1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

22:02 / 29.05.2021 2442 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol Nashr» матбаа нашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи юртимизнинг таниқли уламоси, устоз Муҳаммад Латиф домла Жуманнинг дорулбақога риҳлат қилганларини чуқур қайғу билан маълум қилади.

Теран тил илми сабаб устоз Муҳаммад Латиф домлани «Абу Наҳв» дейишар эди.
Муҳаммад Латиф домла 2016 йилда, 58 ёшларида Қуръонни мукаммал ёд олган эдилар.
Бир неча йиллардан буён Чеченистон Республикасида мадрасада дарс берар эдилар.
Бугун – 2021 йил, 29 май куни пешин намозидан сўнг талабаларга насиҳат қилиб ўтириб, омонатни топширибдилар.

Ушбу оғир жудолик муносабати ила устознинг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига самимий таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳум устознинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».


«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси,

Islom.uz портали жамоаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли устоз, аллома, муҳаққиқ, етук муҳаддис олим, шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Аввома ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов давоми...

2848 21:22 / 15.08.2021
Қуръони Карим ва суннати Набавияга хизмат қилиш бўйича .АлБурҳон, ассоциацияси ҳамда .Подшоҳ Aбдулазиз фан ва технология шаҳри, маркази ҳамкорлигида .Қуръони давоми...

1992 14:09 / 02.08.2023
Ўттиз икки йиллик танаффусдан сўнг россиялик талабалар Ислом маркази ҳисобланмиш Ўзбекистонда диний таълим олишлари мумкин. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига давоми...

1626 17:29 / 31.05.2023
Бу рақам ўтган йилгига нисбатан 5 мингтага кўп дейди, Россия мусулмонлар бошқармаси раҳбари ўринбосари Рушан ҳазрат Аббясов. Бу ҳақда islamtoday.ru сайти хабар давоми...

1670 10:00 / 20.07.2019