1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Навоий таваллуд топган кун

20:44 / 09.02.2022 2755 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун

Алишер Навоий милодий 1441 йилнинг 9 февраль, ҳижрий 844 йилнинг 14-рамазонда ўша пайтдаги Темурийлар пойтахти ва илмий маркази Ҳиротда туғилган. 11 ёшида Сабзаворда Ҳусайн Бойқаро билан танишади. 16 ёшда Машҳадга бориб ўқийди. Отаси Ғиёсиддин Кичкина Баҳодир вафотидан кейин Самарқандга келади ва икки йил Абу Лайс Самарқандийдан дарс олади. 28 ёшда Ҳиротга қайтган Навоий султон Ҳусайн Бойқаро хизматига киради ва муҳрдор лавозимига тайинланади. 31 ёшда девонбеги лавозимига тайинланган Навоий 37 ёшда Абдураҳмон Жомий тавсияси билан Нақшбандия тариқатига киради. Ҳижрий 906 йил, милодий 1500-1501 йилларда Ҳиротда вафот этади. Қабри бугунги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридадир.

Навоийдан бизга 30 дан ортиқ асарлар мерос сифатида қолган:

Девонлар:

«Илк девон»;

«Бадое ул-бидоя»;

«Наводир ун-ниҳоя»;

«Хазойин ул-маоний»; у тўрт девондан иборат: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадое ул-васат», «Фавойид ул-кибар»;

«Девони Фоний» (форсча).

Маснавийлар:

«Ҳайрат ул-аброр»;

«Фарҳод ва Ширин»;

«Лайли ва Мажнун»;

«Сабъаи Сайёр»;

«Садди Искандарий»;

«Лисон ут-тайр».

Тазкиралар: «Насойим ул-муҳаббат»; «Мажолис ун-нафоис».

Таржима ва хотира асарлари:

«Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер»;

«Ҳолоти Паҳлавон Маҳмуд»;

«Хамсат ул-мутахаййирин».

Диний-ахлоқий асарлари:

«Арбаин» (Қирқ ҳадис);

«Сирож ул-муслимин»;

«Муножот».

Тарихий асарлари:

«Тарихи анбиё ва ҳукамо»;

«Тарихи мулуки ажам».

Тил ва адабиётга оид асарлари:

«Муфрадот»;

«Мезон ул-авзон»;

«Муҳокаматул луғатайн».

Бошқа асарлари:

«Муншаот»;

«Вақфия»;

«Назм ул-жавоҳир»;

«Маҳбуб ул-қулуб».

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Муҳтарам муфтий Қайта қуриш, янгича тафаккур шарофати туфайли мамлакатимизда содир бўлаётган хушбахт ўзгаришлардан яхши хабардорсиз. Шууримизга муҳрланиб давоми...

2295 16:49 / 03.05.2024
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМСаҳобаи киромнинг ваъзнасиҳатларини ўрганишга киришишдан олдин у зотларнинг баъзи фазилатларини, уламоларимиз саҳобаларнинг давоми...

5365 11:40 / 04.05.2018
Ҳомидхон махдум Эшон дада мулла Абдулғофур Ғофур қори махдум ўғли 1893 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Заркент маҳалласи ҳозирги Ахси кўчасида зиёли хонадонда давоми...

3017 16:00 / 24.01.2022
Имом Мотуридий номи билан машҳур бўлган улуғ бобомизнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Самарқандий Ансорий бўлган. давоми...

4917 22:24 / 27.04.2017