1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

ТАНЛОВ-1443: «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» Аҳли ҳадис ва раъй соҳиблари ўртасидаги ихтилофлар (иккинчи мақола)

20:00 / 08.10.2021 1370 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида танлов эълон қилган эди.

1-чорак — ҳанафий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз томонидан @islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган мақолаларни беришни бошлаймиз.

Мавзу: Аҳли ҳадис ва раъй соҳиблари ўртасидаги ихтилофлар 

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бизларга ўзимиз ҳукм қилмайдиган ва биз унда бўлмаган бир замон келди. Аллоҳ таоло шундай ишни тақдир қилдики, бизлар етган нарсани кўриб турибсиз. Ушбу кундан кейин кимга ҳукм чиқариш топширилса, Аллоҳ азза ва жалла Китобидаги нарса билан ҳукм чиқарсин. Агар Аллоҳ Китобида бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқарган ҳукм билан ҳукм қилсин. У борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳукмлари бўлмаса, солиҳларнинг чиқарган ҳукмини олсин. «Мен қўрқяпман, мен ўйлайманки» демасин. «Албатта, ҳаром ҳам очиқ-ойдин, ҳалол ҳам очиқ-ойдин бўлди. Сени шубҳалантирганини қўйиб, шубҳалантирмаганини ол».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бир иш борасида сўралсалар, у ҳақда Қуръонда бўлса, шуни хабар берардилар. Қуръонда бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан хабар берардилар. Қуръонда ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам у ҳақда бирор хабар бўлмаса, Ҳазрат Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумодан хабар берардилар. Улардан ҳам ўша масала борасида бирор сўз айтилмаган бўлса, ўз фикрлари билан жавоб айтардилар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар ва фалончи бундай деган дейишингиз туфайли азобланиш ёки хор бўлишдан қўрқмайсизларми?» дедилар.

Яъни, улуғ саҳоба бу сўзлари билан бирор масалага жавоб айтишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини бошқаларнинг сўзларига тенг қилмасликни таъкидламоқдалар.

Қатода айтадилар: «Ибн Сирин Бир кишига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини айтди. У киши бўлса, фалончи бундай ва пистончи бундай деган деди. Шунда Ибн Сирин: «Мен сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтсам, сен: фалончи бундай ва пистончи бундай деган, дейсан-а!? деди».

Авзоий айтади: Умар ибн Абдулазиз шундай ёзиб қўйдилар: «Аллоҳ таолонинг Китоби борасида бирор кишининг ўз фикри бўлмасин. Умматнинг фикри у ҳақда Китоб нозил бўлмаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида йўқ нарсада бўлиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тутган суннатлари борасида бировнинг ўз фикри бўлмасин».

Аъмаш айтди: «Иброҳим (инсон сафда турганда) чап томондан туради, деб айтар эди. Мен унга Самиъ аз-Заётдан, Ибн Аббосдан «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг томондан тургизардилар» деб ҳадис айтдим. У ушбу (ҳадис)ни олди».

Шаъбийнинг ҳузурига бир киши бир нарса ҳақида сўраб келди. Шаъбий: «Ибн Масъуд шундай-шундай деган», деди. У киши: «Ўзингизнинг фикрингизни айтинг», деди. Шунда у: «Бундан ажабланмайсизларми? Ибн Масъуддан хабар берсам, мендан ўзимни фикримни сўрайди. Менинг диним улар орқали етиб келган-ку, Аллоҳга қасамки, мен сенга ўз фикрим билан жавоб берганимдан кўра, қўшиқ айтиб берганим яхшироқ» (Ушбу асарларнинг бачасини Доримий келтирганлар).

Хулоса шу бўладики, фиқҳни ушбу қоидаларга кўра ишлаб чиқилгач, уламолар ўзларидан аввалгилардан бирор масалага дуч келсалар у ҳақда марфуъ муттасил, мурсал, мавқуф, саҳиҳ, ҳасан ва шу каби эътиборга яроқли бирорта ҳадис бўлса ёки икки шайхнинг, уларнинг ўринбосарлари, шаҳар қозилари, турли юрт фуқаҳоларининг асарлари ёки умумдан, ишорадан ва ҳолат тақозосидан истибот қилинган бўлса, Аллоҳ таоло шу йўлга кўра уларга амал қилишни осон қилиб қўйди.

Аҳмад ибн Ҳанбалдан: «Кишига фатво бериши учун юз мингта ҳадис (ёд билиши) кифоя қиладими?» деб сўралди. У зот: «Йўқ» дедилар. «Беш юз мингта бўлсачи?» дейилди. У зот: «Умид қиламан» дедилар. Ғоятул мунтаҳода шундай келтирилган. У зотнинг мақсадлари ушбу қоидага кўра фатво беришдир.

Шундан сўнг Аллоҳ таоло бошқа авлодларни юзага чиқарди. Бу авлод ўз асҳоблари (ўтган уламолари)нинг ҳадисларни жамлашди. У зотлар Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Абд бн Ҳумайд, Доримий, Ибн Можа. Абу Яъло, Тирмизий, Насоий, Дороқутний, Ҳоким, Байҳақий, Хатиб, Дайламий, Ибн Абдулбарр ва бошқалар.

Менинг наздимда уларнинг ораларида энг илмли, китоблари манфаатлироқ ва машҳури ўша асрда яшаб ўтган бир-бирига яқин бўлган тўрт кишидир.

1. Абу Абдуллоҳ Бухорий: Бу зот муттасил мустафиз саҳиҳ ҳадисларни бошқасидан ажратиб олишни ва ундан фиқҳ, сийрат, тафсирни истинбот қилишни мақсад қилганлар. Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-Саҳиҳ» номли китоб тасниф қилганлар. Ҳадисларни ўрганишда маълум шартларни жорий қилиб, унга тўла амал қилганлар. Бизларга етиб келишича, баъзи солиҳлар тушларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Нима учун мени китобимни тарк қилиб, Муҳаммад ибн Идриснинг фиқҳи билан машғул бўляпсан? дедилар. У киши: Ё, Расулуллоҳ, сизнинг китобингиз қайси, деди. У зот: «Саҳиҳул Бухорий» дедилар. Умримга қасамки, у машҳурлик ва мақбулликда ўзидан устун бўлмаган юксак даражага эришди.

2. Муслим Найсобурий муҳаддислар орасида жамланган саҳиҳларни, суннат истинбот қилинадиган муттасил марфуъларини ажратиш ва суннатни зеҳнларга яқинлаштириш, истинботни осонлаштиришни мақсад қилди. Натижада ҳадисларни яхши тартиблаб, матнлардаги ихтилофлик очиқ бўлиши учун барча ҳадисларнинг туруқ (ривоят қилинган йўлларини) бир жойга жамлади. Бир-бирига мухталиф ҳадисларини жамлаб, араб тилини билмайдиганларга ҳам суннатдан бошқа томонга оғиб кетишга узр қолдирмади.

  • 3. Абу Довуд Сижистоний фуқаҳолар орасида кенг тарқалган, улар далил келтириб ва ҳукм оладиган ҳадисларни тўплашни мақсад қилган эди. У зот ўзининг «Сунан» китобини тасниф этиб, унда саҳиҳ, ҳасан, (лаййин) ва амал қилишга яроқли ҳадисларни жамлади. 
  • Абу Довуд Сижистоний айтади: “Мен ўз китобимда одамлар тарк қилишга ижмоъ қилган ҳадисларни зикр қилмадим (киритмадим).....”
  • Ушбу китобдаги ҳадислардан истинбот қилган олимлар ҳар бир ҳадисга шарҳ ёзганлар. Шунинг учун, Имом Ғаззолий ва бошқа уламолар «бу китоб мужтаҳид учун кифоядир» деб эътироф этишган.
  • 4. Абу Исо Термизий икки шайх ҳадисларни қандай баён қилганлари, ноаниқларини аниқлашда тутган йўлини ва Абу Довуднинг йўқолиб кетган туруқларни жамлашдаги йўлларини мақуллаганлар. Иккала йўлни бирлаштириб, унга саҳобалар, тобеъинлар, ва шаҳарлар фуқаҳоларининг мазҳабларини баёнини зиёда қилдилар ва шу асосида ҳадисларни бир китобга жамладилар. Унда ҳадис туруқларини қисқартириб, биттасини зикр қилдилар ва қолганларига ишора қилиб ўтганлар.
  • Ҳадисларнинг барчасини саҳиҳ, ҳасан, заиф ва мункарга ажратиб баён қилдилар. Толиб ўзнинг ишида заковат ҳосил қилиши учун эътиборга яроқлиларини билдириб ўтдилар. Мустафиз ёки ғарибларини ҳам айтиб ўтдилар. Саҳобалар ва шаҳарлар фуқаҳоларининг тутган йўлларини баён қилиб, уларнинг исмларини ва куняларини келтириш зарур бўлган ўринларда тўлиқ қилдилар. Натижада илм аҳлларига бу китобда маҳфий нарса қолмади. Шунинг учун, бу китобга “Мужтаҳидга кифоя қилувчи, муқаллидни беҳожат қилувчи” дея таъриф берилган.
  • Ушбу улуғ зотларнинг меҳнатлари туфайли Имом Молик, Саврий ва улардан кейинги уламолар турли масалаларга ечим топишдан ўзларини тортмаганлар ва қўрқмай фатво берганлар. Улар: «Дин фиқҳ устига барпо бўлади. Шундай экан, уни кенг ёйиш лозим» дер эдилар. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ривоят қилиш ва ҳадисларни у зотга нисбат беришдан жуда эҳтиёт бўлардилар.

(Давоми бор)

Даврон Нурмуҳаммад

Эслатма:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосланган бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — шофеъий мазҳаби;

3-чорак — ҳанбалий мазҳаби;

4-чорак — моликий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади.

Марҳамат, танловда иштирок этинг.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўлиқ исми ва таваллуди Абу Довуд Абдураҳмон ибн Ҳурмуз алМаданий Аърож. У Муҳаммад ибн Робиъа ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб Ҳошимий Маданийнинг мавлоси бўлган. У давоми...

938 14:32 / 25.05.2023
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.2чорак mdash моликий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

1270 11:00 / 07.01.2022
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.2чорак mdash моликий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

1331 12:42 / 25.01.2022
Намозхон нигоҳини сажда қилинадиган жойга қаратади, қўллар киндикдан пастга, ўнг қўлнинг бош ва чиначоқ бармоқлари чап қўлнинг бўғинини ушлайди. Қолган ўртадаги давоми...

1898 14:00 / 04.10.2021