1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

СОНЛАРНИНГ СИРИ

05:00 / 07.03.2017 5294 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Бизни мусулмон қилган Қуръондаги сонларнинг сиридир"- дейди математик олим, доктор Матрикс.

Байналмилал бир конференсага иштирок этиш учун Будапештга келган эдим. Бу ердалигимни билиб олган доктор Матрикс менга Туркиядан қўнғироқ қилиб, Истанбулдаги бир телефон рақамини ёздирибди. Дарҳол Туркияга сим қоқдим. Телефонни қизи олди. Истанбулда Тақсим мавзеидаги Ҳилтон меҳмонхонасида эканликларини айтди.
Эртаси куни эрталаб Истанбулга учдим. Тайёрагохда мени қизи Ива кутиб олмоқчи эди. Учоқдаи тушганимда мен томон келаётган ва ҳижобга ўранган бир хоним диққатимни тортди. Эътибор бериб қарагач, унинг Ива эканини билдим. Ҳайрон қолдим. Нега бунақа кийинди экан?
Мени кўриб:
- Хуш келибсиз, - деди ва унга „Ойиша" дея мурожаат этишимни илтимос қилди.
Ҳайратим баттар ортди. Талмовсираб „Хўп", дедим. Отаси, яъни, доктор Матрикс Амриқо Қўшма Штатлари ҳукумати номидан келган ўта махфий бир расмий ҳайъат ичида экан. Ива, яъни, янги исми билан айтганда Ойиша отаси билан кечки пайт кўришишимизни айтиб, мени шаҳарни айланишга таклиф этди. Қабул қилдим.

Галата кўпригидан ўтиб, олдин бўғозни, сўнгра орқага қайтиб, Султонпошо жомеини ва Тўпқопи саройларини кездик.
Чиқишда Ойиша ясама жавоҳиротлар сотаётган бир ишпортачидан (сифати юқори бўлмаган моллар сотувчидан) узоқ тортишувлардан кейин тўрт дона безак ашёси сотиб олди. Сотувчи бола ҳисоблаш машинаси ёрдамида нархни чиқарди.
- Олти доллару етмиш беш сент, - деди.
Бола ҳисоб машинасида якун (тенг) тугмаси ўрнига, уч марта қўшув тугмасини босганини кўрдим. Буни Ойишанинг қулоғига шивирлаб айтдим. У бош силкиб тасдиқдади. Лекин барибир бола сўраган 6,75 долларни берди.
- Нега эьтироз билдирмадинг? - дедим нарироқ боргач.
- Чунки калламда ҳисобладим, айни натижа чиқди, - деди Ойиша.
Дарров қоғоз қалам олиб, ҳисоб-китоб қилдим. Дарҳақиқат, сотувчи бола ҳақли эди.
Ойиша менга маъноли қараб, деди:
- Сонларнинг сири бу. Бизни ҳайратда қолдирган ва пировардида исмимизни ва динимизни ўзгартиришимизга сабаб бўлган сирлар...
Гапидан бирор нарса тушунолмадим. Учоқдан тушганимданоқ бошланган ҳайронлигим ҳали ҳам тарқалмаган эди. Роса чарчаган эдим балки.
Кечқурун меҳмонхонага қайтганимизда, доктор Матрикс бизни хонасида кутиб турган экан. Ёқасида порлоқ яшил бир ҳилоли бўлган мовий костюм-шим кийиб олган. Сочларини қисқагина қилиб кесган, соқол ҳам қўйган. Ҳайрон турганимни кўриб:
- Ҳеч Афғонистонда бўлганмисиз? - деди қўл сиқишаркан.
- Йўқ, доктор Матрикс, - дедим кулимсираб.
- Менга Матрикс ўрнига Абдуллоҳ Ёсин, дея хитоб этсангиз, янада хурсанд бўламан, - деди.
Хаёлимга келмаган ҳолатдан ҳайратга тушиб, ёиимдаги курсига чўкдим.
- Худо хайрингизни берсин, тушунтириб берсангаз-чи, нималар бўляпти ўзи? - дедим.
- Мусулмон бўлдик, - деди.
- Майли... Лекин нима учун? Аввал динсиз эдингизми?

- Йўқ, аммо энди ҳақиқийсини ва Аллоҳ (Ж.Ж.) наздида ягона бўлганини топдик.
Сабабларини сўрадим.
- Исломиятни қабул қилиш учун ҳар кимга турли нарса сабаб бўлиши мумкин. Бироқ каминанинг бу шарафга ноил бўлишим ўзгача кечди. Математика билан шуғулланувчи олим бўлганим учун, Исломиятга шу томондан интисоб этдим. Яъни, каминани мусулмон қилган омил Қуръондаги сонларнинг сирларидир.
Қулоқларим гувиллар ва миям лўқиллар эди. Бироқ Ойишанинг сотувчи бола ёнида айтган сўзларининг маъносини энди тушундим.
Матрикс сўзида давом этди:
- Барча хусусиятлари қатори, Қуръон бу жиҳатдан ҳам мўъжизадир ва бу мўъжиза бошидан охиригача давом этади. Китоб жавонидан бир китоб олди. - Бу китоб Қуръон устида ўтказилган ўта ҳассос бир тадқиқотдир. Амриқода биохимия соҳасида докторлигини ҳимоя қилган Кхалифу исмли бир мисрлик олим ёзган ва 1972 йилда Амриқода хусусий тарзда нашр эттирган, - деди.
Китобни узатди, олдим. Мен варақлаётган чоғимда, у:
- Кўриб турганингдек, Қуръондаги сонларнинг сирларидан баҳс этади, - деди. - Фақат китоблар ёрдамида тушунтира олиш мумкин буни.
- Бир мисол келтира оласанми? ~ дедим.
- Албатта, - деди. - Фақат, сен яна бир оз кўздан кечириб тур, мен намозимни ўқиб олай.
- Бу тағин нимаси?
- Намоз бизларни Роббимиз ҳузурига олиб борувчи энг қисқа йўлдир, - дея ёнидаги тортмадан кичик бир гилам чиқарди: - Бунинг нур тезлигида учадиган бир гилам эканлигини биласанми?
- Бугун шунча нарсани билдимки, бунисидан ҳам ҳайрон бўлмайман, - дедим.
- Бу жойнамоздир, - деди Матрикс. - Роббимизнинг ҳузурига чиқиш учун бунинг устига туриб, „Аллоҳу акбар" дейиш кифоя, бир зумда дунёдан айрияиб, ҳузурига қовушасан.
Шиппакларини ечиб, жойнамозга туриб, бир оздан кейин Маккага томон сажда қилди.
Абдуллоҳ намоз ўқиркан, бир унга, бир қўлимдаги китобга қарардим. У ҳеч бир нарсага чалғимай ҳамон сажда қилар, ора-сира тик туриб, такрор бошлар эди. Намозини тугатгач, қўлларини юқорига кўтариб, бир муддат шундай ўтирди, сўнгра туриб ёнимга келди.
- Қаерини тушунтириб беришимни хохлайсан? - деб сўради.
Китобни очиб:
- Шу ерни тушунтирсангиз ёмон бўлмасди ҳар ҳолда, - дедим.
- Китоб муаллифи бу ўринда „19" рақамининг Қуръондаги сирлари устида фикр юритади, - дея англата бошлади. - Қуръондаги суралар сони 114 тадир, яъни, 6 та 19 дир. Бир сурадан бошқа ҳаммасини очгувчи машҳур „Бисмиллоҳ..." ояти ҳам 19 ҳарфдан иборат. „Бисмиллоҳ..."нинг илк калимаси бўлмиш „ИСМ" лафзи Қуръонда 19 марта келади. Иккинчи калима „АЛЛОҲ" эса, 2698 марта учрайдики, бу хам 19 га қолдиқсиз бўлинади ва 142 га тенгдир. Учинчи калима бўлмиш „ар-РОҲМАН" 57 дафъа зикр этиладики, у ҳам 19 нинг 3 га кўпайтмасига тенгдир. Охирги калима „ар-РОҲИЙМ" эса, 114 бор зикр этилади. Ва у ҳам 19 нинг 6 баробаридир.
- Ҳақиқатан жуда қизиқ, - дедим. Сўзимни тугатар-тугатмасимданоқ, у давом этди: - „19" сонининг сирлари шулар билангина тугамайди. Маълумки, Қуръони каримнинг айрим суралари ҳарфлар (муқатаот) билан бошланган. Ҳар бир шундай сураларда ҳам бу фавқулодда ва ҳайратланарли модел-нинг айнисини учратасан. Яъни, бу бошлангич ҳарфларнинг ўша сурадаги сони саналса, ҳар сафар бу миқдор истисносиз 19 нинг кўпайтмаси бўлиб чиқадиз.
Шу дамгача ниҳоятда юмшоқ бўлган овози борган сайин йўғонлаша бошлади.
- Тушунилиши фавқулодда қийин бўлган бу математик системани ижод этишга Асри Саодатда кимнинг кучи ва вақти бор эди?! - деди. - Тарихнинг энг банд инсони бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг эмас, албатта. Агар масхара қилувчилар ва орсизлар ҳали ҳам Муҳаммад (с.а.в.)нинг қум остига сақлаганлари компутер воситасида Қуръонни 19 сони устига қурилган, ўзаро ўтувчан бир система ўлароқ программалаштирганларига бизни ишонтирмоқчи бўлишса, мен ўз этим ва суякларим билан уларга қарши чиқаман.
Абдуллоҳ Ёсин мен борлигимки унутган эди гўё. Менга бир қараб овозини юмшатиб, ўриндиққа ўтирди.
- Қуръонда бундай бир инжа системаиинг майдонга келиши, яъни, бундай ҳодисанинг тасодиф бўлиш эҳтимоли қанчалик, биласизми? - деб сўради.
Қисқагина қилиб „Йўқ", дедим.
- Электрон миянинг берган жавобига кўра, бу эҳтимол 626 сентиллиоидан 1 дир. Яъни, рақам билан ифода этилса, Қуръондаги бу системанинг тасодифан бўлиши 626* 10(24 даража) = 626.000.000.000.000.000.000.000.000 дан бир эҳтимолдир. Бунинг устига, 19 туб сондир. 9 ва 10 рақамлари илк даражаларининг йигиндиси иккинчи даражаларининг фарқидир. Бундан ташқари, Қуръондаги сонлар яширин, сирли бир шифрдир. Келажакка доир бир қанча ишоратларни улардан тушуниб олса бўлади.
Мен ҳайрон эдим. Ҳолатимни кўриб, у бундай деди:
- Китобнинг энг тушунарли жойларидаи бирини очибсан. Агар эмирп ва нонемирпларни ҳам билсанг эди...
- Мен сизлар каби иумеролог (сонлар билан шуғулланувчи олим) эмасман, - дедим. - Аммо билганимда нима бўларди?
- Агар билсайдинг ва бу китобни бир оз мутоала қилсайдинг бомдод намозини бирга ўқиган бўлардик. Исломиятни қабул қилишинг учун 10-15 саҳифа ўқишинг кифоя.
- Агар яна озгина ухламай ўтирсам, ҳақиқатда сенинг айтганинг бўлади, шекилли ўзи, - дедим олимга.
Ҳануз Исломиятни қабул қилганимча йўқ. Аммо доктор Абдуллоҳ Ёсиини кўрганимдан ва унинг ҳаяжонли нутқини тинглаганимдан кейин ҳис этдимки, Исломиятни тадқиқ қилишимга ҳожат қолмаган эди.
(Мартин Гарднер)

ҚУРЪОНДА ТАКРОРЛАНГАН СЎЗЛАР
Ўхшашлик, тенглик, мослик

Қуръони каримда бир қанча сўз ва тушунча тенг миқдорд ва бир неча маротаба такрорланиб келадики, Қуръон тадқи қотчилари бу нарсага ҳам эътибор берганлар. Мисрлик олш Абдураззоқ Навфал ўшандай сўз ва тушунчаларнинг қатарзда ва қандай миқдорда жой олгани ҳақида „Ал-Иъжазу. Қуръони карим" номли асарида сўз юритиб, бизга бу хусусд батафсил маълумотлар беради.
Қуйида миқдор жиҳатдан тенг бўлган ва мазмунан бир-би рига узвий боглиқ сўзлардан мисоллар берамиз:
Сўз Неча марта такрорланган
Дунё - охират -115
Шайтон - фаришта - 68
Шайтонлар - фаришталар- 68
Ҳаёт - ўлим-145
Бундай мутаносибликлар, ҳайратга солувчи муқобиллик лар бир-бирига мазмунан яқин ёхуд зид сўзлардагина эмас балки нодир ва ажойиб масалаларда ҳам бор.
Масалан: „Ал-Куфр" ва „ал-Иймон" сўзлари Қуръонда 17 мартада такрорланган. „Куфр" ва унинг турли шакллари ҳамда залол (залолатга тушган, тўгри йўлдан адашган)нинг сони 697 (куфр ва турли шакллари 506 та, залол 191 та), Иймон ва турли шакллари ҳам 697 та.
Раҳмон 57 - Раҳим 2 x 57 = 114
Жазо 117 Мағфират 2 х 117 - 234
Ёмонлар (фужжор) 3 Яхшилар (аброр) 2 x 3 = 6
Ой (шаҳр) 12
Кун (явм) 365
Кунлар ("явм" сўзининг кўплиги) Осмон (бирликда) 30 7
Салот (намоз - дуо) 99
Буларнинг барчаси ҳали тугалланмаган тадкиқотлар натижасидир. Зеро, Қуръоннинг мўъжизалари тугаб битмайди ва унда ҳали инсоннинг ақл даражаси қамраб ололмайдиган кўп нарсалар бор. Шунинг ўзи Қуръоннинг Аллоҳ каломи эканлигани ва уни инсон зоти ёза олмаслигини кўрсатиб турибди.
«Айтинг: „Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръоннинг ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира олмаслар"» (Ал-Исро сураси, 88-оят).
«Ахир, улар (Қуръон ҳақида) фикр юритмайдиларми? . Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!» (Нисо сураси, 88-оят).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сиз туғилажак чақалоқнинг ўғил ёки қиз бўлиши нимага боғлиқлигини биласизми Қуръон оятлари чақалоқнинг жинси унинг отасига боғлиқ бўлишини билдирмоқда. давоми...

8317 05:00 / 09.03.2017
Шунингдек, Биз бани Исроилга у Китобда .Сизлар албатта Шом заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар,, деб хабар бердик.Бас, қачон у давоми...

7093 05:00 / 09.03.2017
Дастлабки сивилизатсияларда, ой ўз нурига эга, деб таъкидланган. Бугунги кунга келиб эса, илмфан ойнинг нури фақатгина қуёш нурининг акси эканини айтмоқда. Қуръон давоми...

3509 05:00 / 09.03.2017
ЁКИ ҚУРЪОНИ КАРИМДА БАЁН ЭТИЛГАН 3500 ЙИЛЛИК МЎЪЖИЗА...Мана, дунёда бошқа ўхшаши йўқ ўша мўъжиза. Британия мўзейида сақланаётган 3500 йиллик бу жасад инсон ақлидрокини давоми...

6914 05:00 / 07.03.2017