1447 йил 5 Рамазон | 2026 йил 23 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизга Доғистон делегацияси ташриф буюрди

11:32 / 24.10.2023 1526 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 23 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов Доғистон Республикаси ҳукумати раиси Абдулмуслим Абдулмуслимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.


Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ҳақида маълумот бериб, сўнгги йилларда масжид-мадрасалар сони кўпайиб, улар ибодат ва маърифат масканига айланиб бораётганини мамнуният билан таъкидладилар. Шунинг билан бирга 13 та диний таълим муассасасида салоҳиятли диний соҳа кадрлари тайёрланаётганини қайд этдилар.


Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий номли халқаро марказлар ҳамда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилгани нафақат халқимиз, балки хорижликларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлаётганини муфтий ҳазратлари сўзладилар.


Доғистон Республикаси ҳукумати раиси Абдулмуслим Абдулмуслимов ўзаро мулоқотда самимий қабул учун миннатдорлик билдириш баробарида Доғистонда эътиқод қилувчиларга яратилган шарт-шароитлар, хусусан, мўмин-мусулмонлар ҳаёти ҳақида сўз юритди. Шунингдек, у Ўзбекистонда диний-маърифий жабҳадаги улкан ўзгариш ва янгиланишларнинг гувоҳи бўлганини изҳор этди. Айниқса, меҳмон Ўзбекистон алоҳида эҳтиромга лойиқ юрт экани, бу диёрдан Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган забардаст уламолар етишиб чиққани, хусусан, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳазратларини алоҳида ёдга олди.


Мартабали меҳмон сўзини давом эттириб, айни кунларда Доғистонда хизмат қилаётган дин пешворларининг аксарияти Бухоро ва Тошкент шаҳарларидаги ўқув даргоҳларида таълим олганини мамнуният билан эътироф этди.


Мулоқотда томонлар Ўзбекистон ва Доғистон муносабатлари сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилгани, бугунги кунда бир қатор соҳалар, жумладан, зиёрат туризми йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб бораётгани, икки йил аввал Ўзбекистон делегацияси Доғистонда «Имомлар юртига саёҳат» мавзуида зиёрат туризми кўргазмасини тақдим этгани, ушбу тадбир икки халқ ўртасидаги ишончли мулоқот, диний-маърифий жабҳадаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига ҳам туртки бўлганини таъкидладилар.


Учрашув якунида диний-маърифий соҳадаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларини Доғистон давлатига таклиф этилди.
Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 18 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхул ислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг давоми...

2154 14:00 / 18.06.2019
Саудиялик аёл Самра Муҳаммад Зафер алУмайр алШаҳри Қуръони Каримни 98 ёшида ёд олган. Бу ҳақда аrabnn манбасига таяниб, iqna нашри хабар берди.Саудиялик бу кекса давоми...

1838 10:02 / 14.05.2020
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида .Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро конференция давоми...

3006 16:08 / 05.03.2020
Бугун эрталаб Бухоро шаҳрига Нақшбанд туризм фестивали иштирокчиларининг иккинчи гуруҳи ҳам етиб келди. Барча азиз меҳмонлар мезбонлар томонидан тушлик давоми...

3635 16:45 / 08.11.2018