1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

12 ёшида Қуръонни ёд олган Марокашлик хаттот

16:00 / 09.09.2021 2573 pdf Ўқиш режими + -

Марокашлик хаттот Алав Битам Қуръонни мағриб алифбоси билан тугатди. У болалигидан Қуръон ўрганишни бошлаган ва 12 ёшида уни тўлиқ ёд олган.

Al-Shaab ахборот сайтининг хабарига кўра, Алав Битам уч йил ичида хаттотлик санъатини ва унинг эстетикасини ўрганган. Марокашлик хаттот Алав Битам 1958 йилда Батна провинцияси Овлад Авф шаҳрида туғилган. У 6 ёшида Қуръони Каримни ёд олишни бошлаган, 12 ёшида эса бутун Қуръонни ёд олишга муваффақ бўлган. Кейинчалик у мактаб ва масжидларга бориб, таълим олди ва шу вақт мобайнида адабий ва диний асарларни диққат билан кузатиб, ўрганиб чиқди.

Алав Битам кўп йиллар давомида ўз шаҳрининг ҳуқуқшунослари ва профессорлари ҳузурида таълим олган ва бу саъй-ҳаракатлар натижасида бадиий, диний ва адабий шахс шаклланган. Бу эса ўзи туғилган шаҳар аҳолиси учун ўзига хос шараф ҳисобланади.

Хаттот томонидан Қуръони Каримнинг ўз қўли билан ёзган нусхаси Батна вилояти аҳолиси томонидан жуда яхши кутиб олинди. Битам ўз маблағлари ҳисобидан лойиҳани якунлади ва 3 йил Қуръон ёзуви устида изланишлар олиб борди. Ниҳоят ижодкор хаттот болалик орзусини амалга оширди.

Битамнинг таъкидлашича, Марокаш араб ёзуви уни жуда қизиқтирган, у эстетик жиҳати ва ранг-баранглиги билан энг муҳим ислом ёзувларидан биридир.

Бу марокашлик рассом араб адабиётини, шунингдек Қуръони Каримни ёзишни жуда яхши кўрар эди ва ўзининг адабий ҳаракатларидан бирида Ироқ тарихи ва қадимий цивилизациясини 2894 жуфтлик билан тасвирлаб берган.

Айн-ал-Тутанинг Ан-Наср туманидаги кичик нонвойхонасида бу муҳим санъат ва маданий лойиҳа устида ишлаш учун унга 4 йил муддат керак бўлди.

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Жазоир президенти коронавирус тарқалиш ҳолатлари камайганидан сўнг мамлакат бўйлаб барча масжидлар қайта очилишини эълон қилди. Бу ҳақда iqna.ir манбаси хабар давоми...

1753 11:53 / 16.02.2021
Бугун, 16 октябрь муҳтарам уламолар пешин намозига қуйидаги масжидларга ташриф буюрaди1. Ҳомиджон Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи давоми...

1674 13:46 / 16.10.2021
Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Исломий ишлар ва муқаддас қадамжолар вақф вазирлиги томонидан 2024 йил 30 март ndash 5 апрель кунлари 49та давлат қорилари иштирокида давоми...

2029 17:40 / 03.04.2024
Рамазон ойи муносабати билан айни дамда бир қатор устозлар ва ҳофизи Қуръонлар Канада ва Америка Қўшма Штатларида бўлиб туришибди. Уламолар АҚШ ва Канададаги давоми...

1702 10:00 / 06.04.2023