1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Болалар жамоат фонди ташкил этиляпти

12:10 / 06.10.2021 1804 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини, чин етимларни, оғир касалликка чалинган ва ногиронлиги бўлган болаларни даволаш, уларнинг таълим олишини, уй-жой билан таъминланишини ҳамда касб эгаллашларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Болалар жамоат фонди» ташкил этиляпти.

Қуйида фонднинг энг муҳим вазифалари белгиланди:

- оғир вазиятга тушган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни аниқлаш ва уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ташкил этиш ва молиялаштириш;

- болаларнинг ҳаёти учун хавф солувчи оғир, сурункали ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ўз вақтида ташхис қўйиш ва уларни республикада ёки зарур ҳолларда хорижий давлатларда даволаш учун тиббий, ижтимоий ва молиявий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча механизмларини жорий этиш;

- эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари ҳамда имконияти чекланган болаларни бепул дори воситалари, тиббий ва протез-ортопедик буюмлар билан таъминлаш;

- жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни таълим олишларида кўмаклашиш, шу жумладан, махсус ўқув адабиётлар ва ўқув қуроллари билан таъминлаш;

- ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий мослаштириш, уларга қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш ва уларни уй шароитида ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуналар билан таъминлаш;

- оғир ташхисли касалликлари бўлган болаларни парвариш қилаётган кам таъминланган оилаларни ҳомийликка олиш;

- ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир, шу жумладан, уларга юқори технологик ихтисослашган реабилитацион тадбирларни ташкил этиш ва молиялаштириш.

Болалар жамоат фондининг асосий пул маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

- Давлат бюджети ҳисобидан 2021-2022 йилларда маблағларни амалда ўзлаштирилишига қараб 100 миллиард сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдам;

- жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайриялари;

- давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар, чет давлатлар ажратадиган грантлар;

- краудфандинг механизмлари орқали келиб тушган маблағлар;

- вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

                                                                                                                                                                                                  Манба: uza.uz

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом цивилизацияси маркази .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжиди имом ноиби, Қуръон ҳофизи Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг қаламига мансуб .Қуръон давоми...

2759 21:00 / 23.12.2021
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ имомхатиблари Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетишган эди.2022 йил 20 давоми...

2144 20:30 / 21.04.2022
Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо .Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни давоми...

1698 05:43 / 04.09.2023
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Ҳазратни хотирлаб, кўрсатувининг навбатдаги ғолиблари давоми...

1670 15:35 / 04.08.2023