1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳамдардлик: Юртимизга Ўш шаҳридан уламолар ташриф буюрди

16:31 / 17.08.2021 2315 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан турли ўлкалардан ўзбек халқи номига таъзия изҳорлари билдириляпти. Жумладан, куни кеча муфтий Усмонхон Алимовнинг таъзия ва дафн маросимларига қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа республикалардан бир қатор устозлар, олимлар юртимизга ташриф буюрдилар.

Хусусан, 2021 йил 17 август куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидига Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳри қозиси машҳур уламо Убайдулла ҳожи домла Сарибаев, Абдулазиз домла ва уларнинг вакиллари ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ташриф буюрдилар. Меҳмонлар пешин намозини жамоат билан адо этгач, Қирғизистон халқи томонидан қилинган Қуръон хатмоналарининг якуни ўқилди. Қуръони Карим хатмоналари фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳамда муфтий Усмонхон Алимов роҳимаҳуллоҳнинг ҳақларига бағишланди. 

Сўнгра Ўш шаҳри қозиси Убайдулла ҳожи домла сўзга чиқиб, Қирғизистон Республикаси мусулмонлар идораси раиси муфтийси Замир қори Ракиев, шу юртдаги олим-уламолар, қирғиз халқи номидан ўзбек ҳалқига ҳамдардлик билдирдилар. Суҳбат жараёнида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Марказий Осиёга қилган дин йўлидаги улкан хизматлари, бутун мусулмон умматига Ислом динини намуна қилиб кўрсатиб кетганлари ёдга олинди. Меҳмонлар масжид имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқга, Нуриддин домлага ҳамда масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳақларига хайрли дуолар қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг дин йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, вафотлари муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ва самимий ҳамдардлик изҳор қилдилар.

Сўнгра Нуриддин домла Холиқназаров азиз меҳмонларнинг ташрифлари учун ташаккур билдириб, жамоат билан дуо қилдилар. 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институтида 20242025 ўқув йили модуль таълим тизими учун ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича қабул тест имтиҳонларини давоми...

1002 15:15 / 10.07.2024
Россия Ислом дунёси билан бугунги кунда кенгайишга интилаётган барқарор, узоқ йиллик ва чуқур илдиз отган муносабатларини қадрлайди. Бу ҳақда 17 декабрь куни давоми...

2028 10:03 / 20.12.2020
Бу каби саволларга жавоб топиш ва мусулмонларни турли носоғлом қарашлардан ҳимоя қилиш каби масалалар бугун Буюк Британия мусулмон жамоасининг энг долзарб давоми...

2814 16:06 / 18.12.2018
Жорий йилнинг 16 июнь куни .Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон, мавзусидаги халқаро илмийамалий конференция бўлиб ўтди.Анжуманда Миср Араб Республикаси, давоми...

1968 19:30 / 17.06.2021