1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муҳташам масжидлар

09:33 / 31.05.2024 1771 pdf Ўқиш режими + -

«Бадшаҳи» масжиди 17-аср ўрталарида Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Мўғуллар сулоласининг сўнгги ҳукмдори буйруғи билан эски шаҳар ҳудудидаги баланд супа устида қурилган. Масжид ҳовлисининг ўлчамлари 159 × 527 м. бўлиб, саккизта минораси бор. Миноралар масжид бурчакларида тўртта ва баландлиги бир хил. Ташқи тўртта минораларнинг баландлиги 62 метр. Асосий хонақоҳ эшигининг олдидаги ғишт билан қопланган кенг ҳовлисига 60 000 дан зиёд намозхон сиғади.

«Ас-Солиҳ» масжиди Яман пойтахти Санадаги асосий ва энг катта масжиддир. У мамлакатнинг биринчи президенти Али Абдулла Солиҳнинг буйруғи билан, асосан, ўзининг шахсий маблағи, тахминан 60 миллион доллар эвазига қурилган ва унинг номи билан аталади. Масжид жуда маҳобатли, ҳар бири 100 метр баландликка эга олтита минора шаҳарнинг турли бурчакларидан кўриниб туради. Безатилган гумбазлар, ҳар хил турдаги тошлар, жумладан, қора базалт, қизил ва оқ мармарлар уйғунлиги, витраж ойналар масжидга кўрк бағишлаган. Масжиднинг расмий очилиши 2008 йилда бўлиб ўтди. Масжид бир нечта бинолар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг энг каттаси 27 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллайди. Асосий хонақоҳ 44 минггача намозхонларни сиғдира олади.

Абу Дабидаги «Шайх Зайд» масжиди нафақат ўзининг катталиги, балки ҳайратланарли гўзаллиги билан ҳам машҳур. Бу Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрининг асосий замонавий обидаларидан биридир. Масжид ўзининг ички безаклари билан ҳайратга солади. Масжид гумбаз, деворлари ва сатҳини безаш учун рангли мармар ва қимматбаҳо тошлар ишлатилган. Бундан ташқари, унда дунёдаги энг катта ва энг ҳашаматли қандил жойлашган. Масжиднинг майдони 22 минг квадрат метрни ташкил қилади. Унда бир вақтнинг ўзида 40 мингга яқин намозхон ибодат қилиши мумкин.

«Деҳли катта» масжиди ёки «Жоме» масжидининг қурилиши Бобурийлар ҳукмдори Шоҳ Жаҳон даврида бошланган. Шоҳ Жаҳон номи Тож Маҳалнинг муҳташам мақбара-масжиди қурдириш билан ҳам тарихга кирди. Жоме масжидининг қурилиши 1656 йилда якунланди. Масжид мажмуаси тўрт бурчакли минорали баланд қизил девор билан ўралган. Зинапоядан кўтарилиб, улуғвор дарвозалардан ўтиб масжидга кирилади. Ичкарида кенг майдонда таҳорат олиш учун ҳовуз ва ҳар бири 40 метр баландликдаги учта гумбаз ва иккита минорали масжид қад ростлаган. Масжид 25 мингга яқин кишини сиғдира олади.

Қашқардаги «Ийд» масжиди Уйғуристондаги энг катта масжид – Ҳайит масжидидир. Шинжон-Уйғур автономиясидаги Қашқар шаҳрида жойлашган масжид 1442 йилда қурилган дейилса-да, баъзи манбаларга кўра обида 9-10 асрларга тегишли. Кейинчалик масжид кенгайтирилиб, қайта қурилди. Бинонинг ўзига хос хусусияти сариқ ғиштдан қурилганидир. Мажмуа майдони 16 800 квадрат метр бўлиб, 20 000 нафаргача намозхонни сиғдира олади.

Фахриддин Мустақов

Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунгача 162 мамлакатдан 21000 дан ортиқ одамлар Саудия Арабистонида ташкил этилган иккита нуфузли диний мусобақада иштирок этиш учун ариза топширди. Жорий давоми...

2054 08:51 / 24.07.2019
Бугун, 18 август куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Шайхонтоҳур туманидаги .Хожа Аламбардор, жомеъ давоми...

1973 11:30 / 18.08.2022
Пешин намозидан кейинги маърузалар одамлар маънавиятини юксалтириб, диний савиясини оширмоқда.Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари давоми...

2335 15:00 / 13.07.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда шайх Исмоил Махдум ҳазратларининг оилалари бувимизнинг вафотлари муносабати билан таъзия изҳор қилган, ҳамдардлик давоми...

5475 12:32 / 04.08.2020