандинг платформаси 1 млн Евро жалб қилди

Швецияда рўйхатдан ўтган TRINE краудфундинг платформаси Қуйи-Саҳара ва Жанубий Осиё минтақаларидаги қишлоқ жойларда қуёш нуридан қайта тикланувчи энергия манбаларини олиш мақсадида Ислом тараққиёт банкидан 1 млн. евро маблағ ўзлаштиришга эришди. Лойиҳа бўйича 2022 йилда 66 млн. киши ҳамда бир неча минг кичик бизнес субъектлари электр энергиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши режа қилинган.

Саудияда Ислом банкчлиги активлари ўсишда давом этмоқда

Саудия Арабистони ислом банкларининг жами активлари тўғрисида маълумот тақдим этди. Унга кўра мамлакатдаги ислом банклари активлари ҳажми 2021 йилнинг иккинчи чорагида 19,1 фоизга ўсиб, 2,2 триллион Саудия риёли (585,85 млрд. АҚШ доллари) га етди. Жами активларнинг ўсишида ислом молияси тамойиллари асосида жалб қилинган омонатларнинг 12 фоизга ўсиши муҳим аҳамият касб этади. 2021 йилнинг иккинчи чораги охирида омонатлар миқдори 1,6 триллион Саудия риёли (426,07 млрд. АҚШ доллари)ни ташкил этди.

Ислом тараққиёт банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ва Индонезия Халқаро Ислом Университети ҳамкорлигида Ислом молияси бўйича марказ (the Center of Excellence in Islamic Finance) ишга туширилди.

Ғарбий Жава минтақаси, Депок шаҳрида жойлашган ушбу марказ турли соҳаларда Барқарор ривожланиш мақсадлари (SDG)га эришишда ислом молияси маҳсулот ва хизматарини қўллашнинг янги имкониятларини ўрганиш бўйича илғор тадқиқотларга ихтисослашади.

Омон Марказий банки ислом банкчилининг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида янги стратегия ишлаб чиқилаётганлигини маълум қилди

Сешанба куни IFN Оман 2021 форумида Марказий банк Ижарочи президенти Тоҳир Салим Ал Амри таъкидлаганидек, мисли кўрилмаган макроиқтисодий ўзгаришлар ва COVID-19 билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, Оман ислом банклари мустаҳкам ва изчил ишлашини амалда кўрсатиб берди. Янги ишлаб чиқилаётган стратегияда хорижий инвестициялар оқими, халқаро молия муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари, шунингдек Ислом банкчилиги тармоғи барқарор ривожланиши кабиларда ёрдам бериши кутилмоқда.

Нигерияда рақамли валюта муомалага киритилди

Блокчейн технолигиясига асосланган ва Нигерия марказий банки томонидан чиқарилган рақамли валюта – eNairaни ишлаб чиқиш бўйича ишлар феврал ойида, криптовалюталардан фойдаланиш тақиқланганидан сўнг бошланган эди.  eNaira рақамли валютасининг Bitcoin ёки Ethereum каби криптолардан асосий фарқи фиат валюта (муайян регулатор томонидан бошқарилувчи пул бирлиги) билан боғланганлигидир.

Ушбу маълумотлар билан танишар экансиз, ҳар бир инсонда шундай савол туғилади. Бизнинг юртимидаги банкларда мижозлар учун қандай қулайликлар, имкониятлар яратиб берилмоқда.

Ўзбекистонда...

Молиявий оммабоплик альянси (МОА) томонидан «Inclusive FinTech Showcase» номли молиявий оммабопликни ошириш бўйича инновацион технологиялар соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар учун танлов эълон қилмоқда.

Подкастерлар учун «HelloHosts» бизнес-инкубатори ишга туширилмоқда.

Ислом тараққиёт банки ва унинг гуруҳи таркибига кирувчи ташкилотлар, хусусан хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом Корпорацияси (ICD), Халқаро ислом савдо молия корпорацияси (ITFC) ва Ислом тадқиқотлар ва тренинглар институти (IRTI) мамлакатимизда ислом молияси ривожланишида ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Ўзбек тилида ислом молиясига оид назарий китоблар нашр этилди. Масалан, Ерлан Байдаулетнинг «Исломий молия асослари» ва Ринат Беккиннинг «Ислом иқтисодий модели ва замон» китоблари чоп этилди.

Ўзбекистон тижорат банкларида ислом молия дарчаларини (ислом молиявий хизматлари кўрсатувчи шохобча) очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Умид қиламизки, юртимизда ислом молиявий хизматларининг жорий этилиши хорижий инвестициялар ҳажмининг ошиши ҳамда банк ва молия тармоғида шаффоф рақобат муҳитини яратиш имкониятини беради. Бунинг натижасида аҳолининг молия бозоридаги фаоллиги ошади, аҳоли ва тадбиркорлар ихтиёрида бўлган бўш пул маблағлари мамлакат иқтисодиёти ривожланишида максимал иштирок эта олиши имконияти яратилади, капитал бозорининг ривожланишига туртки бўлади, янги молиявий муассасалар ташкил қилиш имконияти яратилади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг чоршанба оқшомида икки муқаддас масжид ишлари бўйича раислиги Рамазон ойи арафасида йиллик таровеҳ жадвалини эълон қилиш билан бирга, машҳур имом, давоми...

1932 19:50 / 25.03.2023
Кўпчилик мижозларимизнинг талабларини инобатга олган ҳолда .Ҳилол, диниймаърифий, ижтимоийадабий журнали учун обуна бўлиш йўлга қўйилди. Ҳозирда уч хил обуна давоми...

7680 15:27 / 21.12.2019
Ўттиз икки йиллик танаффусдан сўнг россиялик талабалар Ислом маркази ҳисобланмиш Ўзбекистонда диний таълим олишлари мумкин. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига давоми...

1076 17:29 / 31.05.2023
Юзлаб кўнгиллилар ижтимоий тармоқларда тарқалган Германиядаги вайроналарни кўриб, мамлакат ғарбий қисмида энг кўп зарар кўрган ҳудудларга ёрдамга боришмоқда. давоми...

2955 14:00 / 09.08.2021
Видеолар
Аудиолар

137632 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57697 14:35 / 11.08.2021