1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шариат асосида фаолият юритувчи энг катта молия муассасаси

16:20 / 29.10.2021 2275 pdf Ўқиш режими + -

Қатар ислом банки (QIB) га 1982 йилда асос солинган. Дастлабки устав жамғармаси (капитали) 25 млн. Қатар риёлига тенг бўлган. Банкнинг биринчи филиали 1983 йил июль ойида мижозларга хизмат кўрсатишни бошлаган. Банкнинг барча турдаги маҳсулот ва амалиётлари ислом банкчилиги ва молияси тамойилларига мувофиқ бўлишини таъминлайдиган шариат кенгаши томонидан назорат қилинади. Ҳозирги кунга келиб Қатар ислом банки мамлакатнинг шариат асосида фаолият юритувчи энг катта молия муассасаси ҳисобланади.

2019 йил ҳолатига кўра, QIB Қатарнинг энг йирик ислом банки, шунингдек энг катта хусусий банки бўлиб, ислом банкчилиги тармоғида 40% атрофидаги; умумий банк бозорида эса 11% улушга эга. Банк 170 мингдан ортиқ чакана мижозларга ва 3000 дан ортиқ корпоратив мижозларга хизмат кўрсатади. Мамлакат бўйлаб 31 та филиали мавжуд.

QIB шариатга мувофиқ молиявий хизматлар кўрсатувчи қатор компанияларда улушга эга. Бундай компанияларга Qinvest Bank, Al Jazeera Finance, Aqar Real Estate ва Damaan Islamic Insurance Company (BEEMA) лар киради. Al Jazeera finance, 1989 йилда ташкил этилган, 30% улушига QIB эгалик қилади;

1. Aqar Real Estate, 2000 йил, 49% QIB га тегишли;

2. Араб Молия уйи, 2003 йил, Ливан, Байрут;

3. QInvest банки, 2007 йил, 50.13% улуши QIB га тегишли;

4. Damaan Islamic Insurance Company (BEEMA), 2008 йил, 25% QIB га тегишли.

2008 йилда ҚИБ Буюк Британияда QIB-UK деб номланадиган филиалини ишга туширди, ҳозирда Суданда ҳам QIB нинг филиали мавжуд.

2019 йил март ойида QIB 750 миллион АҚШ доллари миқдорида 3,982% даромад даражаси билан 5 йиллик Сукук чиқарди. Ушбу чиқарилган Сукукларни Европа, Осиё, АҚШ ва Яқин Шарқдаги жами 28 мамлакатдан 140 дан ортиқ сармоядорлар олишди.

QIB маҳаллий фаолиятини Қатар бўйлаб тарқалган замонавий филиаллар тармоғи орқали олиб боради, муҳим филиаллари мижозларнинг муайян гуруҳ қатламларига хизмат кўрсатишга йўналтирилган бўлиб, ихтисослашган марказларга эга. Бундай марказларга хусусий банк марказлари, муҳташам банк марказлари (Affluent Banking Centers), шунингдек, фақат аёллар учун мўлжалланган банк марказлари киради.

QIB молиявий бозорларнинг барча сегментларини, жумладан жисмоний шахсларни, давлат муассасаларини, йирик корпорацияларни ва кичик бизнес субъектларини қамраб олувчи банк бўлиб, ҳар бир гуруҳ эҳтиёжларига мос келадиган инновацион ҳамда шариат талабларидан келиб чиққан ҳолда ечимлар таклиф этади.

Гуруҳ ўз мижозларининг трансчегаравий эҳтиёжларини қондира олиш ҳамда ислом банк хизматларига қизиқиш юқори бўлган минтақалардаги иштирокини таъминлаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратади. QIB-UK 2008 йилда ташкил этилган шўба корхона бўлиб, унинг фаолияти асосан Қатар жисмоний шахслари ва компанияларининг Буюк Британиядаги молиявий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган. Бундан ташқари, Банкнинг Ливанда Араб Молия Уйи ва Судандаги битта филиали бор.

Манба: islommoliyasi.uz

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Дарҳақиқат, Биз Одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга отулов ва кемаларга миндириб қўйдик давоми...

2671 12:31 / 05.06.2021
2024 йил 17 апрель куни соат 1030да .Hilol nashr, матбаанашриётининг 20 филиали ndash Чорсу Хадра китоб дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Маросимга юртимизнинг таниқли давоми...

1378 20:40 / 16.04.2024
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоаси устоз Ҳайдархон домла Йўлдошхўжаевга волидаи муҳтарамалари Раҳбархон ҳожи онанинг вафоти муносабати билан у давоми...

1178 15:40 / 01.11.2025
Бугун, 30 октябрь куни quotЭнг маърифатли имомquot мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар давоми...

2403 16:02 / 30.10.2018