1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом тараққиёт банки юртимизда ўтадиган йиллик анжуманга тайёргарлик кўрмоқда

13:30 / 27.08.2021 2167 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ўзбекистон томонидан Ислом тараққиёт банки бошқарувчиси Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ИТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди. 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) манбасига кўра, йиғилишда анжуманга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

Ташкилий қўмитанинг тегишли кичик ишчи гуруҳлари раҳбарлари бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот ва турли йўналишларда ташкилий масалаларни ҳал этишнинг бугунги ҳолати ҳақида маълумот берди.

Мамлакатимизнинг халқаро майдондаги имижини мустаҳкамлаш, ИТБ Гуруҳи ва бошқа ривожланиш ҳамкорлари билан муносабатларни янада чуқурлаштириш нуқтаи назаридан тадбирни юқори ташкилий ва мазмун жиҳатидан юқори савияда ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари ва меҳмонларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўзда тутилган барча санитария-эпидемиология тадбирларига риоя этиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, учрашувда ҳал этилиши тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган ҳамкорлигини талаб этувчи бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Уларни муҳокама этиш давомида ўзаро ҳамкорлик алгоритмлари ишлаб чиқилди ва масъул раҳбарларга манзилли кўрсатмалар берилди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Эртага, 25 февраль куни соат 1230 да .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида .Отаонани рози қилиш ndash фарзандлик бурчи, мавзусида жума мавъизаси бўлиб давоми...

1536 14:10 / 24.02.2022
Жорий йилнинг 1 октябрдан бошлаб, покистонлик рассом Шаҳид Разам томонидан ёзилган дунёдаги энг катта Қуръон нусхасининг Dubai Expo 2020 кўргазмаси намойиш этилади. Бу давоми...

1529 14:59 / 06.09.2021
Сўнгги йилларда диниймаърифий соҳадаги ислоҳотлар сабаб юртимиздан кўплаб қорилар етишиб чиқмоқда.Бир неча йилдан буён хориж давлатлари диний идораларидан давоми...

2125 08:00 / 03.05.2019
Замонамизнинг улуғ алломаси, тасаввуф дарғаларидан бири, ҳазрати мавлоно пир Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳ бугун дорулфанодан дорулбақога риҳлат давоми...

1581 14:38 / 14.12.2025