1447 йил 22 шаъбон | 2026 йил 10 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ал-Азҳар» таълим мажмуасида ўқиш истагида бўлганлар маслаҳат кенгаши томонидан қабул қилинади

12:30 / 24.06.2021 2727 pdf Ўқиш режими + -

«Ал-Азҳар» таълим мажмуасининг барча муассасаларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилиш бўйича мурожаатлари жорий йил учун 2021 йил 25 июнь кунидан – 15 июль кунигача (кейинги йиллар учун (йил давомида) 1 августдан кейинги йил 30 июнь кунига қадар) Маслаҳат кенгаши (Дин ишлари бўйича қўмита) томонидан қабул қилинади.

«Ал-Азҳар» таълим мажмуасида ўқиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Маслаҳат кенгашига қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этиши лозим:

1. Ариза (намуна бўйича)

2. Фуқаролик паспорти ёки (ID) карта нусхаси;

3. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида шаҳодатнома, аттестат), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки олий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат;

4. Фуқаронинг шахсий маълумотномаси (намуна бўйича намуна тулдириш шакли) ва таржимаи ҳоли (эркин шаклда).

Маълумот учун: Мурожаатлар Маслаҳат кенгаши Ишчи гуруҳи томонидан жорий йил 16-30 июль кунлари (кейинги йилдан 1-30 июль кунлари) кўриб чиқилади ҳамда Ишчи гуруҳи билан ўтказилган суҳбат натижасига кўра «Ал-Азҳар» таълим мажмуасида ўқишга тавсия этилган фуқаролар рўйхати тавсия хати асосида Миср Араб Республикаси «Ал-Азҳар» мажмуаси институтлари департаменти администрациясининг электрон манзилига юборилади.

Эслатма: Мурожаатлар Ишчи гуруҳ томонидан (манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси, 12-уй. Тел: (71) 239-43-73)да ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

1-илова Маслаҳат кенгаши Таркиби

2-илова Маслаҳат кенгаши Низоми

3-илова Ишчи гуруҳ таркиби

 4-илова Ишчи гуруҳ Регламенти

 5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 августдаги 651-сон қарори

Дин ишлари бўйича қўмита

 

Манба
Дин ишлари бўйича қўмита
Мавзуга оид мақолалар
Кеча 2019 йил 29 май куни Тошкент вилояти .Яланғоч ота, жоме масжидида Қуръони карим хатмонаси ўз якунига етди. Ушбу хатмонага юртимизнинг барча ҳудудларидан азиз давоми...

2346 14:00 / 30.05.2019
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳ юртимиз бўйлаб зиёратларини бошлаган эдилар.Жорий давоми...

2907 14:30 / 28.12.2019
Дубай халқаро Қуръон мусобақаси ташкилий қўмитаси раҳбари Иброҳим Бумилхон ОАВ вакиллари билан ўтказган матбуот анжуманида мусобақанинг ташкил этилиши ва давоми...

1999 16:50 / 27.04.2019
Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Исломий ишлар ва муқаддас қадамжолар вақф вазирлиги томонидан 2024 йил 30 март ndash 5 апрель кунлари 49та давлат қорилари иштирокида давоми...

2023 17:40 / 03.04.2024