1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Шаввол ойининг фазилати

11:15 / 18.04.2024 1887 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир», дедилар. («Саҳиҳи Муслим» шарҳидан).

Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:

«У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар. У зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ?», дедилар. Оиша (қариндош) аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳларида Оиша розияллоҳу анҳодан юқоридаги шаввол ойи борасидаги ҳадисни зикр қиладилар ва асҳобларимиз шаввол ойида никоҳни мустаҳаб санаб, ушбу ҳадисни далил келтиришади, дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳу бу сўзлари ила баъзи одамлар жоҳилият даврида шаввол ойида уйланиш ва турмушга чиқишни кариҳ санашларини рад этганлар. Чунки бу иш ботил ва асли йўқдир ва жоҳилият қолдиқларидандир, дея баён қиладилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ийд ҳайитнинг исломда икки улкан маъноси бор1. Раббоний.2. Инсонпарвар.Мусулмонларнинг байрамлари ушбу икки маънога боғлиқдир.Раббоний маъноси ndash убудиятдир, давоми...

3941 05:52 / 26.06.2017
Кўпинча Қуръондан узоқлашиб кетамизда, .Нима учун қалбларимиз ҳеч бир сабабсиз сиқилмоқда, деб сўраб қўямиз.

2465 10:01 / 07.12.2018
Рамазонда ютуққа эришганлар шундай кимсаларки, улар кундузи рўза, тунда сажда узра йиғлаган ва хушуъ қилган ҳолда бўладилар. Қуёш чиқишидан олдин ҳам қуёш давоми...

3356 07:53 / 16.06.2017
Бир ҳаким зотдан .Сабр нима, деб сўрашди. .Балога гирифтор бўлсанг ҳам, қалбингада .Алҳамдулиллаҳ,ни такрорлаб турмоғинг,, деди у.

5371 06:05 / 04.10.2018