1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламоларимиз Зомин туманига ташриф буюрдилар

19:30 / 14.08.2021 1834 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 14 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Зомин туманидаги «Маърифатли» масжидига пешин намозига ташриф буюрди.

Маъруза шукроналик, Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилиш, Унга тоат ва илтижода бўлиш мавзусида бўлди.

Суҳбат савол-жавобларга бой бўлди. Якунда хайрли дуолар қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Зомин туманидаги «Исохон ота» масжидига пешин намозига ташриф буюриб, йиғилган жамоатга юртимизда диний-маърифий соҳадаги сўнгги янгиликлар ҳақида хабардор қилиб, ёшлар тарбияси мавзусида ажойиб маъруза қилдилар.

Бундан ташқари, бир гуруҳ уламолар, хусусан, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Аброр Мухтор Алий домла «Усмон ибн Аффон» жоме масжидига ташриф буюриб, «Мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари» мавзусида, Тошкент шаҳри «Сирож Солиҳ» жоме масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров «Умар ибн Хаттоб» жоме масжидида «Бандаларнинг Аллоҳ таолога севимлироғи шукрли ва сабрлиларидир» мавзусида, Қуръон ҳофизи, устоз, шайх Алижон қори Зомин туманидаги «Хўжа Рушноий» ҳамда «Маърифатли» жоме масжидига ташриф буюриб, илмий суҳбатлар қилиб бердилар.

Ҳар бир уламоларимизнинг суҳбатлари сўнгида жамоат ила хайрли дуолар қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 2024 йил 17 апрель куни .Hilol Nashr, матбаанашриётининг 20 филиали ndash Чорсу Хадра китоб дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга узоқ йиллар давоми...

1835 16:28 / 17.04.2024
Бугун, 26 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имомхатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ .Зангиота, жомеъ масжидига Хуфтон намозига ташриф давоми...

2351 19:11 / 26.02.2022
Жорий йилнинг 18 июль куни Вашингтон шаҳрида Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи вазирлар конференцияси бўлиб ўтди. АҚШ Давлат департаменти таклифига давоми...

2376 18:00 / 19.07.2019
Юртимизнинг энг ёши улуғ устози, Қуръони Карим ходими, Яҳё қори даданинг завжалари вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз. Аллоҳ таоло давоми...

1528 11:19 / 31.07.2024