1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Олимлардан таъзия изҳори

15:00 / 17.06.2021 3239 pdf Ўқиш режими + -

Бироз олдин менга фозил, олим, ҳушёр, закий, зийрак, фаол йигит, фазилатли шайх Ёрқинжонинг вафот этгани хабари келди. У Ўзбекистондаги мен таниган аҳли илмларнинг энг яхшиларидан эди. Уни Аллоҳнинг ҳузурида шаҳид деб умид қиламан. Чунки, у Қирғизистонда юз берган автоҳалокат сабабли вафот этди. Аллоҳ уни раҳматига олсин ва унинг масканини жаннат боғидан қилсин!

Шайх Муҳаммад Жамолиддин Ҳошим

У киши Истанбулда бўлганимда таниганларимнинг энг яхшиларидан эдилар. Ажойиб ахлоқ соҳиби, ниҳоятда тавозули эдилар. Аллоҳ таоло у кишини кенг раҳматига олсин, мағфират этсин, масканларини жаннат боғидан қилсин, ўринларини жаннат айласин ва бизни у инсон билан (жаннатда) бирга айласин!

Муҳаммад Абдулфаттоҳ Амаанаҳ

Бироз олдин автоҳалокат туфайли вафот этгани хабари келган устоз, даъватчи Ёрқинжоннинг вафоти муносабати билан Азҳари шарифдаги Ўзбекистон талабаларига таъзия билдираман. Аллоҳдан у кишини мағфират этишини, раҳматига олишини ва масканини олий фирдавс жаннатидан қилишини сўрайман!

Аҳмад Маҳмуд Шариф

 

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 22 май куни Ҳадис илми мактаби педагоглар жамоасининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Унга кўра, Ҳадис илми давоми...

1476 21:30 / 24.05.2024
Бугун, 24 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф давоми...

1211 22:09 / 24.11.2023
Жорий йилнинг январьиюнь ойларида Самарқанд вилоятига 2 миллион 546 нафар маҳаллий, 1 миллион 106 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Йил охиригача 2,1 миллион давоми...

1339 13:39 / 13.09.2023
Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий давоми...

2046 22:00 / 19.11.2021