1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Илоҳий мўъжиза

17:04 / 08.01.2017 4854 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Тошкент вилоятидаги Ангрен шаҳар «Қорабоғ» марказий жомеъ масжиди имоми мулло Абдурашид масжид ёнидаги боғда асаларичилик билан шуғулланар эканлар. Шу йил баҳорги мавсумни бошлаш учун 28 та асалари қутисини очибдилар. Улардан биттасининг кўриниши қуйидагича экан...

Аллоҳ Таолонинг қудратига иймон келтирган киши бундай ажойиботларни кўрганда иймони зиёдалашиб, қалби ларзага келади, кўзига беихтиёр ёш келади. Кўнгилларга шубҳа ўрмаламаслиги учунгина шуни айтиб қўйиш керакки, агар бу қутига қўлингиз салгина тегиб кетса, асаларининг ини бузилиб кетади. Асаларичилик билан шуғулланганлар буни билсалар керак.

Аслида, бу дунёда мўъжиза бўлмаган нарсанинг ўзи йўқ, зеро биз билган, билмаган ҳар бир мавжудот, ҳар бир маҳлуқот Аллоҳ Таолонинг илоҳий ҳикмати ва чексиз қудрати билан йўқдан бор қилинган, бандаларга ибрат учун яратилгандир. Ожиз банда ҳар куни кўриб, эшитиб, билиб юрган воқеа-ҳодисаларга кўзи кўникиб, уларга одатий ҳол деб қарайди. Бўлмаса, асаларининг инида араб тилида ёзилган «Аллоҳ» лафзига ўхшаш шакл ҳосил бўлиб қолиши мўъжиза, бироқ арининг гуллардаги нектарни тўплаб, ундан асал ҳосил қилиши мўъжиза эмасми? Эҳтимол, бундай ноёб ҳодисалар бизга тафаккур ибодатини эслатиб туриш учун ирода қилинаётгандир?

Келинг, мана шу ҳодисага ибрат назари билан қараб, Парвардигоримизнинг асалари ҳақида нозил қилган ояти карималарини ёдга олайлик:

68. Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин.
Аллоҳ таолонинг ҳайвонотларга, жумладан, асаларига ваҳий қилиши унга илҳом бериши ҳисобланади. Аллоҳ таоло асаларини яратганда унга бир ҳис-туйғу ҳамда илҳомни қўшиб бергани учун у кўпгина ақлли инсонлар қила олмайдиган аниқлик билан ўзига топширилган ишни бажаради. Жумладан, тоғлардан, дарахтлардан ва одамлар кўтариб қўйган сўриток каби нарсалардан ўзига уй тутади.

69. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди. Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир.
Ушбу оятда Аллоҳнинг асаларига ваҳийси ҳамда берган илҳомининг давоми келмоқда. Аллоҳ асаларига фақат уя қуришнигина эмас, балки бошқа нарсаларни ҳам илҳом қилгандир:
«Сўнгра ҳамма мевалардан егин».
Уяни қуриб қўйиб, мевалардан емоқ ҳам асаларига Аллоҳ томонидан илҳом қилинган. Шунинг учун у бошқа ҳайвонларга ўхшаб турмайди, тўғридан-тўғри мева гуллари томон учиб кетади ва уни емоққа киришади.
«Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди».
Аллоҳ асаларига ўша меваларни, уларнинг гулларини топиш йўлларини осон қилиб қўйган. Одамзот топа олмайдиган жойда бўлса-да, асалари бир зумда уларни топиб боради. Ҳамда ўша мева ва гулларни ейди.
«Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар».
Асаларининг қорнидан чиқадиган асалларнинг ранги турли бўлиши бежиз эмас.
«Унда одамлар учун шифо бордир».
Ўша асаларининг қорнидан чиққан турли рангли шаробда одамлар учун шифо бордир. Ушбу қуръоний ҳақиқат тиб илми ривожланган сари янада аниқроқ ойдинлашиб бормоқда.
«Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир».
Асаларининг ҳаёт тарзи, уларнинг уй қуриши, бориб мева ва гулларни еб келиб, асал қилишлари ва ўша асал одамлар учун шифо бўлиши каби ҳодисаларда катта мўъжизалар бор.
Буни асаларичилар ёки асаларилар ҳақида ёзилган китоблардан батафсил ўрганган одам Аллоҳнинг биру борлигига, ибодатга сазовор ягона илоҳи маъбуд эканлигига кўплаб оят-белгилар топади. Фақат, бу белгиларни топиш учун тафаккур бўлиши шарт. Тафаккурсиз одамлар аввалгидек мушрик ҳолида юраверади.
Ҳамаср уламоларимиздан баъзилари асалари ва унга ўхшаш баъзи ҳайвонларга Аллоҳ таоло томонидан «ваҳий қилиниши»–уларини дақиқ ишларга йўллаб турилиши, Аллоҳ томонидан Пайғамбарларга ваҳий юборилиши осон иш эканига яққол далилидир, дерлар. Аллоҳ кичик бир ҳашоротга «ваҳий қилиши» собит бўлгандан кейин, Ўшал Буюк зотнинг Ўзининг ер юзидаги халифаси, Ўзи яратган махлуқотларнинг гултожи, одамлар ичидан танлаб олган энг яхшисига ваҳий юбориши жуда ҳам осондир.

(Тафсири Ҳилолдан, Наҳл сураси, 68-69 оятлар, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)


видеони юклаб олиш

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръонни замон тафсир қиладиrdquo, деган машҳур ибора умматнинг донишманди Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога тегишли эканлиги айтилади. Албатта бу воқеаликдан узоқ давоми...

4329 05:00 / 09.03.2017
Бир умрга татигулик парвозИнсон ҳатто қўлга олгани ҳам жирканадиган ўрмаловчи қуртдан қанотлари минг хил рангда товланувчи гўзал капалакларнинг пайдо бўлишига давоми...

3377 05:00 / 09.03.2017
90йилларнинг бошида дунёдаги энг йирик газеталарнинг биринчи саҳифалари ғоят муҳим археологик топилмалар ҳақидаги хабарлар билан тўлибтошди. Археологик давоми...

3586 05:00 / 07.03.2017
quotЕрдаги бирор жонивор ва бирор икки қаноти билан учадиган парранда йўқки улар ҳам сизлар каби умматлар бўлмасалар...quot Анъом сураси, 38Илмий тадқиқотлар давоми...

3555 05:00 / 09.03.2017