1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бухорода «Минораи Калон» халқаро азон мусобақаси ўтказилади

14:11 / 02.01.2021 1534 pdf Ўқиш режими + -

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Фармонга илова қилинган «Узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий зиёратчи сайёҳларни қабул қилиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича «Йўл харитаси»га мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида зиёрат туризмига оид маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.

Хусусан, зиёратгоҳлар, уламолар ва уларнинг илмий мероси ҳақида илмий асосланган маълумотларни шакллантириш ҳамда зиёрат туризми салоҳиятини тўлиқ ўрганиш ва маълумотларни тизимлаштириш мақсадида қуйидаги халқаро тадбирларни ташкил қилиш чоралари кўрилади:

Термиздаги Имом ат-Термизий мажмуасида «Шамоили Муҳаммадия» халқаро сийрат мусобақаси;

Хорижий диний таълим муассасалари ўқитувчи ва талабаларининг Бухоро мадрасаларига танишув дарсларини уюштириш;

Бухоро шаҳрида «Ислом каллиграфияси ва наққошлик» танлови ўтказилади ва унинг якуни бўйича «Ислом каллиграфия галереяси» ва «Минораи Калон» халқаро азон мусобақаси;

«Ипак йўли руҳияти» халқаро илмий-маърифий конференцияси; Самарқанд шаҳрида «Имом Бухорий» номидаги халқаро ҳадисшунослик ва «Саҳиҳул Бухорий» энг қадимий ва нодир қўлёзма нусхаларининг жаҳон кутубхоналарида сақланиш тарихи» анжуманлари;

Тошкент шаҳрида «Имом Мотуридий илмий меросининг замонавий тадқиқотлари» анжумани;

Қарши шаҳрида «Абу Муин Насафий» Марказий Осиё уламолари анжумани;

Термиз шаҳрида «Термизий уламоларнинг ислом тамаддуни ва жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси» мавзусида анжумани.

Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» ва унинг доирасида «Тасаввуф оҳанглари» фестивали, «Мир Араб мадрасаси битирувчилари» форуми, «Сипо либослар кўргазмаси» (Modest fashion show) ёш дизайнерлар фестивали ташкил этиш ва ўтказиш белгиланмоқда.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳужжат лойиҳаси 2021 йил март ойида ишлаб чиқилиши белгиланган. Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун – Дин ишлари бўйича қўмита, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Мусулмонлар идораси, Ислом цивилизацияси маркази, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бадиий академия, Фанлар академияси ва Ташқи ишлар вазирлиги масъул қилиб белгиланган.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
У аввал президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом давоми...

1166 20:54 / 05.12.2024
13 апрель пайшанбадан 14 апрель жумага ўтар кеча Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 23кечаси бошланади.Абул Олия розияллоҳу анҳу айтадилар.Бир аъробий давоми...

2247 16:02 / 13.04.2023
Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги .Ҳаж2022, мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион давоми...

3180 18:45 / 12.04.2022
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида .Миллий тикланиш, демократик партияси фракцияси ташаббуси билан .Ўзбекистонда ислом молия тизимини татбиқ этиш истиқболлари ва давоми...

2817 10:20 / 28.05.2021