1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусулмон аёлларни калтаклаган исломофоб судга келмади

13:30 / 20.08.2021 3095 pdf Ўқиш режими + -

Канадада судья суд мажлисига айбланувчи сифатида келмаган исломофобни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.

41 ёшли Ричард Бредли Стивенс Эдмонтонда ҳижобли муслима аёл ва унинг қизи ўтирган машинага яқинлашган ва бақир-чақир билан йўловчи ўриндиғининг ойнасини мушт билан урган. Улардан бири машинадан тушганида, эркак уни уриб, ерга улоқтирган, кейин ёрдамга келган бошқа аёлни ҳам калтаклаган.

Гувоҳ бўлиб турган одамнинг аралашуви оқибатида муслима аёлларнинг калтакланиши олди олиниб, уларга ёрдам берилган. Сўнгра ҳужум пайтида Стивенс сомалилик аёлларга исломофобия ва ирқчилик ҳақоратлари билан бақирган.

«Global News»га асосланиб, «Islam News»нинг хабар беришича, айблов хулосасидан сўнг, Стивенс қўйиб юборилган ва суд мажлисига келиши айтилган. Бироқ у келмаган. Судья томонидан исломофоб қидирувга берилганлар рўйхатига киритилган ва бу сафар ҳибсга олинса, у тергов изоляторига жойлаштирилиши маълум қилинган.

Мавзуга оид мақолалар
Қозоғистоннинг НурСултон шаҳрида бўлиб ўтаётган Маънавий ипак йўли Ислом ва ёшлар замонавий таҳдидларrdquo номли анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, давоми...

2399 08:50 / 12.04.2019
Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, 2021 йилнинг январьавгуст ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат вакилларининг давоми...

5289 11:13 / 06.09.2021
ADCB ислом банки аввалги номи .AlHilal, Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ADCB ислом банкнинг Қозоғистондаги бош раҳбари Гордон Хаскинс давоми...

1226 18:25 / 14.11.2024
Рамазон ойи яқинлашган сари мўминмусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган давоми...

5160 17:32 / 07.03.2024