1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳазратни хотирлаб» кўрсатуви танловининг 47-48 сонлари ғолиблари аниқланди

15:35 / 04.08.2023 1572 pdf Ўқиш режими + -

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг навбатдаги ғолиблари аниқланди. Ҳайъат аъзолари томонидан танловнинг 47-сонида Андижон вилоятидан Мансуржон Қосимов Расулжон ўғли ва 48-сонида Тошкент вилоятидан Шоҳсанам Жўраева Зиёвутдин қизи «Энг яхши фикр-мулоҳаза» танловининг ғолиби деб топилди.

Ғолибларга шайх ҳазратларининг шоҳ асарлари бўлмиш олти жилдлик «Тафсири Ҳилол» китоби топширилди.

Азиз мухлислар, кўрсатувнинг аввалги сонларидаги белгиланган муддатдан кейин ҳам ғолибликка муносиб бўлган жуда кўп изоҳлар ёзилди ва ёзилмоқда. Шуни эътиборга олган ҳолда кўрсатувнинг 50-сонидан бошлаб, ҳар бешта сон оралиғида (яъни, 50-51-52-53-54-55-сонлари) ёзилган изоҳлардан ғолибликка муносиби саралаб олинадиган бўлди. Бунда изоҳларнинг танлов шартларига мослиги эътиборга олинади.

Кўрсатувнинг навбатдаги сонларини томоша қилинг ва танлов ғолибига айланинг.

Танлов шартлари:
1. Кўрсатув ҳақида умумий фикрингиз.
2. Кўрсатувдаги энг ёққан хотира қайси бўлди?
3. Энг кўп манфаатли бўлган сон қайси бўлди?
4. Барча сонлардан олган 10 та хулосангиз.
5. Кўрсатув бўйича қандай таклиф ва мулоҳазаларингиз бор?
6. Ҳазрат билан боғлиқ сизнинг қандай хотирангиз бор?

Мавзуга оид мақолалар
Иордания пойтахти Амман шаҳрида жойлашган Хоссейни масжиди чоршанба куни ёқиб юборилган. Бу ҳақда Иордания оммавий ахборот воситаси хабар беради.Ёнғин 50 квадрат давоми...

2368 19:00 / 18.07.2019
Сардобадаги офатда зарар кўрганларга ёрдам бериш штаби ташкил қилингани ҳақида эълон берилган заҳоти юртдошларимиздан юзлаб мурожаатлар бўлиб, миллионлаб давоми...

1848 16:35 / 03.05.2020
2023 йил 19 сентябрь куни НьюЙорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78сессиясининг умумсиёсий мунозаралари бошланди. давоми...

2034 08:27 / 20.09.2023
Туркияда 450 йиллик Қуръон қўлёзмаси топилди ва бу Усмонлилар империяси даврига оид экани хабари берилди. Бу ҳақда Кония провинцияси маъмурияти маълум қилди.ТРТ давоми...

2353 16:30 / 26.11.2021