1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Имом Шофеъий уламоларнинг имоми

09:30 / 16.03.2022 2233 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида танлов эълон қилган.

3-чорак — шофеъий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан @islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган навбатдаги мақолани сиз азизларга ҳавола қиламиз.

Имом Шофеъий уламоларнинг имоми

Имом Шофеъий Муҳаммад ибн Ҳасаннинг китобларини ўрганиб, ундан нақл қилган. Ундан фақат фиқҳни ўрганибгина қолмай, балки ҳадисни ҳам ўрганди.

«Ал-Умм» китобида келтирилади: «Муҳаммад ибн Ҳасан бизга хабар берди, у Яъқуб ибн Иброҳимдан, у Абдуллоҳ ибн Динордан, у Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Вало (мавлолик) насабни боғловчи каби боғловчидир, у сотилмайди ва берилмайди», дедилар»

Муҳаммад ибн Ҳасан роҳиммаҳуллоҳ аҳл бўлганларни ҳурмат килар, ҳатто улар билан ўтиришни подшоҳнинг мажлисидан афзал кўрар эди.

Имом Шофеъий Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг дарс ҳалқасидан ажрамас эди.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ фиқҳдан Муслим ибн Холид Занжий ва бошқа Макка имомларидан илм олгач, Мадинага Молик ибн Анас розияллоҳу анҳуни қасд қилиб йўлга чиқди. У кишининг бу сафарлари жуда машҳур бўлиб кетган. Имом Молик у кишини икром қиладилар ва имом Шофеъийнинг насаби, илми, фаҳми, ақли, одобига лойиқ муносабат кўрсатадилар.

«Муватто»ни у кишига ёддан топшириб ўтказдилар.

Имом Шофеъийнинг қироатлари имом Моликни ажаблантирмай қўймади. Молик роҳимаҳуллоҳ у кишининг зиммаларига кўпроқ ёд олишликни юкларди. Сабаби у ҳифзларидан кўп ҳайратга тушишлари эди. Имом Шофеъий имом Моликни лозим тутдилар. Имом Молик у кишига: «Аллоҳга тақво қил. Зеро, бу сен учун муҳимдир», деб насиҳат қилдилар.

Яна бир ривоятда имом Молик у зотга: «Аллоҳ таоло сенинг қалбингга, нур ато қилибди. Гуноҳ билан уни ўчириб қўймагин» деб насиҳат қилганлари келтирилади. Имом Шофеъий имом Моликнинг олдиларига келганларига ўн уч йил бўлган эди.

Яманга юзланди (волий этиб тайинланди). Сийратининг гўзаллиги ва одамларни суннатга йўллаши билан машҳур бўлди. Сўнгра Ироққа сафар қилиб, у ерда илм билан машғул бўлди. Муҳаммад ибн Ҳасан ва бошқалар билан муноқашалар қилиб, ҳадис илмини ёйишда хизмат кўрсатди. Аҳлининг мазҳабини қоим қилиб, суннатга ёрдам қилди. У зотнинг зикри ва фазли кенг тарқалиб кетди. Бу каби нарсалар бора-бора ортиб борди. Имом Шофеъийдан ўз асрида ҳадис аҳлининг имоми саналган Абдураҳмон ибн Маҳдий усулул фиқҳ борасида бир асар таклиф қилишни сўради.

Аҳмад ибн Ҳанбал айтадилар: «Имом Шофеъий ҳақида сўралди: «Аллоҳ бизни у билан мукофотлаган. Имом Шофеъий келгунича биз қавмнинг каломини ўрганар ва уларнинг ёзувларида ёзар эдик. Биз у кишининг сўзларини эшитганимизда, билдикки, бошқалардан у киши илмлироқ экан. У кишининг олдиларида куну тун ўтирган бўлсак-да, лекин у кишидан фақат яхшилик содир бўлганини кўрдик», дедилар.

Заъфароний айтадилар: «Мен Имом Шофеъийнинг мажлисларига келмасдим. Лекин бир куни келган эдим. У ерда Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам бор эди».

Солиҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал айтадилар: «Шофеъий эшакларига миндилар. Отам ўша эшакнинг ёнида юриб кетар, имом эса отамга дарс ўргатиб борар эди. Бу Яҳё ибн Маийнга етиб борди. Бу ҳақида сўраб отамга одам жўнатди. Шунда отам унга ҳам одам жўнатиб деди: «Агар ўша эшакнинг нариги ёнида сен ҳам бўлганингда эди, ўзингга яхши бўлар эди».

Фузайл ибн Зиёд айтади: «Аҳмад ибн Ҳанбал айтди: «Мана бу кўриб турганларингизнинг ҳаммаси Имом Шофеъийнинг сабабидан. Мен қирқ йил ёки ўттиз йил (ровийнинг шакка тушиши) давомида Шофеъий учун дуо қилиб, истиғфор айтдим», дедилар.

Фузайлдан бошқа кишидан қилинган яна бир ривоятда айтадилар:

«Мен Шофеъий роҳимаҳуллоҳ учун қирқ йилдан бери намозимда дуо қилиб шундай дейман: «Аллоҳим, мени, ота-онамни ва Муҳаммад ибн Идрис Шофеъийни мағфират қилгин».

Аҳмад ибн Ҳанбал: У кишидек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига эргашадиган кишини кўрмадим» дейдилар.

Яна бир ривоятда: «У кишининг Имом Шофеъийнинг замонида у кишидек Исломга ҳарис бўлган бирор кишини кўрмаганман», дейилган.

Маҳфуз ибн Абу Тавба айтади: «Маккада эдиқ, Аҳмад ибн Ҳанбал имом Шофеъийнинг ҳузурида ўтирар эди. Ибн Уяйна ҳадис айтди. Шунда деди: мана бу қўлдан чиқарди. Мана бу эса бой бермади», деди. Сўнгра имом Шофеъийнинг олдига бориб ўтирди. Аҳмад Исоҳоқ ибн Роҳавайҳга деди: «Бу ёққа кел. Мен сенга олдин кўзларинг унга ўхшаганини кўрмаган бир кишини кўрсатаман. Фиқҳ ўзининг аҳли учун қулф эди. Имом Шофеъий уни очиб берди». Аҳмад ибн Ҳанбал Муҳаммад ибн Ҳанбал ибн Даро Мисрдан келганда унга имом Шофеъий ёзган китобларни айтди. Шунда у: «Йўқ, бўлиши мумкин эмас», деди. Шунда Аҳмад ибн Ҳанбал: «Сен адашдинг», деди. Аҳмад ибн Ҳанбал деди: «Имом Шофеъий бизнинг олдимизга Санодан келганда, биз «Маҳажжатул байдо» (тўғри йўл)га тушиб олдик. Ундан олдин бу масалада биз Абу Ҳанифанинг асҳобларига суянар эдик. У Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари борасида энг фақиҳ киши эди. Ҳадис соҳиби имом Шофеъийнинг китобларидан беҳожат бўла олмайди. Ҳадис илми кишилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини маъноларини билмасдилар, имом Шофеъий уларга бу нарсани баён қилиб берди.

Исоҳоқ ибн Роҳавай айтади: «Имом Шофеъий уламоларнинг имоми эди. Раъй борасида гапирган бирор киши у кишичалик кам хато қилмаган.

Абу Убайда Қосим ибн Салом айтади: «Мен раъй борасида у кишидан ақллироқ, тақводорроқ, фасоҳатлироқ бирор кишини кўрмадим». (Таҳзиб ал-асмо вал-луҳот. 1/84-85. Абдулфаттоҳ Абу Ғудда. 173-бет).

Ҳофиз ибн Абдулбарр ўзининг «Фақиҳ уламоларнинг фазилатлари борасида сара нарсалар» китобида имом Шофеъийгача бўлган санади билан ривоят қилади. У киши айтадилар. «Менда мол йўқ эди. Ўша пайтлар йигитлик чоғларим эди (яъни, у кишининг ёш чоғлари бўлиб, ёшлари ўн уч ёшдан ошмаган пайтлар бўлган». Мен уларнинг ҳузурига борар эдим-да, улардан «зуҳур» совға қилишларини сўрар эдим. (Зуҳур бу устига ёзиш мумкин бўлган барг). Сўнгра ана шунга ёзар эдим.

«Раббоний уламолар» китоби асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Эслатма:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосга эга бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — моликий мазҳаби;

3-чорак — шофеъий мазҳаби;

4-чорак — ҳанбалий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади. Ғолиблар қимматбаҳо мукофот ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Шайх Абдуссобур шайх Алий Солиҳ каби ўзида алАзҳарнинг илмларини жамлаган эди. У тафсир, фиқҳ, араб тили, фалсафа, мантиқ, фанларини билимдони, файласуф, нотиқ эди. давоми...

1365 14:45 / 02.06.2023
Фиқҳий мазҳабга амал қилиш айниқса бугунги кунда янада аҳамиятли ва зарурдир. Чунки мазҳабга эргашиш мавжуд турли ихтилофлар ва келишмовчиликларнинг олдини давоми...

1184 17:21 / 19.10.2021
Яқинда юртимизга Шайх Ёсир Абдуссомад ташриф буюрганлари ҳақида эшитдик. Машҳур қори Абдулбосит Абдуссомад қорини танимаган мусулмон бўлмаса керак. Шундай давоми...

1884 12:29 / 21.12.2022
Маълумки, islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган эди. Бугундан бошлаб 1чорак mdash ҳанафий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз давоми...

2124 00:00 / 10.03.2021