1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Азиз авлиёлар ҳаётига назар (биринчи мақола)

11:00 / 02.05.2023 3000 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу мақола Наманган шаҳрида туғилиб ижод қилган, Нақшбандия тариқатининг пири комили, олим ва мутасаввиф шоир сифатида танилган Абдулазиз Ҳасанхўжа ўғли Мажзуб Намангоний ҳаёти ва  илмий фаолиятига бағишланган.

Калит сўзлар: Дегрезлик даҳаси, Абдулазиз Мажзуб, Халифа Ҳусайн, Нақшбандия тариқати, жаҳрий зикр, адабий ва маданий мерос, Гумбаз масжиди.

Қадим Мовароуннаҳр диёри ҳақиқатда ҳам фахрланса ва ғурурланса арзийдиган забардаст уламоларни етиштириб чикарди. Бу муборак зотларнинг қолдирган бой адабий – илмий мерослари ва қадриятлари биз авлодлар учун бебаҳо хазинага айланди. Ўз навбатида, бу маданий мерослар келажагимиз бўлган баркамол ёш авлодни Ватанга, халққа, қадриятимизга муҳаббат руҳида тарбиялашда ғоят муҳимдир. Адабиётимиз тарихига назар солсак, тасаввуф маслаги билан боғлик ижодкорлар кўп. Бироқ ҳам шоир, ҳам тариқат пешвоси сифатида машҳур бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермаган. Абдулазиз Мажзуб Намангоний адабий – илмий мероси шу жиҳатдан алоҳида аҳамиятга эга.

Ҳаёти

Абдулазиз Ҳасанхўжа ўғли Мажзуб Намангоний нақшбандия тариқатининг пири комили, атоқли мутасаввиф шоир, олим ва мударрис сифатида танилди. Мажзуб ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири бўлиб, таваллуд санаси маълум эмас. У, тахминан 18-чи асрнинг иккинчи ярмида туғилган. Баъзи маълумотларга кўра, туғилган жойини Қўқон, айримларида Қарши,  бошка маълумотларда эса Наманган шаҳрининг Дегрезлик (хозирги – Сумалак гузари) даҳасида дунёга келган,  келтирилади.

Унинг ота томондан боболари Абдураҳмон. Она томондан боболари эса қози Юсуф бўлиб, улар 18 - асрларда яшаган Нашқбандия – мужаддидия сулукиниг йирик вакили Мусохон Даҳбедийнинг муридларидан бўлишган.

Пири муршид ва устозлари

Абдулазиз дастлабки билимни отаси Ҳасанхўжа (кичик)дан олади. Сўнгра Мавлавий Намангоний номи билан машҳур Мулла Хўжа Намангоний ва Зокирхўжа эшон (Шайх ул-ислом Намангоний)ларда таҳсилни давом эттиради.

Кейинчалик Эшон Мажзуб маълум муддат Бухоро ва Самарқанд, ҳамда Қарши ва Қўқон шаҳарларида сафарда бўлиб, у ернинг олиму фузалолари бўлмиш Халифа Муҳаммад Амин,  Халифа Мир,  Халифа Мирзо Бобобек, Халифа Эшмуҳаммад ва Халифа Эшони Қарший, ҳамда Халифа Ҳусайн  Бухорийлардан шариат кўрсатмалари ҳамда тариқат одобларини ўрганиб, илму ирфонда камолга етади. Маълум бўлишича, Халифа Ҳусайн даргоҳидан бир вақтнинг ўзида 3 кишига иршоднома яъни (йул – йуриқнома, диплом, йўлланма) битиб берилган бўлиб, улар: Хўжа Дониёр Эшон, Мажзуб Намангоний ҳамда Халифа Абдусаттор Бухорийлардир. Бироқ, буларнинг ичида фақатгина Абдулазизга 4 сулукка яъни, нақшбандия, қодирия, ишқия, мавлавия тариқатларидан таълим бериб, мурид тарбиялаш ҳуқуқи берилган.

Маълум вақт ўтиб, Эшон Мажзуб Наманганга кайтиб келади. Орадан кўп вақт ўтмай, она юрти Наманганда унинг ихлосмандлари кўпайиб, пири комил бўлиб танилди.

Муридлик мақомлари

Мажзуб Намангоний худди Машраб каби оташқалб, оташнафс ва қайноқ жазбали шоир бўлган. У «Мажзуб» тахаллуси билан шеърлар ва байтлар ёзди. Ушбу тахаллусни унга устози Халифа Ҳусайн қўйган экан. Мажзуб – жазбали, ҳайратланган, жазавалий, девона маъноларига эга.

«Тасаввуфда бу атама «Аллоҳдан жазба – илоҳий муҳаббат берилган ёки қалбига Аллоҳ муҳаббати солинган», деган маъноларни англатади».

«Демак, Мажзуб – жазава соҳиби, Аллоҳнинг зоти ва сифатини бутун вужуди билан севувчи, дунёда доимо ишқли ва дардли инсонларни изловчи, уни топса бор-йуғини нисор этувчи, Аллоҳ севмаган нарсаларни бутун онг-шуури билан ёмон кўрувчи ориф инсондир.

Ривоят қилишларича, ёз кунларнинг бирида халифа Хусайн муридлари билан дала йулидан хуфя зикр ила машғул бўлиб кетаётган эканлар. Баногоҳ, бир ариқчага дуч келибдилар. Ариқчадан ҳатлаб ўтишаётганда Абдулазиз «ҳув» деб юборибди. Устози халифа Хусайн: «Халқумни бўшатинг, Абдулазиз!» деб хитоб килибдилар. Абдулазиз жаҳрий «ҳув Аллоҳ, ҳув Аллоҳ» деб зикрини давом этибди. Шу кундан бошлаб Абдулазиз зикри хуфёнадан, зикри жаҳрияга ўтибди. Бошқа муридлари пири муршиддан «Нега Абдулазизга жаҳрияга ижозат бердингиз?» – деб сўрашибди.

Устоз: “- Агар жаҳрияга рухсат бермаганимда унинг дили куйиб, ҳалок бўларди”,  деб жавоб берган экан. Бу усулни кейинчалик Абдулазизнинг ўзи ҳам муридларига қўллаган. Аввало пир ҳар бир муридга хуфя зикр айтишни буюради. Аммо мурид бунга сабр эта олмаса, ошкора зикрга ижозат беради».

Мурид ва халифалари

Эшон Мажзуб Нақшбандия тариқатининг қутубуз- замони, пири муршиди, шайхулисломи бўлганликлари сабаб, у кишининг муридлари ва мухлислари ҳамда халифалари уч хонлик худудларида жуда кўпчилик бўлган. Улардан:

Абул Қосим Махзум (Мажзубнинг ўғли).

Абдулкарим Махмур коразий (1820 – 1876).

Хўжа Саййид Аҳмад (1800 –1890).

Муҳаммад Ҳакимхон Махзум (1815-1896).

Абул Қосим Махзум (Ҳаким халифанинг укаси).

Халифа ҳожи Муҳаммад Эшон (1836 –1922).

Халифа Мулла Йўлдош (Сиримтой).

Мулла Холмуҳаммад Чустий.

Халифа Бекмурод.

Абдулазиз Мажзубнинг муридларидан бири Махмур (Абдулкарим Қоразий)  тахаллусли шоир «Дар баёни маноқиби Эшон Мажзуб» сарлавҳали мураббаъ кўринишида марсия битган. Унда Мажзубнинг инсоний хислатлари, авлиё ва пиру муршидлиги, Аллоҳ йулида борини берувчи, орифи биллоҳ инсонлигини ва Мажзубнинг вафоти олдидан зикр чоғидаги охирги сўзи «ҳув Аллоҳ» бўлганини эҳтирос билан келтиради. Қуйида мазкур мураббаъни энг муҳим жиҳатларини келтириб ўтамиз.

 

Маъно дуррининг кони –

Мажзуби Намангоний,

Ошиқ элининг жони –

Мажзуби Намангоний.

 

Олам элига сарвар

ҳам муршид, ҳам раҳбар.

Бешак, валий эдилар

Мажзуби Намангоний.

 

Тариқат сўзин очган

Маърифат донин сочган.

Ҳақиқат майин ичган

Мажзуби Намангоний.

(давоми бор)


                                                                                                                Акрам Шарипов, тадқиқотчи.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳнинг иниларининг вафотиМуҳаммад ибн Мункадир ибн Абдуллоҳнинг кунялари Абу Абдуллоҳ ишончли, фозил, ровий ҳисобланиб, улуғ давоми...

1453 09:00 / 23.12.2022
Ушбу мақола Наманган вилояти, Учқўрғон туманида жойлашган Хожа Саййид Аҳмад эшон мақбарасининг тарихини ёритишга бағишланган бўлиб, унда нақшбандиямажзубия давоми...

1764 16:00 / 08.01.2022
Ҳофиз, бир нечта китобларнинг муаллифи Абу Ҳомид Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳяд ибн Момо Асбаҳоний Момоий.Абдурраҳмон ибн Абу Шурайҳ, Абу Али Исмоил ибн Ҳожиб давоми...

1422 11:00 / 25.10.2020
Мулла Абдулҳошим мулла Муҳаммад Юсуф афанди ўғли Ҳошимжон қори 1904 йили Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси ҳозирги Марғилон кўчасида зиёли, савдогар хонадонида давоми...

2216 17:00 / 17.02.2022
Аудиолар

135286 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7488 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55542 14:35 / 11.08.2021