1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони каримни чоп этувчи Қирол Фаҳд нашриёти мажмуаси

10:06 / 20.12.2018 3601 pdf Ўқиш режими + -

(Мужамма Малик Фаҳд лит-тибаъати Мусҳафи Шариф)

Ушбу мажмуа Саудия Арабистонининг Мадинаи Мунаввара шаҳрида жойлашган бўлиб, Қуръони каримнинг аслий араб тилида ва бошқа чет дунё тилларида маъно таржималарини нашр этиш ишларини амалган оширувчи йирик китоб босмахонаси – нашриёт уйидир.

Айни дамда мажмуада  1700 та ходим меҳнат қилади ва йилига 10 миллион нусха Қуръони карим нусхаларини чоп қилади. Ҳозирги кунга қадар Қуръони каримнинг 39 тилда 55 хилдаги турли маъно таржималари нашриёт томонидан нашр қилинган.

Мажмуа веб-сайтида Қуръони каримнинг аслий араб тилида ва унинг маъно таржималари ҳамда унга ёзилган тафсирларни ўқиш мумкин.

Шунингдек,  Қуръони карим тиловатлари аудиоёзувларини эшитиш, матнларни ўқиш ва қадимги қўлёзма нусхаларини кўриш мумкин.

Асос солинган 1985 йилдан  бери ушбу Қирол Фаҳд номидаги Қуръони каримни чоп этиш нашриёти мажмуаси бугунги кунга қадар 128 миллион нусхага яқин  Қуръони карим нусхаларини чоп этган.

Нашриёт Қуръон нусхаларини чоп этишда хаттот Усмон Тоҳо томонидан ёзилган Қуръони каримнинг ёзма нусхасидан фойдаланади.

 

Википедия.org  маълумотлари асосида Бобур Аҳмад тайёрлади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда масжидлар сони яна биттага кўпайди. Бугун, 24 март куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидa жойлашган .Кўкча Оқтепа, жомеъ масжиди янги биносининг очилиш давоми...

2245 17:53 / 24.03.2022
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Андижонлик машҳур устоз Одилжон қорининг фарзандлари Оятуллоҳ қорининг вафоти муносабати билан чуқур ва давоми...

2496 14:42 / 11.01.2021
Шу йил 15 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд давоми...

1120 12:02 / 16.10.2024
1435 йилда, Амир Темур вафотидан 30 йил ўтгач, Шаҳрисабз шаҳрида энг йирик иншоот ndash .КўкГумбаз, масжиди қуриб битказилди. Бу масжид Темурийлар сулоласига ҳурмат ва давоми...

1179 12:57 / 24.06.2025