1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси АҚШ тинчлик университетида муҳокама қилинади

18:00 / 19.07.2019 2376 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 18 июль куни Вашингтон шаҳрида Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи вазирлар конференцияси бўлиб ўтди. АҚШ Давлат департаменти таклифига биноан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ушбу конференцияда иштирок этди.

Ушбу Вазирлар конференциясига Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Адлия вазири Русланбек Давлетов, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов ва бошқалар қатнашди.

Бундан ташқари, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар бошлиқлари, диний раҳнамолар ва фуқаролик жамияти даражасидаги 106 мамлакатнинг 1000 дан ортиқ вакиллари ҳам иштирок этди. Қайд этиш жоизки, конференция инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича АҚШ Давлат департаменти тарихидаги энг йирик халқаро форум ҳисобланмоқда.

Конференциянинг асосий кун тартиби дин ва эътиқод эркинлиги риоясига қаратилди. Жумладан, форумда ТИВ Абдулазиз Комилов юртимиздаги ислоҳотлар ва диний эркинликни таъминлаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

Хусусан, диний таълим тизимини такомиллаштириш ва ёшларни диний руҳда тарбиялашда аёлларнинг ролини ошириш масалалари алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, АҚШнинг етакчи таҳлилий марказларидан бири – АҚШ тинчлик университетида мазкур соҳадаги ҳуқуқий ислоҳотлар, жумладан, янги таҳриридаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси хабар беради.

Ушбу давра суҳбатида Давлат департаменти, Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) вакиллари, Ҳелсинки комиссияси ва бир қатор халқаро экспертлар иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур тадбир «Диний эркинлар орқали барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни илгари суриш» мавзуида бўлиши режалаштирилган. Унда диний эркинларни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Вазирлар конференциясида илк маротаба Ўзбекистон делегацияси 2018 йили иштирок этган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида бир йўла иккита янги масжид очилди. Бу ҳақда azan.kz нашри хабар берди.Кеча, муборак жума куни, Шуй тумани Полвон Шолак қишлоғида янги давоми...

2731 11:11 / 10.11.2018
Афғонистондаги шайх Абдул Кабир Ҳайдари Қуръон ассоциацияси мамлакатда .Сирак алКабир, номи остида 25 дан ортиқ мамлакатлар иштирокида биринчи халқаро онлайн давоми...

2337 10:00 / 23.12.2020
2015йилда .Дунё гўзали, унвонини қўлга киритган Пиа Вурцбах Саудия Арабистонига ташриф буюрди.Олти йил олдин дунёнинг энг гўзал аёли сифатида тан олинган Пиа давоми...

2117 19:30 / 26.11.2021
Жорий йилнинг 22 август куни Москва шаҳридаги .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, марказида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида Марказий Осиёлик меҳнат давоми...

1978 14:30 / 23.08.2019