1447 йил 25 жумадис сони | 2025 йил 16 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Масжидга туфлаш гуноҳдир

19:30 / 30.05.2021 2349 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْبُزَاقُ فِي الْمَسْجِدِ خَطِيئَةٌ وَكَفَّارَتُهَا دَفْنُهَا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Масжидга туфлаш гуноҳдир, унинг каффороти ювиш, кўмиш биландир», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадисда масжиднинг тупроғига туфлаш ҳаром эканлиги ҳақида сўз бормоқда. Ким масжиднинг тупроғига туфласа, гуноҳ иш қилган бўлади. Бу гуноҳни ювиш ўша тупукни кўмиб қўйиш билан бўлади. Чунки у нажас бўлмаса ҳам, одоб, ахлоқ, тозалик, соғликни сақлаш қоидаларига тўғри келмайди. Бундан масжидда умуман туфлаш мумкин эмаслиги маълум бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларида энг кўп зикр қилинадиган хислатларидан ҳисобланади.Асвад ибн Язиддан ривоят қилинади.Оиша давоми...

3732 08:00 / 05.02.2020
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон ҳеч бир таомни айбламадилар. Иштаҳалари тортса, ер эдилар. Кўнгиллари давоми...

1160 14:13 / 07 июль
. . . . r . . Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Қачон дастурхонлари йиғиштирилса, Набий соллаллоҳу давоми...

426 14:22 / 05 декабрь
. .Усайд ибн Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қубо масжидидаги намоз худди умра кабидир,, дедилар,.Термизий давоми...

2896 14:45 / 18.04.2021
Аудиолар

213942 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

133145 14:35 / 11.08.2021