1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Афанасий Никитин мусулмон бўлган

05:00 / 07.03.2017 3223 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СИЗ БИЛМАГАН ТАРИХ

Рус сайёҳатчиси Афанасий Никитин жуда ғаройиб инсон эди. Асл матни қадимий рус тилида бўлган унинг “Уч денгиз оша саёҳат” асари тўрт  тилда ёзилган, Никитин ўзининг сафар кундалигини Аллоҳга дуо билан тугаллаган. Ўн бешинчи асрдаги рус сайёҳлари Сибирь ва Форс ўлкасига йўл очишган бўлса, бошқалари беҳисоб бойликлар ва афсонавий махлуқлар ўлкаси бўлган эртаксимон Ҳиндистонга боришни орзу қилишарди. Тверь шаҳридан бўлган савдогар Афанасий Никитин 1466 йили Москвадан энг қисқа йўл билан Ҳиндистонга боришга муяссар бўлди. Бунга у Христофор Колумбнинг денгиз йўлини топишга уринишларидан, Васко да Гаманинг 1498-1502 йилларда Ҳиндистонга ҳақиқий денгиз йўлини очишидан ҳам олдинроқ эришган эди. 

Никитиннинг фақат йўлдаги саргузаштларинигина эмас, балки Ҳиндистонда учратган одамларининг турмуши ва дунёқарашини муфассал баён қилиб берган сафар хотиралари ҳозирда ҳам катта қизиқиш уйғотади. Рус элчилари билан пойтахтда чиққан Афанасий Никитин Волга бўйлаб Аштархонгача (Астрахань) етиб боради. Аммо бошда савдогарнинг омади юришмайди – у тушган кема бўрон пайтида Каспий денгизида чўкиб кетади, иккинчи кемани эса қароқчилар эгаллаб олиб, ҳамма нарсасини ташиб кетишади. Тиниб-тинчимайдиган ва тушкунликка тушмайдиган сайёҳ бу йўқотишларга қарамай Дербентгача етиб боради ва у ердан Форсга ўтади, кейин денгиз йўли билан Ҳиндистонга боради. Эртаклар мамлакатида Афанасий Никитин тўлиқ уч йил туради, лекин уйига қайтиш насиб қилмайди. 1472 йили Смоленскка етай деганда вафот этади.

Лекин унинг тарихи бу билан тугамайди – Никитиннинг «Уч денгиз оша саёҳат» деб номланган битиклари топилиб, тарихчиларга топширилди. Уч денгиз оша саёҳат қилган Афанасий Никитин унда Ҳиндистон халқларининг турмуши, айниқса Русга ҳозиргача номаълум бўлиб келган халқ ҳаётининг алоҳида қирралари батафсил қаламга олинган эди. Рус савдогари ҳиндларнинг, айниқса аёлларнинг кўчада ярим яланғоч юришларидан, фақат князларгина беллари ва бошларига мато ўраб олишларидан таажжубга тушади. У хотираларида шундай ёзади: “Аёллари яланғоч юришибди, боши ҳам очиқ, кўкраги ҳам очиқ, сочлари эса битта қилиб турмакланган, ҳаммасининг қорнида ҳомила, улар ҳар йили бола туғади, болалари жуда кўп, ҳатто ҳисоби ҳам йўқ”. Савдогар “ҳинд султони”ни шундай таърифлайди: “Султон келиб қолди, атрофида йигирмата отлиқ вазири, улар ортидан эса ҳарбий аслаҳа юкланган уч юзта фил билан келарди. Султоннинг салласидаги олмос шунақанги каттаки, бунақасини сира кўрмаганман. Эгарга учта олтин қилич осилган, отнинг эгар-жабдуқлари ҳам олтиндан, бошқа анжомлар ҳам олтиндан, ҳамма нарсаси олтин...”.      

   Никитин ҳиндларнинг диний урф-одатлари ҳақида ҳам батафсил ёзади. У “Уч денгиз оша саёҳат”да шундай воқеани ҳикоя қилади: рус савдогари Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилиб юрганида Чунер хонига отини сотмоқчи бўлади. Хон Никитиннинг рус эканидан хабар топгач, уни Ислом динини қабул қилишга қаттиқ ундайди: “Ўша Чунерда хон менинг басурман (мусулмон) эмаслигим, рус эканимдан хабар топгач, мени қисталанг қилишга тушди: “Отни ҳам ўзингга қайтараман, устидан яна минг тилла бераман, бизнинг динимизга кир – муҳаммадийлардан бўл! Агар бизнинг динимизга кириб, Муҳаммадга иймон келтирмасанг, отни ҳам, минг тиллони ҳам бермайман, буларнинг устига каллангни қўшиб оламан”, деди хон”. Ўша ердан тасодифан ўтиб кетаётган бир киши Афанасийнинг жонига оро киради ва уни ўлимдан қутқариб қолади.

 Афанасий Никитин Исломни қабул қилганми? Бу далилни совет фани “у ўз динидан кечмаган ва Рус заминини севган” деган даъво билан узоқ йиллар инкор қилиб келган. Аммо “Уч денгиз оша саёҳат”ни қайта нашр қилиш билан шуғулланган академик Д. С. Лихачевнинг ёзишича, унинг ўз динида қолгани совет тарихчилари томонидан бир неча бор шубҳа остига олинган. Бу борадаги биринчи шубҳа Никитиннинг 1960 йили – Хрушчевнинг Ҳиндистон билан дўстлик сиёсати пайтида нашр этилган асарини асл нусхада ўқиганларда туғилиши мумкин. Ушбу нашрда очиқ-ойдин мусулмонларга хос бўлган жумлалар тўлиб ётибди: «Милостиею Божиею преидох же три моря. Дигерь Худо доно, Олло перводигерь дано. Аминь! Смилна рахмам рагим. Олло акьбирь, акши Худо, илелло акшь Худо».

Никитиннинг “Олло акьберь” (Аллоҳ акбар) дегани ўзининг келгусидаги ўқувчилари билан нақадар самимий бўлгани ҳақида фикрлашга мажбур этади. Хотиралар матнида арабча сўзлардан ташқари форсча ва туркча сўзлар ҳам кўп. Афтидан, Руснинг кўпчилик аҳолисига нотаниш бўлган тилда ёзиш билан у тасодифий ўқувчидан ўзининг пинҳоний ахборотларини яширмоқчи бўлганга ўхшайди. Масалан, сайёҳ ҳинд аёллари билан ишқий саргузаштларини турк тилида баён қилган, Ислом динига муносабати ҳақидаги фикрларини эса араб тилида берган. Тадқиқотчилар кўп ҳолларда жуда муҳим саналган, лекин Никитин шунчаки айтиб қўйгандай туюлувчи бир далилни “унутиб қўйишади”. Сайёҳ уйга қайтаётганида шундай ёзувларни битиб қўяди: «А иду я на Русь (с думой: погибла вера моя, постился я бесерменским постом)». Таржимаси: “Мен эса Русга кетяпман (хаёлимда: диним ҳалок бўлди, мен мусулмонларнинг рўзасини тутиб олганман)”. Бу гап асарнинг асл нусхасида шундай келган: «А иду я на Русь, кетъмышьтыр имень, уручь тутътым».

 Эҳтимол, хорижий тил воситасида Никитин ўз сирини яширишга урингандир: унинг ҳақида “ўз иродасига қарши” дейишса ҳам, Исломни қабул қилгани аниқ! “Уч денгиз оша саёҳат” хотираларида Аллоҳ исмининг кўп марта тилга олинишининг ўзиёқ унинг мусулмон бўлганидан дарак бериб турибди. Асарнинг 1986 йилги нашрида эса Аллоҳ исмини топа олмайсиз: ҳаммасини “Господь” (Парвардигор) деб ўзгартириб чиқишган. Никитиннинг мусулмонлиги ҳақида тарихчи П. В. Алексеев, шунингдек, ғарб олимларидан Г. Д. Ленхофф ва Дж. Б. Мартинлар ҳам ёзишган. Уларнинг фикрича, “Аввалига Никитин Исломга расмиятчилик учун кириб, қалбида насронийлигича қолган, бироқ кейинчалик мусулмонча исм олган, ислом арконларини бажариб, рўзасини тутган, Аллоҳга ибодат қила бошлаган. Саёҳатининг ниҳоясида Афанасий Никитин Исломга батамом ўтган”.

 Тарихчи Я. С. Лурье эса, бу фикрларга қарши чиқади. Унинг айтишича, Афанасий Никитин афтидан насроний бўлмаса ҳам, араб ва турк сўзлари ёрдамида “унга Русда кўнгилсизликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ва насронийлик нуқтаи назаридан шубҳали саналган мусулмон дуолари ва фикрларини яширмоқчи бўлган”. Лурьенинг айтишича, Никитин Исломни қабул қила олмасди, чунки бунинг учун у хатна қилиниши лозим бўлган, бу эса ватанига йўлни беркитиб қўйган бўларди. Аммо рус савдогарини космополит ва даҳрий қилиб кўрсатувчи бу нуқтаи назар бир нарсани тушунтириб бера олмайди: унда Никитин нима учун ўзининг шахсий кундалиги саналган “Уч денгиз оша саёҳат”ни Қуръон оятлари ва Аллоҳнинг исмларини келтириш билан якунлайди?

 Русчадан Аҳмад Муҳаммад таржимаси

(“russian7.ru” сайтидан).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўрдим, кўрдим дунёни Ҳамиша бир кам кўрдим. Яхшини армон бирла Ёмонни бекам кўрдим. Бағри бутунларни бут, Ёлғизни ғариб кўрдим. Бирда нодон, давоми...

939 17:46 / 17 декабрь
Дилни изҳор айламоққа сўзни яратди, Сўзни бесўз айтмоқликка кўзни яратди. Сўз билан сўз маъносининг фарқи бисёрдир, Мисол қилиб атлас билан бўзни яратди. давоми...

947 11:08 / 20 май
Бешинчи бобИсломнинг оламларга раҳбарлик қилишиБиринчи фаслИслом оламининг уйғониши Бутун бошли оламнинг жоҳилиятга юз тутишиБиз юқорида зикр қилиб ўтган давоми...

3947 05:00 / 11.03.2017
УММАТИМ, ДЕНГ Ё РОСУЛАЛЛОҲ.СИЗ АСЛИ ГЎЗАЛСИЗ, МАСТУРА ҚИЗЛАР ТУРЛУК НАЗАРЛАРrdquo китоби.Ҳамду санолар Роббул ъаламийнга ndashҲидоят нурини сочди замингаРосулуллоҳга давоми...

5849 05:00 / 07.03.2017