1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов халқаро зиёрат туризми доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди

09:10 / 26.02.2019 2238 pdf Ўқиш режими + -

Хабарингиз бор шу йил 22-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро зиёрат туризмига кўпгина хорижий давлатлардан меҳмонлар ташриф буюрди. Ана шу тадбир доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимов хорижий давлатлардан ташриф буюрган давлат ва дин арбоблари билан мулоқот ўтказди. 

Мусулмонлар идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, муфтий дастлаб Туркия диёнат ишлари раиси ўринбосари профессор, доктор Усмон Тирасчи билан учрашиб, унда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, “Вақф” хайрия жамоат фонди, зиёрат туризмини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Профессор, доктор Усмон Тирасчи Туркия давлатининг Ўзбекистонга бўлган эътибори юқори экани ҳақида гапириб, Ўзбекистоннинг тарихий обидалари ва тариқат намоёндаларининг мақбаралари акс этган “Олтин силсила” тақвими нашр этилгани тўғрисида сўзлаб берди.

Шунингдек, муфтий Россия муфтийлар кенгаши ва диний идораси раиси ўринбосари Рушан Аббасов, Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари Рустам Валиулин, Миср Араб Республикаси Парламенти аъзоси, Миср сўфий тариқатлари кенгаши раиси Абдулҳодий ал-Қасабий, Доғистон Республикаси мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Шихабуддин Гусейнов ва Индонезиянинг “Истиқлол”, “Дорал-Қуръон” музейлари директори Мухлис Муҳаммад Ҳанафий билан учрашувлар ўтказди.

Ўтказилган мулоқотларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларини дунёга кенг тарғиб этиш, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бирига айлантириш ва жаҳоннинг турли минтақаларидан, хусусан, мусулмон дунёсидан диёримизга сайёҳларни жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди ҳамда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Қувайт миллий Қуръон мусобақасига рўйхатга олиш давом этмоқда. Шу кунгача AlKharafirdquo XXII миллий Қуръон мусобақаси рўйхатидан ўтган иштирокчилари сони 2000 тага етди, давоми...

2394 07:10 / 17.01.2019
Туркия жумҳурияти бир неча йиллардан буён Африкадаги мусулмон мамлакатларида мактаблар бунёд этиб, болаларнинг таълим олишига кўмаклашиб келаётган эди.Яқинда давоми...

1476 17:27 / 22.02.2023
Бундан қарийб тўққиз йил аввал, яъни 2010 йилнинг 11 августида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ташаббуслари билан улкан ва қутлуғ бир давоми...

5130 15:58 / 18.02.2019
Куни кеча Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти, Қорсув туманида Абу Ҳанифа анНўъмон ибн Собит алКуфийrdquo номидаги янги ўғил болалар мадрасаси фойдаланишга давоми...

5748 11:05 / 11.07.2018