1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Яхши сўз – жон озиғи

17:00 / 17.04.2022 4569 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кишининг гўзаллиги унинг тилидан билинади” (Имом Ҳоким ривояти);

– “Ҳамма ишларингизда тўғри бўлинг, одамларга муомалада хулқингиз чиройли бўлсин!” (Имом Табароний, Имом Ҳоким ривояти);

– “Ҳақиқий мусулмоннинг қўлидан ҳам, тилидан ҳам мусулмонлар озор кўришмайди” (Имом Муслим ривояти).

Сийрат китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда кам гапиришлари, гапирганларида ҳам, бўлиб-бўлиб, аниқ сўзлашлари баён этилган. У зот алайҳиссаломнинг муборак юзларини кўрган бир саҳройи араб: “Гувоҳлик бераман, бу юз ёлғончиларники эмас”, деб Ислом динини қабул қилган. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал хулқли инсон эдилар. Ул зот бизларни ҳам яхши хулқли бўлишга чақирганлар.

Ҳадисда: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки сукут сақласин”, дейилган (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). 

Дунё ва охират учун фойдали сўзларни сўзлаб, фойдасиз гаплардан тийилиш фақат яхшилик келтиради. Яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши гуноҳкор бўлишига кифоядир”, деганлар.

Одам бир гапни айтишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Агар айтмоқчи бўлган сўзи яхши бўлса, савоб келтирса, гапиргани тузук. Бордию айтмоқчи бўлгани ёмонликларни қўзғайдиган, яхшиликка шубҳа уйғотадиган бўлса, тилини тийсин. Одам ҳар бир гапи учун жавоб беради. Оғиздан чиққан ҳар бир сўз гапирувчининг фойдасига ёки зарарига хизмат қилади. Ўйламасдан айтилган сўз билан яқин дўст гоҳо душманга айланиб қолиши мумкин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Тийб Табарий роҳимаҳуллоҳ оёқ кийимини тузатиш учун этикдўзга берди. Этикдўзнинг иши ниҳоятда кўп бўлиб, доимо баҳона қилиб узр айтаверар эди. Абу Тийбнинг давоми...

2347 21:00 / 03.11.2022
Шариат таълимотларига мувофиқ ўтказиладиган маросимларнинг барчасида кўплаб ижтимоий, ахлоқий, диний ва бошқа фойдалар бордир. Ушбу маросимлар орқали давоми...

14527 18:26 / 07.02.2018
Ибн Асокир Саъид ибн Абу Саъиддан ривоят қилади.Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Урдунда вабога чалинганида у зотнинг қабри ҳам шу ерда жойлашган ўша ерда давоми...

5666 22:16 / 25.04.2017
Биз тановул қиладиган нозу неъматлар ҳақида ўйлаб кўрайлик. Узум, хурмо, анор, олма, ўрик, нок, шафтоли, беҳи, қовун, тарвуз, бодом, ёнғоқ, буғдой, арпа, гуруч, ананас, давоми...

2983 13:00 / 18.01.2022
Аудиолар

230183 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148761 14:35 / 11.08.2021