1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ўйлаб кўриш, тааммулга чорлов

07:26 / 17.06.2021 2203 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

— Эйнштейн айтади: «Осмонга кўтарилиш асносида ҳаво етишмаслиги ортиб ва ортиб бораверади. Ҳатто, ҳаво етишмаслик сабаб бўғилиш юзага келади».

Қуръони Карим эса бу ҳақда 1400 йил аввал шундай баён қилган:

«Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир». (Анъом сураси, 125-оят).

— Эдвард Хаббл айтади: «Коинот мунтазам равишда кенгайишда давом этади ва ҳажми ҳам зиёдалашиб, ортиб боради».

Қуръони Карим баён қилади:

«Осмонни Ўз қўлимизда(қудратимиз) ила бино қилдик. Албатта, Биз уни кенгайтирувчимиз». (Зориёт сураси, 47-оят).

Доктор Каролин Фавлор айтади: «Сокинлик ва ҳаракат нисбийдир. Чунки олам доимий ҳаракатдадир ва тоғлар ҳам ҳаракатланадилар».

Қуръони Карим баён қилади:

«Тоғларни кўриб, қимирламай турибди деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар». (Намл сураси, 88-оят).

— Немис геологи доктор Мейнхлер айтади: «Ернинг истиқрорда - мустаҳкам туришининг энг муҳим сабабларидан, ернинг остида мустаҳкам ўрнашган, ер усти, сатҳида эса бизга заиф, кичик кўринишда намоён бўладиган тоғлардир».

Қуръони Карим эса шундай баён қилади:

«У зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устига баланд тоғларни ташлаб қўйди. Анҳорлару йўлларни ҳам. Шоядки, тўғри йўл топсангиз». (Наҳл сураси, 15-оят).

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг Ҳужурот сурасидаги.Албатта, мўминлар биродардирлар,, 10оят деган оятига биноан, номи мўмин борки, бирбирига биродардир. Аммо бу умумий биродарлик давоми...

7259 11:00 / 22.07.2021
Инсон табиатан жуда қизиқ, ажабтовур хилқат. Унга на иссиқ ёқади, на совуқ, на тўқлигу, на очлик. Сал машаққатга чидамай, дарров .оҳвоҳ,ни бошлайди. Қаттиқ давоми...

2407 10:00 / 11.02.2021
Ижтимоий тармоқ воситаларидан бироз узоқлашинг. Шунда уни ичида юриб бирон нарсани топганингиз йўғу, лекин ташқарисида яъни, воқеий ҳаётда улкан нарсаларни давоми...

2312 04:36 / 02.09.2024
Бухоро амирларидан бири шаҳарнинг обод кўчасида сайр қилиб юрса, қаршисидан китоб жилдини елкасига осган бир мактаб толиби чиқиб қолибди. Бола хушёр ва закий давоми...

4916 04:26 / 01.01.2024
Аудиолар

232129 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150641 09:35 / 11.08.2021