1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дарс: Аллоҳдан мўъжиза кутиб яшашади

19:30 / 29.05.2021 2640 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги мусулмонлар дин ҳақиқатларини чуқур тушунмаганлари сабабли душманларига қарши Аллоҳдан мўъжиза кутиб яшашади. Душманларининг эса куч-қуввати зиёда бўлиб бораверади. Бу соддаликдир.

Аллоҳ азза ва жалла айтади:

«Улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёр қўйингиз, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқитасиз. Уларни Аллоҳ биладир. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўлиқ қайтарилур. Сизга зулм қилинмас».

Уларга қарши сен етарлича қурол-аслаҳа ва бошқа лозим нарсаларни ҳозирлаганингдан  сўнг дуо қил:

«Аллоҳим! Сен нусрат бергувчисан, Сен тавфиқ берувчисан, Сен муҳофаза қилувчисан, Сен қувватловчисан».

Сабабларни гўё улар ҳамма нарсадек тутиш лозим. Сўнгра Аллоҳга гўё сабабларнинг фойдаси йўқдек таваккул қилиш керак.

Бугун мусулмонлар бу дарсга кечагидан кўра кўпроқ муҳтождирлар!

Муҳаммад Ротиб Ноблусий

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади .Бир обид Аллоҳга эллик йил ибодат қилди. Аллоҳ унга .Сени мағфират қилдим,, деб нидо қилди. У .Роббим, мен гуноҳ қилмаган бўлсам, нима учун давоми...

2646 07:10 / 14.05.2019
Катта Лангар Қуръони мавзусини теран тушуниш учун аввал Муқаддас Китоб, яъни Қуръони Карим тарихига назар ташлаш жоиз. У пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга давоми...

4932 11:00 / 15.06.2019
Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида Буюк Британиядаги турли шаклу шамойилдаги масжидлар мавжуд бўлмаса керак. Бу мамалакатда оз сонли ибодат қилувчилар учун қурилган давоми...

3279 15:04 / 29.01.2019
Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.Маъноси Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. давоми...

13690 04:16 / 19.07.2021
Аудиолар

231459 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149979 14:35 / 11.08.2021