1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Обрў нима?

17:00 / 20.05.2022 4558 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмоннинг обрўсини тўкиш ҳаромдир. Инсоннинг обрўсига тажовуз этмоқ унинг ҳаётига, жонига тажовуз этмоқ билан баробар ҳисобланади.

Аслида, обрў нима? У инсон ҳаётида нақадар муҳим?

Киши жамиятда яшаши давомида йиллар ўтиб ўз ўрнини топади. Сўзи ва ўзи ўтадиган мақомга чиқади. Ана шу мақомнинг номи обрўдир.

Обрў мансаб ортидан эмас, балки илм, иш ва хайр ортидан келади.

Обрў Аллоҳнинг синов учун берилган неъматларидан биридир. Обрў ва шон-шуҳрат ёнма-ён ҳисобланади. Обрўнинг шуҳратдан фарқи шуки, обрўнинг моҳияти ҳурмат ва эҳтиромдан иборат. Аммо машҳурлик ёмон ном, хунук қилиқлар билан юзага чиқиши мумкин.

Инсон обрўга эришмоқни мақсад қилиши дурустми?

Обрў учун интилиш риёдир. Мусулмон Аллоҳга мақбул келмоқ учун талпинади. У ортидан эргашган обрў ва шон-шуҳрат билан машғул бўлмайди. Чунки обрў инсонлар тилидаги мақтов билан ўзини кўрсатади. Мусулмон бу мақтовга мутлақо қарамайди. Уни хаёлига келтирмайди. Ўзига айтилган мақтовдан қочади ва мақтовни кўнглининг ичида инкор қилади.

Обрў ортидан қувган инсоннинг гадойдан фарқи йўқ. Гадой тиланчилик билан бўйнига қандай хорликни олса, обрўпараст ана шу зиллатга рози бўлган шахсдир.

Аллоҳ ўзи истаган бандасига обрў беради. Бошқалар бир мусулмоннинг обрўсига путур етказиши мумкин эмас.

Обрўга қилинган ҳужум инсоннинг яширин айбларини очиш, туҳмат ҳамда ҳақоратдан иборат бўлади. Бу ишларни қиладиган инсон пасткаш ва разилдир.

Интернет олами шахсиятларни обрўсизлантириш учун катта воситага айланди. Аммо Аллоҳ азиз қилганни банда хор қила олмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

«Ким бир мусулмонни шарманда қилса, Аллоҳ уни уйининг ичида бўлса ҳам шарманда қилмагунча жонини олмайди».

Одамлар бир-бирларининг шаънларини сақлашга эътиборли бўлишларини бу масалада тўғри йўл деб айтиш мумкин.

Акром Малик

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум1. Жанозада маййит қабрга қўйилганида .Мулк, Таборак сурасини ўқиш қайси ҳадисларга асосланган2. Жанозада тупроққа суфлаш борми Далил. давоми...

10387 17:50 / 18.12.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини давоми...

2570 18:40 / 04.05.2019
Қатода ибн Диъома исмли олим ҳикоя қилади.Басра шаҳрида Утба ибн Абон исмли зоҳид, тақводор, маҳзунликда Ҳасан Басрийга ўхшаган, доим рўза тутадиган киши яшаб давоми...

5626 21:36 / 08.01.2019
Балоофатлар қалбларни чиниқтиради, гуноҳларга каффорот бўлади, кибр иллатини даволайди, ғафлатни кетказиб, огоҳликка чорлайди, ўзга жонзотларга ҳам меҳрибон давоми...

3191 15:00 / 26.08.2023