1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (4-қисм)

05:00 / 07.03.2017 4086 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

16. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу дедилар: “Гап дори кабидир. Агар уни озайтирилса, фойда беради. Агар уни кўпайтириб юборилса, ўлдиради”.

17. Бир донишманддан: "Сизни яхши кўрадиган кишини қандай танийсиз?" деб сўралди. Шунда донишманд: "Менга дардкаш бўладиган, аҳволимни сўрайдиган, мендан малолланмайдиган, хатойимни кечирадиган, Роббимни менга эслатадиган киши мени яхши кўрадиган кишидир" деди.

18. Мустафо Сибоий: “Яхшилик уч нарса билан чиройли бўлади: Сўрамасдан қилиш билан, пайсалга солмасдан, тез қилиш билан, миннатсиз қилиш билан” деган.

19. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Гуноҳларни тарк этиш йўлини изладик ва уни зуҳо намозини ўқишда топдик. Қабрларни ёруғ қилиш йўлини изладик ва уни Қуръон қироатида топдик. Сиротдан ўтиш йўлини изладик ва уни рўзада, садақада топдик. Арш соясида туриш йўлини изладик ва уни солиҳларни яхши кўришда топдик".

20. Доллар ошди ва нархлар қимматлади. Лекин ризқ Воҳид, Қаҳҳор бўлган Зотнинг зиммасида.

Салафи солиҳларнинг бирларига: "Нархлар қимматлади" дейилди. Шунда у киши: "Уни истиғфор билан туширинглар!" дедилар.

Бир аъробийга: "Бир бурда нон бир динор бўлибди" дейилганда, у: "Аллоҳга қасамки, агар буғдой дони бир динор бўлса ҳам, бу мени ташвишга солмайди. Мен Аллоҳга, У Зот менга буюрганидек ибодат қиламан. У Ўзи ваъда қилганидек менга ризқ беради" деди.

Инсонлар Салама ибн Динорнинг олдига бориб, унга: "Эй Абу Ҳозим! Кўрмайсизми, нарх-наво қимматлабди" дейишди. Шунда у киши: "Бундан нега ташвишланяпсизлар?!! Нарх-наво арзонлигида бизга ризқ берган Зот нарх-наво қимматлаганда ҳам бизга ризқ беради" дедилар.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунё ҳаёти осон бўлганида, жаннат эшикларидан бири сабр бўлмас эди.

3350 09:20 / 20.03.2018
Бир куни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг онаси уни .Ҳой Абу Ҳурайра, деб чақириб қолди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу .Лаббай, деди, бироқ .Лаббай, деганда овози давоми...

3387 17:04 / 28.07.2017
Роббим Сен билан учрашишга ҳеч нарса тайёрламаган ҳолимда умрим тугаб қолишидан қўрқаман.Аллоҳим Муроду мақсадим Сени рози қиладиган амаларни қилиш бўлсин, давоми...

3191 10:40 / 16.08.2017
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ .Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир,, дедилар. .Саҳиҳи Муслим, шарҳидан. Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша давоми...

1886 11:15 / 18.04.2024
Аудиолар

230251 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148827 14:35 / 11.08.2021