1447 йил 5 Рамазон | 2026 йил 23 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Маънавияти юксак, маърифатли отинойилар кўпаймоқда

14:55 / 15.09.2021 2322 pdf Ўқиш режими + -

Бугунги отинойи замон билан ҳамнафас яшаши, маърифатли, маънавияти юксак, хотин-қизларнинг муаммоларига ечим топа олиши билан алоҳида ажралиб туриши керак. Чунончи, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари ҳар бир мутасаддидан шуни талаб этмоқда.

Бугун пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси мажлислар залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ва жойларда фаолият юритаётган отинойилар учун бир кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ташкил этилган тадбир, одатдагидек, Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Дастлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Жаҳонгир Мелиқўзиев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йили мобайнида диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳарририга берган интервьюсидан келиб чиқадиган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Сергели тумани Тарғибот гуруҳи раҳбари, психолог Муаззам Раҳматуллаева “Хотин-қизлар орасида индивидуал психологик ёрдамга муҳтож аёллар билан ишлаш йўналишлари ва усуллари” мавзусида маъруза қилди.

Ўқув-семинарда қизларни эрта турмушга бериш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, бу орада оила бошлиқлари, маҳалла фаолларининг масъулиятини ошириш каби масалалар ҳам эътибордан четда қолмади. Бу борада Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, юридик фанлар доктори Нигора Юсупова маъруза қилди.

– Бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз зарур, – дейди ўзининг “Ҳизбут таҳрирнинг ижтимоий хатарлари, диндаги ботил ғоялари, Ислом уламоларининг ушбу фирқага муносабати, унинг фаолиятига қонуний баҳо бериш ва ҳушёрликка чақириш” мавзусидаги маърузаси билан қатнашган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги бўлим бошлиғи Саҳобиддин Сатимов. – Чунки ахборот асрида интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эътиқод ўғрилари изғиб юрибди. Уларнинг энг хатарлиларидан бири “Ҳизбут таҳрир” оқими аъзоларидир. Ислом уламолари ҳизбийларни қаттиқ адашган фирқа деб ҳисобалб, кўплаб шаръий масалаларда дин аҳкомларига мутлақо зид фатволар беришини қаттиқ қоралайдилар. Шу боис бугун отинойилар ана шу ва бошқа адашган фирқаларнинг хавф-хатарларини, кирдикорларини яхши билиб олишлари зарур.

Ўқув-семинар сўнгида мавзулар бўйича отинойилар томонидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтаришди.

Тадбир ниҳоясида хайрли дуолар қилинди.

                                                                                                                                       Манба: Vakillik.uz

Манба
Vakillik.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Муззаммил сурасида ....Қуръонни тартил билан тиловат қил, дея марҳамат қилган.Яъни, .Қуръонни тартил билан тиловат қил, деб уни донадона, ҳар бир ҳарфини давоми...

1640 20:27 / 13.01.2021
Нима сабабдан Шимолий Кавказда чекувчилар сони камРосстат мутахассислари Россиянинг энг кўп чекувчи ва кам чекувчи ҳудудлар рейтингини тузиб чиқишди, деб хабар давоми...

2291 12:30 / 23.04.2019
Хабарингиз бор шу йил 2223 февраль кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро зиёрат туризмига кўпгина хорижий давлатлардан меҳмонлар ташриф буюрди. Ана шу давоми...

2265 09:10 / 26.02.2019
Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази олимлари томонидан мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридийнинг Қуръони Карим тафсирига давоми...

2626 10:17 / 18.06.2021