1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Давомийлик ила кичик гуноҳ йўқ

04:00 / 18.08.2021 2215 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва: «Албатта, бу иккови азобланяпти. Катта нарса учун азобланаётганлари йўқ», дедилар. Кейин: «Улардан бири чақимчилик қилиб юрар эди, бошқаси эса пешобидан эҳтиётланмас эди», дедилар. Кейин бир ҳўл новдани олиб, иккига синдирдилар-да, сўнг ҳар бирини биттадан қабрга санчиб қўйдилар. Сўнгра: «Шояд, бу иккаласи қуригунича у икковидан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар».

 Бухорий, Насоий, Аҳмад ривояти.

«Албатта, бу иккови азобланяпти. Катта нарса учун азобланаётганлари йўқ». Ушбу лафздан икки хил маъно олиш мумкин. Истаган одам йўқотиши, кетказиши ёки сақланиши мумкин бўлган нарса учун азобланаётибдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом одамлар енгил санайдиган шу ва шунга ўхшаш амаллардан огоҳлантиришни ният қилдилар. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Ўшанда сиз уни (ифкни) тилларингиз ила илиб олар, оғзингиз ила ўзингиз билмаган нарсани гапирар эдингиз ва буни (ифкни) ўзингиз учун енгил санардингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг наздида оғирдир» (Нур сураси, 15-оят).

 Ушбу ҳадис маъносини олимлар қуйидагича таъвил қилган: икки қабрдагилар асли гуноҳи кабира бўлмаган ва сақланиш мумкин бўлган нарса сабабли азобланяпти. Лекин бу иш дин ва маъсият жиҳатидан каттадир. Чунки кичик гуноҳни давомий бажариш, уни катта гуноҳга айлантиради. Зеро, кичик гуноҳни қасддан бажаришнинг ҳукми катта гуноҳ ҳукмида бўлади.

Хаттобий раҳматуллоҳи алайҳ одамларнинг ҳўл новдаларни қабрга суқиб қўйишни ман этиб, бундай дейди: «Чунки бу ҳолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларининг баракотига хосдир». Бошқа бир ўринда бундай дейилади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабрга новдани экишлари ғайбдан бўлди. Яъни у зот алайҳиссаломнинг «азобланяпти» сўзлари ғайибни билганларига ишора эди. Биз эса қабрдагиларнинг азобланаётганини билмаймиз ва бу ишни қилишимиз дуруст эмас».

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Бу каби ишни қилишимиз мумкин эмас. Чунки қабр эгаси азобдами ёки йўқми – билмаймиз. Биз фақат агар у азобланаётган бўлса, унинг азобини енгиллашини нисбат беришимиз мумкин. Бу худди унинг раҳм қилинганми ёки йўқ – билмаганимиз учун унга раҳмат айтишимиз кабидир». Шунингдек, ҳадис матнида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан муборак қўллари билан новдаларни қабрларга санчиб қўйганлари айтилмаган. Балки бу ишга амир этганлар, деб эътибор қилинади. Бир ривоятда: «Улар фақат ғийбат ва бавл сабабидан азобланяптилар», деб айтилган. Бу ерда кофир эмас, балки икки мусулмон назарда тутилмоқда. Чунки улар кофир бўлганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаргиз улар учун истиғфор айтмаган бўлардилар.

Ушбу ҳадисда қабр азоби ҳақ эканига далил бор. Жумҳур фуқаҳолар наздида одам боласининг бавли, у оз бўладими ёки кўп, мутлақо нажасдир. Лекин Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мўминларга машаққат бўлмаслиги учун: «Дирҳам миқдоридан ошсагина нажас бўлади», деб айтади.

Мана шулардан сақланганларни Аллоҳ гўзал мукофотласин ва дўзахдан халос этсин.

 

«Манҳал ҳадис» китоби асосида Юлдуз Асқар қизи тайёрлади

«Ҳилол» журналининг 8(29) сонидан олинди 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мана шу аканинг зиёратидан сўнг, каминада ҳам .тасуф,га қизиқиш ортиб, бу ҳақда вақтли матбуотдан маълумотларни излаш кал одамнинг бошидан тук қидиришдек давоми...

1902 09:30 / 27.12.2021
Ибн Уяйнадан ривоят қилинади .Бир киши Бишр ибн Мансурга .Менга насиҳат қилинг,, деди. Бишр ибн Мансур .Сени ўлим лашкари кутиб турибди,, деди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2882 03:00 / 04.03.2020
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Сизга бир неча саволлар билан мурожаат қилмоқчиманБиринчи саволим, қабристон ва қабрлар хусусида.Баъзи китобларда қабристон давоми...

4391 12:50 / 22.12.2018
Роҳиба ndash художўй, таркидунё қилган зоҳида аёл деган маънода ишлатиляпти.Абулфараж ва бошқаларнинг ривоят қилишича, Маккада бир гўзал аёл яшарди. Бир куни у давоми...

3389 03:00 / 30.12.2020
Аудиолар

232103 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150613 09:35 / 11.08.2021