1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Роҳиба»га айланган келинчак

08:00 / 30.12.2020 3342 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Роҳиба – художўйтаркидунё қилган зоҳида аёл деган маънода ишлатиляпти.

Абулфараж ва бошқаларнинг ривоят қилишича, Маккада бир гўзал аёл яшарди. Бир куни у кўзгудаги аксига қараб, эрига: «Юзимни кўриб, фитнага тушмайдиган бирор киши бормикан-а?» деди. «Ҳа, бор», деди эри. «Ким экан у?» деди аёл қошларини чимириб. «Убайд ибн Умайр», деди эри. «Рухсат берсангиз, мен уни фитнага соламан», деди. Эри рухсат берди. Аёл савол сўраган киши бўлиб, Убайд ибн Умайрнинг ёнига келди. Масжидул Ҳаромнинг бир бурчагида у билан ёлғиз қолгач, ойдек юзини кўрсатди. Убайд уни кўриб, деди:

– Эй Аллоҳнинг бандаси, юзингни беркит!

– Мен сизга ошиқ бўлиб қолдим.

– Сендан баъзи нарсаларни сўрайман, агар ростини айтсанг, хоҳлаган ишингга рози бўламан.

– Сўрайверинг, фақат ростини айтаман!

– Жонингни олиш учун ўлим фариштаси келиб турса ҳам, сенинг истагингни қондиришимни истайсанми?

– Аллоҳга қасамки, йўқ.

– Рост айтдинг. Қабрингга киргач, савол-жавоб қилиш учун ўтирган ҳолингда-чи?

– Аллоҳга қасамки, йўқ.

– Рост айтдинг. Ҳамманинг номаи аъмоли берилаётган пайтда, китобинг ўнг ёки чап тарафингдан берилишини билмай турганингда-чи?

– Аллоҳга қасамки, йўқ.

– Рост айтдинг. Сиротдан ўтмоқчи бўлиб, нажот топиш-топмаслигингни билмай турган пайтингда-чи?

– Аллоҳга қасамки, йўқ.

– Рост айтдинг. Тарози қўйилиб, савоб ёки гуноҳ палласи оғир келишини билмай турган пайтингда-чи? 

– Аллоҳга қасамки, йўқ.

– Рост айтдинг. Аллоҳнинг олдида ҳисоб-китоб учун турган пайтингда-чи?

– Аллоҳга қасамки, йўқ.

– Рост айтдинг. У ҳолда Аллоҳдан қўрққин. Аллоҳ сенга жуда кўп неъмат берибди, сенга кўп яхшиликлар қилибди.

Аёл эрининг олдига саросимага тушган алфозда қайтиб кетди. Эри: «Нима бўлди?» деб сўради. «Сен ҳам, мен ҳам бекор юрган эканмиз», деди хотини. Кейин намоз, рўза ва бошқа ибодатларга маҳкам бел боғлади. Эри айтарди: «Мен нима қилдим-у, Убайд ибн Умайр нима қилди! Аёлимни батамом ўзгартириб қўйди. У ҳар куни гўё келинчакдек эди, Убайд ибн Умайр уни «роҳиба» қилиб қўйди».

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Калом, лафзи араб тилида .сўз,, .гап,, .жумла, маъноларини англатади..Илми калом, ақоид илмининг энг машҳур исмидир. Бу исм, ҳижрий иккинчи асрда зоҳир бўлган. Зеро, у давоми...

6055 13:55 / 15.10.2019
Хатича Гунеш Ҳолландиянинг Амстердам шаҳрида туғилган. Ижтимоий Академия мутахассиси. 21 ёшида бир турк йигитига турмушга чиққан. 30 ёшида Ҳолландияда Ислом динини давоми...

3939 16:30 / 18.12.2018
Савдогар киши шубҳали нарсалардан йироқда бўлиши жуда ҳам зарурдир. Тижоратда кўп учраб турадиган шубҳали, ноаниқ, аслини билиб бўлмайдиган, шунинг билан бирга, давоми...

2114 12:05 / 15.09.2019
Ашжаий айтади .Бир куни кечаси Мисъар ибн Кидомнинг онаси сув сўради. Лекин Мисъар идишда сув олиб келгунича онаси ухлаб қолибди. У тонггача идишни қўлида кўтариб турди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2762 08:04 / 26.03.2020