1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Мунофиқларга энг оғир намоз

12:30 / 17.10.2021 3380 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَدَ نَاسًا فِي بَعْضِ الصَّلَوَاتِ فَقَالَ: لَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ رَجُلًا يُصَلِّي بِالنَّاسِ، ثُمَّ أُخَالِفَ إِلَى رِجَالٍ يَتَخَلَّفُونَ عَنْهَا، فَآمُرَ بِهِمْ فَيُحَرِّقُوا عَلَيْهِمْ بِحُزَمِ الْحَطَبِ بُيُوتَهُمْ، وَلَوْ عَلِمَ أَحَدُهُمْ أَنَّهُ يَجِدُ عَظْمًا سَمِينًا لَشَهِدَهَا يَعْنِي الْعِشَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

وَفي رِوَايَةٍ: إِنَّ أَثْقَلَ صَلَاةٍ عَلَى الْمُنَافِقِينَ صَلَاةُ الْعِشَاءِ وَصَلَاةُ الْفَجْرِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِيهِمَا لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا، وَلَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ بِالصَّلَاةِ فَتُقَامَ، ثُمَّ آمُرَ رَجُلًا فَيُصَلِّيَ بِالنَّاسِ ثُمَّ أَنْطَلِقَ مَعِي بِرِجَالٍ مَعَهُمْ حُزَمٌ مِنْ حَطَبٍ إِلَى قَوْمٍ لَا يَشْهَدُونَ الصَّلَاةَ فَأُحَرِّقَ عَلَيْهِمْ بُيُوتَهُمْ بِالنَّارِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи намозларда бир қанча одамларнинг йўқ бўлганини билиб:

«Батаҳқиқ, мен бир кишини одамларга намозга ўтиб беришини, намозга келмай, орқада қолаётганларга ўзим бориб, уларнинг уйларига ўтин боғламларини қалаб туриб, устиларидан ёқиб юборишларини амр қилишга қасд қилдим. Агар бирлари семиз гўштли суяк топсалар, унга ҳозир бўлар эдилар», дедилар. Яъни, Хуфтонга, демоқчилар.

Бешовлари ривоят қилганлар.

Бошқа ривоятда:

«Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин боғламларини кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларнинг олдига бориб, устиларидан уйларига ўт қўйиб юборишни қасд қилдим», деганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан жамоат намозига бормаслик қанчалар ёмон эканлиги кўриниб турибди. Акс ҳолда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундайларни уйига қамаб туриб, устидан ўт қўйиб юборишга қасд қилмас эдилар. Хуфтон ва Бомдод жамоатларига ҳозир бўлмаганлар бир ўринда мунофиқ деб аталиши ҳам жамоат намозининг шариатимиздаги аҳамиятини кўрсатади.

Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар», дейишлари ҳам қаттиқ гапдир.

Буни Хуфтон ва Бомдод намозларини жамоат билан ўқиганларга бериладиган савобни билганларида ёхуд бу икки намоз жамоатини тарк этганларнинг гуноҳи ва унинг оқибати нима бўлишини билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар, деб тушунмоқ лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким вазифасидан ёки унинг баъзисидан ухлаб қолсаю, уни Бомдод давоми...

1884 09:14 / 02.01.2024
. Мутталиб ибн Абу Вадоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Усмон ибн Мазъун вафот қилганида жанозасини олиб чиқиб, дафн қилинди. давоми...

3273 10:38 / 21.10.2024
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир одам йўлда юриб кетаётиб, тиканли шохни кўриб қолибди ва уни йўлдан олиб давоми...

2751 14:00 / 19.12.2021
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, давоми...

812 05:00 / 17 январь
Аудиолар

232050 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150563 09:35 / 11.08.2021