1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Чақалоқнинг жинси

05:00 / 09.03.2017 8894 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиз туғилажак чақалоқнинг ўғил ёки қиз бўлиши нимага боғлиқлигини биласизми? Қуръон оятлари чақалоқнинг жинси унинг отасига боғлиқ бўлишини билдирмоқда. Чақалоқнинг жинси эркакдан она қорнига тўкиладиган суюқликка боғлиқ бўлади. Бошқача қилиб айтганда, унинг жинси отадан келадиган манийнинг ҳужайраларига боғлиқ бўлар экан. Она организми туғилажак боланинг насли аниқланадиган жараёнда иштирок этмайди.

Ва албатта У Зот отилиб чиқадиган нутфадан эркак-аёл жуфтларни яратгандир

Нажм сураси, 45-46-оятлар

Ахир у (бачадонга) тўкиладиган манийдан бир (ҳақир) нутфа эмасмиди?! Сўнгра лахта қон бўлди. Бас, (Аллоҳ уни) яратиб, расо (инсон) қилди. Сўнг ундан эркак ва аёл жуфтларни (пайдо) қилди.

қиёмат сураси, 37-39-оятлар


Тажрибалар асосида туғилажак боланинг жинси фақат отанинг манийси таркибидаги ҳужайраларга боғлиқ эканлиги, она организмининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги аниқланди. 

Чақалоқнинг жинсини белгилаб берувчи омил - бу хромосомалардир. Боланинг ўғил ёки қиз бўлиши ота манийсидан она организмига Х ёки Y хромосомаларнинг қайси бири ўтишига боғлиқ бўлади. 

Шак-шубҳа йўқки, йигирманчи асрнинг ўрталаригача, яъни генетика фани пайдо бўлгунига қадар, инсоният туғилажак чақалоқнинг пушти белгиланадиган бундай нозик ва мураккаб механизмлардан мутлақо бехабар эди. Аксинча, кўпгина жамиятларда боланинг жинси айнан она организмига боғлиқ деган хато фикр ҳумкрон эди. Тарихдан маълумки, кўпгина халқларда қиз туққан аёллар таҳқирланиб, ҳуқуқлари поймол қилиб келинган.

Қуръони Каримда эса, генетиканинг фан сифатида пайдо бўлиши ва ген тушунчасининг фанга кириб келишидан деярли ўн уч аср аввал бўлажак фарзанднинг ўғил ёки қиз бўлиши аёл эмас, балки айнан ота организмига, унинг маний таркибига боғлиқ бўлиши очиқ-ойдин баён қилиб берилган.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилинган«Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг суякларини жамлай олмас, деб давоми...

6026 05:53 / 18.09.2018
Бошқа соҳалар қатори тиб соҳасида ҳам Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари мусулмонлар онгида улкан бурилиш давоми...

4968 05:00 / 09.03.2017
.Ахир, Биз сизларни бир ҳақир су в дан яратмадикми Сўнг у сувнутфани пухта қароргоҳда она қорнида барқарор қилиб қўймадикми Маълум муддатгача яъни ой куни етиб давоми...

4027 05:00 / 09.03.2017
Алиф, Лом, Мим. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. Лекин улар яъни, румликлар бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу охир барча давоми...

7470 05:00 / 09.03.2017